Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

 «Биродар, мактабингиз кофирларнинг эҳтиёжлари учун Ғарб модели 
бўйича ташкил этилган. Биринчидан бу ерда қизлар ўқийди, иккинчидан 
эса ўқувчилар киядиган форма шариат талабларига жавоб бермайди. 
Ушбу шармандаликка чек қўймасангиз, катта муаммоларга дуч келасиз 
деб қўрқамиз. Қаранг, фарзандларингиз сиз учун мотам тутишмасин. 
Бехурматлик ва жаҳл билан Ислом фидоийси». 
Шундан сўнг отам мактабда янги форма жорий этишга мажбур бўлди. 
Илгари ўғил болалар европача услубдаги шим ва кўйлакда юришган 
бўлса, энди улар дарсларга яктак-шалварда келадиган бўлди. 
Қизларнинг кўк шалвар ва оқ сурпдан тикилган кўйлак ўзгармай қолган 
бўлса ҳам, бошимизга паранжи тақиб олиш мажбурий эканлиги 
уқтирилди.


103 
Отамнинг эски қадрдони Ҳидоятуллоҳ таҳдидлардан қўрқмасликка 
чақирди:
- Зиёвуддин, сенда худо инъом қилган иқтидор бор. Одамларни ўз 
ортингдан эргаштира олишга қодирсан. Ҳеч қачон ортга чекинма. Ҳаёт 
курашлардан иборат. Умринг фақат кислород ютиб, карбонат ангдрид 
чиқариш билан ўтиб кетса, яшашдан не ҳожат?! Агар сен уларга қарши 
туришга қодир бўлсанг, нега толибларнинг барча талабларига рози 
бўлишинг керак? 
Отам Ҳидаятуллоҳнинг сўзларини бизга айтиб берганида мен ҳам 
тўлқинланиб кетдим. Дўстининг қўллаб-қувватлашидан руҳланган отам 
маҳаллий «Озодлик куни» газетасига «Ислом ҳимоячиларига очиқ хат» 
номли мақоласини чоп эттирди. Мақола ушбу гаплар билан 
бошланганди:
 “Ишончим комилки, сиз Исломни жорий этишнинг нотўғри йўлини 
танладингиз. Болаларимизга, 
умуман 
ҳеч 
бир 
инсонга 
зарар 
етказмаслигингизни ўтиниб-ўтиниб сўрайман, чунки улар ҳам сиз 
эътиқод қиладиган Аллоҳ таолога сиғинишади. Сиз мени ўлдиришингиз 
мумкин, ўз хоҳишим билан бошимни кундага қўйишга тайёрман, аммо 
илтимос, шогирдларимга тегманг…“
Газета босмадан чиқдию, отам бироз ҳадиксираб қолди. Унинг хати 
биринчи саҳифада эмас, балки газетанинг ўрта саҳифаларида 
жойлаштирилган, бундан ташқари муҳаррир отамнинг исми ва 
мактабнинг манзилини ҳам мақола остига илова қилганди. Шунга 
қарамай, одамлар отамнинг жасурлигига қойил қолишиб, бирин-кетин 
уйимизга уни табриклаш учун ташриф буюра бошлашди. Энг жўяли 
гапни яна Ҳидоятуллоҳ айтди. 
- Сен илк маротаба ботқоққа тош улоқтирдинг. Шубҳасиз энди 
кўпчилик гапиришга журъат топишади…


104 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish