Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

11-боб. Энг ақлли синф
Мактаб мен учун қоронғу кунларда кўнглимни ёритган шам каби эди. 
Кўчага чиққанимда қайси эркакка кўзим тушса кўзимга толибон вакили 
сифатида кўринаверарди. Қиз бола бўлганим туфайли мактаб сумкаси ва 
китобларини кийимларимиз остига яширдик. Отам дунёдаги энг 
чиройли кўриниш — бу эрталаб форма кийиб мактабга бораётган 
болалар эканлигини тез-тез такрорлар эди. Аммо энди ҳаммамиз форма 
кийишдан ҳадиксирар эдик.
Ўша пайтларда энди ўрта мактабга ўтгандим. Марям хонимнинг 
айтишича, ўқитувчилар бизнинг синфга дарс ўтишдан жуда чўчир, биз 
томонимиздан юбориладиган «саволлар ёмғири»дан қандай эсон-омон 
чиқиб кетиш ҳақида бош қотирар экан. Синфимиздаги барча 
ўқитувчилар деярли бир хил савияга эга эди. Бошқа қизлар байрам ва 
тўйларга тайёргарлик кўриш жараёнида, қўлларига капалаклар ва гуллар 
тасвири туширилган хина чизишганида, биз кимёвий формулалар ва 
математик тенгламалар ёзилган қўлларимизга боқиб, завқланардик. 
Малика-и-Нур билан рақобатимимиз авж палласига етган даврлар эди. У 
мени орқада қолдириб, синфдаги биринчи ўқувчи мақомига 
эришганидан сўнг, мен ҳақиқий шок ҳолатини бошдан кечирдим ва 
янада қаттиқроқ ўқий бошладим. Ниҳоят, қилган меҳнатларим ўз 
самарасини бериб, яна ўз ўрнимга қайтишга муваффақ бўлдим. Малика-
и-Нур иккинчи, энг яқин дугонам Мониба эса учинчи ўринни банд этиб 
туришарди. Ўқитувчилар бизга имтиҳон олувчилар биринчи навбатда 
хуснихатга, иккинчи навбатда эса ўз тушунчасини қай даражада баён 
этишига эътибор қаратишини тайинларди. Учаламизнинг орамиздан 
Монибанинг хуснихати энг чиройлиси бўлса, мазмун борасида эса менга 
етадигани йўқ эди. Мониба оиласи унинг яхши ўқимаётганини баҳона 
қилиб, мактабга боришини таъқиқлаб қўйишидан қўрқиб, тинимсиз 
меҳнат қиларди. Энг ожиз томоним – математика бўлиб, бу фандан 0 
олиш шарафига муяссар бўлгандим. Аммо ожиз томоним бўлган 
математика бўйича кўпроқ ўз устимда ишлардим. Кимё ўқитувчимиз 
жаноб Обайдулла (биз ўқитувчиларимизни «жаноб» ёки «хоним» деб 
чақирардик) мени туғма сиёсатчи деб эътироф этарди. Гап шундаки, 
оғзаки имтиҳон олдидан мен доим унга мурожаат қилиб: — Жаноб, сиз 
энг яхши ўқитувчисиз, кимё эса менинг энг севимли фаним, — дейишни 
канда қилмасдим. 


115 
Баъзи ота-оналар отам мактаб эгаси бўлгани учун ҳам менинг аъло 
баҳоларим нақд деб ўйлашар, аммо синфдошлар ўртасидаги кескин 
рақобатга қарамай, орамиздаги дўстлик ҳеч қачон узилмаган ва ҳеч 
қачон бир биримизга ҳасад қилмаганмиз. Мактаб имтиҳонларидан 
ташқари биз хусусий мактабларнинг энг яхши ўқувчиларини 
аниқлайдиган туман имтиҳонларида ҳам қатнашардик. Бир маротаба 
Малика-и-Нур билан мен ушбу имтиҳонларда бир хил кўрсаткич қайд 
этдик ва биринчи ўринни ким олишини аниқлаш учун яна бир иншо 
ёзишимизга тўғри келди. Аммо бу сафар ҳам бир хил баҳо олдик. 
Одамлар менга ўзгача муносабатда бўлишади деб ўйлашларига йўл 
қўймаслик учун отам дўсти Аҳмад Шоҳ бошқарадиган мактабда биз 
учун яна бир имтиҳон ташкил қилиб берди. Бу сафар ҳам бир хил 
кўрсаткич қайд этдик. Мактабда фақат ўқиш билан чегараланиб қолмай, 
кўнгилочар тадбирларда ҳам анча фаол эдик. Кичик пьесаларни 
саҳналаштиришни жон дилимиздан севардик. Бир пайтлар Ромео ва 
Жулъетта асосида коррупция ҳақида скетч ёзгандим. Менинг 
скетчимдаги Ромео — бу ишга кирмоқчи бўлган одамлардан интервью 
оладиган ҳукумат ходими. Бу ролни ўзим ўйнагандим. Сюжет 
қуйидагича эди:
Биринчи ариза берувчи саҳнага кириб келади ва Ромео унга бемаъни 
саволларни беради, масалан:
- Велосипеднинг нечта ғилдираги бор? 
- Иккита.
- Қандай ажойиб топқирлик! Кейингиси. 
Кейинги даъвогар эркак бўлиб Ромео унга жавоб топиш имконсиз 
бўлган саволарни беради.
- Ўрнингиздан турмаган ҳолда, учинчи қатор, тўртинчи ўриндиқда 
ўтирган мухлиснинг исмини айтинг.
- Мен буни қаердан биламан?
- Билмайсизми 
Ахир, 
резюменгизда 
докторлик 
даражангиз 
борлигини ёзгансизку!
Охир оқибат Ромео қизни ишга олади.
Қиз ролини Мониба ўйнаган бўлса, яна бир синфдошимиз Аттия 
Ромеонинг котибаси ролини гавдалантирганди. Унинг ҳазил аралаш 
гаплари саҳна асарининг янада жонлантиришга ҳисса қўшди. Ушбу 
саҳна асарини томоша қилган мухлислар ажойиб маданий хордиқ 
чиқаришди. Менинг одамларга жуда моҳирона тақлид қила олишимни 
ҳамма биларди, шу сабаб танаффус пайтида дўстларим мендан 
ўқитувчилардан бирини, кўпинча жаноб Обайдулла образини ўйнаб 


116 
беришимни сўраб, хол-жонимга қўйишмасди. Атрофимиздаги таҳликали 
воқеаларга қарамай, биз ҳазил қилишни ва ўйнаб-кулишни яхши 
кўрардик. 
2007 йил охиридаги ҳарбий операциялар водиймизни толибонлар 
зулмидан халос қилмади. Ҳукумат қўшинлари ҳамма жойда ҳозиру 
нозир бўлишига қарамай, Фазлуллоҳ ҳар куни радиодаги чиқишларини 
давом эттирди. 2008 йилда вазият янада кескинлашди, қотиллик ва 
портлашлар сони анча ошди. Ўша кунларда биз ўзимизни толиблар ва 
армия ўртасида худди болға ва сандон ўртасида бўлгандек ҳис қилардик. 
Аттия тез-тез толибон армиядан кучли эканлигини таъкидларди. Мен эса 
қуйидагича жавоб берардим 
— Агар шер ва илон сенга ҳужум қилишга тайёрланаётган бўлса, қайси 
бири яхшироқ эканлиги ҳақида ўйлаб кўрасанми?
Шунча хавф-хатарларга қарамай, мактабимиз ҳаммамиз учун дунё 
ташвишларидан ҳоли ҳудудга айланиб қолганди. Синфдошларимнинг 
барчаси шифокор бўлишни хоҳлар, фақат мен ихтирочи бўлишни ва 
Толибоннинг барча қуролларини яроқсиз ҳолга келтирадиган ва 
ўзларини водийдан шамол сингари даф бўлишга мажбурлайдиган 
машина ихтиро қилишни орзу қилардим. Хавф қачондир мактабга ҳам 
етиб келишидан чўчиган баъзи ўқувчилар мактабга бормасликка қарор 
қилишди. Фазлуллоҳ радиодаги чиқишларида қизларнинг уйда ўтириши 
кераклигини доимий равишда талаб қилар эди. Унинг одамлари 
мактабларни портлатишга киришганларида ҳавотиримиз бир неча 
каррага ошиб кетди. Улар бу разил қилмишларини одатда комендантлик 
соатларидан кейин, мактаб бинолари бўш турган вақтда амалга 
оширишарди.
Биринчи бўлиб Матта шаҳридаги Шавар Зангай номидаги давлат қизлар 
мактаби портлаш ўчоғига айланди. Ким бу вахшийликни содир этишга 
журъат этганини тасаввуримизга ҳам сиғдира олмасдик. Аста-секинлик 
билан портлашлар бир-бирига уланиб кетди, ҳатто Мингорани ҳам 
четлаб ўтмади. Бомба икки марта уйимизга шу қадар яқин портладики, 
деворлар титраб, токчалардаги нарсалар пастга қулаб туша бошлади. 
Бундай портлашлардан бири мен ошхонада бўлганимда содир бўлган ва 
айнан ўша ондан бошлаб ошхонага ёлғиз боришга қўрқиб қолгандим.
2008 йил февраль ойининг сўнгги кунлари. Ошхонада эканлигимда 
қулоқни қоматга келтирадиган овоз ангради. Бомба шу даражада яқин 
масофадан портладики, ҳамма яқинларининг соғ-саломат эканлигига 
ишонч ҳосил қилиш учун бир-бирига қўнғироқ қилишни бошлади:
“Ҳайста, Пишо, Баби, Хушал, Атал!“
Кейин сиренларнинг жаранглаши эшитилиб, Мингорадаги барча тез 
ёрдам машиналари бир вақтда кўчада юргандек туюлди. Орадан кўп 


117 
вақт ўтмай худкуш террорчи Ҳожи Бобо ўрта мактабининг 
ташқарисидаги баскетбол майдончасида портлаш уюштиргани аён 
бўлди.
Орадан яна озроқ муддат ўтиб, жангарилардан қочиб кетаётганида, 
худкуш террорчи томонидан ўлдирилган машҳур маҳаллий полициячи 
Жавид Иқбол учун жаноза намози ўқилаётганида Толибон навбатдаги 
терактни уюштирди. Портлаш натижасида эллик беш киши, жумладан 
Жавиднинг кичик ўғли Иқбол ва кўплаб яхши биродарларимиз ҳалок 
бўлди. Дафн маросимида Мониба оиласининг ўн нафар аъзоси 
қатнашган, уларнинг барчаси жароҳатланган ёки боқий дунёга риҳлат 
қилганди. Мониба бундан тушкунликка тушиб қолди, бутун шаҳар унга 
ва унинг оиласига ҳамдард бўлди. Барча масжидларда ўлдирилганлар 
учун дуолар ўқилди.
Отамдан: 
— Сиз қўрқяпсизми? – деб сўрадим.
- Қўрқув зулмат пайтида кучаяди, Жани. Аммо тонгги қуёш нурлари 
билан жасорат яна бизга қайтади.
Бутун оиламизнинг юрагида қўрқув ин қурган бўлса ҳам, жасоратимиз 
билан қўрқувни енгишга уринардик.
- Биз водийимизни толиблардан озод қилишимиз керак. Шундан 
сўнггина барча қўрқувлар ўтмишда қолади. 
Отам шу гапларни доимо такрорлаб келарди.
Биз пуштунлар инқрозли вазиятларда доимо синовдан ўтган усулларга 
мурожаат қиламиз. 2008 йилда водий оқсоқоллари Қуми Жирға 
(Бирлашган Оқсоқоллар Кенгаши) деб номланган йиғилишда 
Фазлуллоҳга қарши қандай кураш олиб бориш кераклигини муҳокама 
қилишди. Учта маҳаллий фаоллар Мухтор Хон Юсуфзой, Хуршид 
Какаджи ва Зоҳид Хон уйма-уй юриб, оқсоқолларни ушбу йиғилишда 
қатнашишга чорлади. Оқсоқолларнинг бошлиғи Англия қироличасининг 
Сват водийсига ташрифи мобайнида унга ҳамроҳлик қилган Абдулхон 
Холиқ исмли етмиш тўрт ёшли, соч-соқолига оқ оралаган киши эди. 
Гарчи отам на оқсоқол ва на хон бўлган бўлсада, ундан ҳам ушбу 
йиғилишда қатнашишни илтимос қилишди. Унинг ўз фикрини эркин 
ифода этишдан қўрқмаслигини ҳамма биларди. Гарчи отам пуштун 
тилида бошқа тилларга қараганда яхшироқ гаплашса ҳам, Покистонда 
давлат тили ҳисобланган урду тилида ҳам эркин гаплаша олиши билан 
бемалол мақтана оларди. Бундан ташқари, у инглиз тилида ҳам равон 
гаплашар эди, демак у Сват водийси ва ташқи дунё ўртасида боғловчи 
вазифасини ўташи мумкин эди. 


118 
Отам деярли ҳар куни Сват водийси оқсоқоллар кенгаши номидан 
оммавий ахборот воситаларида Фазлуллоҳга қарши чиқиш қиларди: 
- Нималар қиляпсиз эй Файзуллоҳ ва унинг гумашталари? Сиз 
бизнинг маданиятимизни ва инсонларнинг тинч ҳаётини бузмоқдасиз! 
Отам менга «Тинчлик учун курашадиган ҳар қандай ташкилотга аъзо 
бўлишга тайёрман», деб кўп бора таъкидларди. — Агар биз зиддият ёки 
низони ҳал қилмоқчи бўлсак, аввало ҳақиқатни тик айтишдан 
чўчимаслигимиз керак. Оддий мисол, сенда бош оғриғи бўлса-ю лекин 
шифокорга ошқозонинг оғриётганини айтсанг, у сени қандай даволай 
олади? Ҳақиқат ҳамма нарсага шифо бўла олади. Фақат 
ҳақиқатгина қўрқув устидан ғалаба қозона олади. 
Отам бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари билан, айниқса эски ўртоқлари Аҳмад 
Шоҳ, Муҳаммад Фарруҳ ва Зоҳидхон билан учрашганда уларнинг 
суҳбатларига тез-тез қулоқ осардим. Аҳмад Шоҳ Муҳаммад Фарруҳ 
ишлаган мактабнинг эгаси бўлиб, тез-тез ўша мактаб ташқарисидаги 
теннис кортида унга дуч келиб турардим. Зоҳидхон меҳмонхонага эгаси 
бўлиб, унинг катта ҳужраси ҳар тарафдан келган меҳмонлар учун 
бошпана 
вазифасини 
ўтарди. 
Отамнинг 
дўстлари 
уйимизга 
келганларида, мен уларга чой олиб кириб берар, кейин жимгина ерга 
чўкиб, уларнинг суҳбатларини тинглардим. Улар тез-тез отамга қарата, 
«Малала нафақат сенинг, балки бизнинг қизимиз» деб мени алқаб 
қўйишарди. 
Отам ва унинг дўстлари тез-тез Пешовар ва Исломободга саёҳат 
қилишган ва радиода кўплаб интервьюлар беришган. Улар, айниқса, 
Америка Овози ва BBC сингари станцияларда тез-тез чиқиб туришарди. 
Улар бутун дунё тингловчиларига Сват водийсида бўлиб ўтаётган 
воқеаларнинг Ислом билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тушунтириб 
беришарди. Отамнинг таъкидлашича, агар бу ҳаракат баъзи ҳарбий ва 
ҳукумат амалдорлари томонидан қўллаб-қувватланмаганида, бизнинг 
водийда Толибон зулмини амалга ошириш мумкин эмас эди. Давлат ўз 
фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак, агар давлат ва 
нодавлат ташкилотлар ўртасидаги чегара хиралашадиган бўлса, одамлар 
давлатга бўлган ишончини сўндириб, бошқа «меҳрибон» нодавлат 
ташкилотлардан паноҳ топишади.
Покистон армияси ва идоралараро разведка хизмати жуда кучли 
эканлиги сабабли одамлар бундай қалтис мавзуларда баланд овозда 
гапиришга журъат эта олишмасди. Аммо отам ва унинг дўстлари ҳеч 
нарсадан қўрқишмас эди.
«Ҳозир бўлаётган воқеа-ҳодисалар Покистонга халқига қарши 
қаратилган», деганди отам ўз интервьюларидан бирида. «Толиблар 
ўрнатмоқчи бўлган режим ғайриинсоний ҳисобланиб, унинг гуркираб 


119 
ривожланиши учун нафақат Сват водийси, балки бутун бошли Покистон 
ҳам қурбон бўлиши керак. Она кўра била туриб ўз фарзандларини хавф 
остида ташлаб қўймаганидек давлат ҳам ўз фуқароларининг 
хавфсизлиги учун курашиши шарт ва зарур.» 
Аксарият фуқаролар «…ни қисган бой бўлар» мақолига амал қилиб 
келаётгани отамнинг ғазабини қўзғар, китобларда ва газеталарда 
ноҳақликка чидай олмайдиган деб улуғланган миллатининг аксарият 
аҳолиси адолатсизликларга қарши жим қараб туришини кузатиб 
кечалари уйқуси қочиб кетарди. У ҳар доим чўнтагида фашистлар 
Германияси даврида яшаган руҳоний ва диншунос Мартин 
Нимеллернинг шеъри ёзилган қоғозни олиб юрарди. Шеърнинг асл 
матнини эслай олмасам ҳам, таҳминий маъноси қуйидагича эди:

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish