Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

Ҳпал 
Кор — Менинг уйим
) томонидан ташкиллаштирилар эди. Сват 
водийсидаги мактабларда ўқийдиган олтмиш нафар мактаб ўқувчиси 
ассамблея аъзолари сифатида сайланишди. Ушбу йиғилишда 
мактабимиздан ўн бир нафар қиз қатнашган бўлса ҳам, тадбир 
қатнашчиларининг аксарияти ўғил болалар эди. Дастлабки учрашувда 
мактаб ўқувчиларидан ташқари кўплаб сиёсатчилар ва жамоат 
арбоблари иштирок этишди. Нотиқлар ўртасида ўтказилган танловда 
ғолибликни қўлга киритдим! Саҳнада туриб, бошқалар сизни «Спикер 
хоним» деб аташи нақадар ажойиб! Ассамблея бир йил давомида 
мунтазам, ҳар ойда ўтказиб турилди. Ўз нутқларимизда ҳукуматдан 
болалар меҳнатини тақиқлаш, уйсиз ва ногирон болаларга ёрдам бериш, 
шунингдек, толиблар томонидан вайрон қилинган барча мактабларни 
тиклашни сўрадик. Ушбу талаб ва таклифларнинг барчаси расмийларга 
етказилди. Биздан эса кутмоқ ва умид қилмоқ талаб этиларди.
Мен, Ойша ва Мониба Британиянинг"Уруш ва Тинчлик Ҳисобот 
Институти" 
номли 
ташкилоти 
ташаббуси 
билан 
ўтказилган 
журналистика курсларида ўқишни бошладик. Ушбу ташкилот 
«Покистоннинг эркин фикрлари» номли лойиҳани амалга оширишни 
мақсад қилганди. Воқеаларни тўғри ва ҳолис ёритишни ўрганиш жуда 
қизиқарли бўлди. Менинг сўзларим атрофимдаги дунёни ўзгартириши 
мумкинлигини англаганимдан кейин келажакда журналистлик касбини 
танлашга қарор қилдим. Журналистика оламига кириб келар эканман, 
қанақадир мода ёки соч турмаклаш каби мавзуларда қалам 
тебратмасликка қарор қилдим. Ўзингиз ўйлаб кўринг, экстремизм ва 
Толибонларнинг ҳужум қилиб қолиш ҳавфи остида яшаётган 
журналистнинг бошқа мавзуларда ёзишга иштиёқи бўладими?
Ҳаш-паш дегунча имтиҳонлар ҳам бошланди. Малка-и-Нур билан 
кескин рақобат руҳида ўтган ушбу имтиҳонлар натижаларига кўра яна 


167 
синфда биринчи ўринни эгалладим. Директоримиз Марям хоним Малка-
и Нурни синф сардори бўлишга кўндиришга уринди, аммо у ўзини 
ўқишдан чалғитадиган қўшимча масъулият юкламоқчи эмаслигини 
билдириб, таклифни рад этди.
- Малалани мисол қилиб олайлик, — деди Марям унга. – У ҳамма 
нарсага вақт топади. Жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини 
билдириш ҳам таълим каби муҳим аҳамиятга эга.
Аммо мен Малка-и-Нурни тушунишга ҳаракат қилардим. У ўқишдаги 
муваффақияти эвазига ота-онасини, айниқса онасини хушнуд қилишни 
дилига тугиб қўйганди.
Сват водийси аввалгидек бўлмаса ҳам, аста-секинлик билан ўз ҳолига 
қайтаётганди. Банр Бозорнинг раққосалари ҳам уйга қайтган бўлсаларда, 
ўз чиқишларини DVD дискга ёзиб сотишни афзал кўришди, сабаби улар 
жонли равишда рақсга тушишдан ҳадиксираб қолишганди. Толиблар 
томонидан тақиқланган тинчлик байрамлари қайта ўтказилди, ушбу 
тадбир водийимиз қўшиқчилари томонидан хониш қилинган куй-
қўшиқларга уланиб кетди. Ана шундай фестиваллардан бирининг 
ташкилий ишларига отам бош-қош бўлди. Марғазорда бўлиб ўтган ушбу 
фестивалга қочқинларга бошпана берган туманлар аҳолиси таклиф 
қилинди. Ушбу фестивалда «битимизни тўкканча» ўйин-кулги қилдик.
Негадир, туғилган куним арафасида ҳар доим нимадир содир 
бўлаверади. 2010 йил ўн уч ёшга тўлишимни кучли ёмғир билан кутиб 
олдим. Сват водийсининг ёзи одатда иссиқ ва қуруқ бўлади. Аввалига 
ёмғирдан хурсанд бўлдик ва ёмғир яхши ҳосил бериши ҳақида 
суҳбатлашдик. Аммо ёмғир ҳеч тинай демасди. Ёмғирнинг 
кучлилигидан кўчада бир неча қадам нарида турган одамни кўриш 
имконсиз бўлиб қолди. Экологлар толиблар ва ноқонуний ёғоч 
савдогарлари томонидан тоғли ўрмонларнинг фаол равишда кесилиши 
жуда жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида бир неча 
бор огоҳлантиришган, энди эса уларнинг ҳавотири амалга кўчганди – 
сув тошқини водийга «меҳмонга» кириб ўтиб, йўлидаги учраган нарсани 
супуриб кетаверди.
Сел яқинлаша бошлаганда ҳаммамиз мактабда эдик. Ўқитувчилар уйга 
боришимизни қаттиқ тайинлашди. Аммо дарё устидаги кўприкни ҳам 
сел олиб кетгани туфайли уйга етиб олиш учун бошқа йўл топишга 
мажбур бўлдик. Хаёлимизга бошқа кўприк келди ва дарҳол ўша кўприк 
томон шошилдик. Бу кўприк ҳам сув остида қолганди, бироқ,бу ерда сув 
сатҳи унчалик юқори бўлмагани боис нариги томонга ўтишга муваффақ 
бўлдик. Уйга уст-бошимиз шалаббо аҳволда етиб келдик.
Эртаси куни эса мактабимизни сув босганидан бохабар бўлдик. Сувнинг 
йўқ бўлишини анча вақт давомида кутдик. Мактабга борганимда 


168 
севимли масканимнинг аҳволини кўриб йиғлаб юбораёздим Ҳамма 
жойда балчиқ, лой, қум… Стол ва стулларга, хоналарга, умуман 
мактабнинг ҳар бурчагига балчиқ ҳиди ўтириб қолганди. Тошқин 
оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун отамга 90.000 рупия керак 
эди — бу тўқсон нафар ўқувчи бир ой давомида тўлайдиган суммага 
тенг эди.
Тошқинлар бутун Покистон бўйлаб содир бўлди. Ҳимолайдан 
бошланадиган азим Ҳинд дарёси Хайбер-Пахтунхва вилоятини кесиб 
ўтиб, Араб денгизига қуйилади. Тошқин оқибатида мана шу 
йўналишдаги далалар ва қишлоқларни сув босди. Табиий офат 2 минг 
кишини ҳаётдан олиб кетди, 14 миллион кишига катта-кичик зарар 
етказди. Кўпчилик одамлар уйсиз қолишди. 7000 нафар мактаб 
вайронага айланди. Покистон аҳолисининг ҳеч бири илгари бундай 
даҳшатли тошқин гувоҳига айланмаганди. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 
ҳам мамлакатимизда рўй берган тошқинни назаридан четда қолдирмай, 
уни “секин ҳаракатланган цунами” деб атади. Ушбу тошқин “Осиё 
цунамиси”, “Катрина бўрони”, “Гаити зилзиласи” ва 2005 йилдаги 
Покистонда юз берган зилзиладан ҳам кўпроқ моддий зарар етказгани 
ҳақида матбуот бонг урди.
Табиий офатдан энг катта зарарни Сват водийси кўрди. Ушбу шафқатсиз 
сув тошқини қирқ иккита кўприкнинг ўттиз тўрттасини қўпориб ташлаб, 
баъзи жойларни ташқи дунёдан бутунлай узиб қўйди. Тошқин 
натижасида электр таъминоти тизимига катта талафот етди ва биз 
электрсиз қолишга мажбур бўлдик. Биз яшаган кўча анча тепароқда 
жойлашгани боис водийдаги аксарият уйларни ювиб юборган даҳшатли 
сел бизнинг уйгача етиб бормади. Аммо, селнинг йиртқич ҳайвондек 
ҳайқириб оққани қўрқувимизни бир лаҳзага ҳам камайтирмади. Гўзал 
манзараси ва бетактор таомлари билан сайёҳларни лол қолдирган дарё 
бўйидаги меҳмонхоналар ва ресторанлар қараб бўлмас аҳволга келди. 
Аксига олгандек, водийдаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган 
масканларда табиий офат оқибатлари оғирроқ бўлди. Малам Жабба, 
Мадян ва Баҳрайн каби тоғли курортлардан асар ҳам қолмади. 
Меҳмонхоналар ва дўконлар харобага айланди.
Кўп ўтмай Шангла шаҳрида яшовчи қариндошлар ҳолидан хабар олдик. 
У ерда ҳам ахоли сув тошқинидан катта зарар кўрганди. Бизнинг 
қишлоқни Шангланинг асосий шаҳри бўлган Алпури билан боғлайдиган 
йўл бутунлай ювилиб кетган экан. Тошқинлар тоғ этагида жойлашган 
Каршат, Шахпур ва Баркан каби қишлоқлардаги кўплаб уйларни бузиб 
ташлади. Бахтимизга, онам туғилган, ҳозирда тоғам Файз Муҳаммад 
яшаётган уй омон қолганди.
Тинкаси қуриган одамларнинг бисотидаги бор заҳираси ҳам селга 
қўшилиб оқиб кетганди… Дахшатли сел далаларни пайҳон қилиб, 


169 
чорвани оқизиб, қиш учун ғамланган донни эса яроқсиз ҳолга келтириб 
бўлганди. Қишлоқ аҳолиси чорасиз аҳволга тушиб қолди. Вақтинчалик 
қурилган гидроэлектростанциялар яроқсиз ҳолга келгани сабабли 
одамлар электр токисиз қолишди. Дарё суви ахлат ва лойга тўлиб 
оқаётгани туфайли одамлар тоза ичимлик сувисиз қолишди. Эҳ, бечора 
одамлар… Сув шиддатли оқим билан келгани сабабли ҳатто бетон 
деворлар ҳам дош бера олмасдан, қулаб тушганди. Катта йўл бўйида 
жойлашган мактаб, касалхона ва электр станция ҳам сув оқимига 
қўшилиб кетди….
Ахолининг боши гаранг бўлиб қолди. Одамлар Сват дарёси бўйида 3000 
йилдан ортиқ вақт давомида яшаб келган бўлса ҳам, ҳеч қачон ундан 
ҳавф кутмаган, балки дўст ва ёрдамчи сифатида кўришган. Маҳаллий 
ахоли ҳам, сайёҳлар ҳам чинакам жаннатга қиёслаб келган водий энди 
«қайғулар водийси» га айланиб қолгани ҳақида ўйлашнинг ўзи даҳшатли 
эди. Охирги вақтларда газеталарда чиққан хабарларга кўз югуртирдим: 
«Сватда кучли зилзила рўй берди», «Сват водийси ҳалокатли ҳарбий 
операция майдонига айланди»,«Энди-энди турмуши яхшиланаётган 
Сватнинг режаларини сув тошқини чиппакка чиқарди» Эҳ, Сват, Сват. 
Сенга нима бўлди?
Сват халқи толиблар вазиятдан фойдаланиб водийга қайтиб келишидан 
хавотирга туша бошлади. Дадам дўстлари ва Сват водийси хусусий 
мактаблар ассоциацияси томонидан йиғилган маблағ эвазига сотиб 
олинган озиқ-овқат ва кийим-кечакларни Шанглага жўнатди. Яқин 
дўстим Шиза Шаҳид ва биз Исломободда учрашган баъзи жамоат 
арбоблари Мингорага келиб, жабрланганлар учун пул йиғишни 
бошладилар. Аммо, худди зилзила вақтида бўлгани каби, ҳукумат 
вакиллари эмас, балки фақат турли хил исломий гуруҳларнинг 
кўнгиллилари ва маҳаллий аҳоли чекка ҳудудларга кириб бориб, 
одамлар ҳолидан хабар олиш ва баҳолиқудрат ёрдам беришга уринишди. 
Баъзи одамлар ушбу балони мусиқа ва рақсга руҳсат берилгани сабабли 
худо тарафидан жўнатилган жазо, дея баҳолади. Фақат ушбу ғояни 
тарқатадиган ва одамлар онгига сингдирадиган радио энди мавжуд 
эмасди.
Одамлар уйларидан ва яқинларидан жудо бўлиб, чуқур қайғуга тушган 
бир пайтда, муҳтарам президентимиз, юртбошимиз, давлатимиз раҳбари 
Осиф Зардари Франция курортларидан бирида оёғини узатиб дам 
олаётган эди.
–Қандай қилиб ахир, аба, — дедим отамга. — Нега сиёсатчилар 
халқнинг тақдири билан заррача қизиқмайди? Нега уларни одамларнинг 
бошпанаси, озиқ-овқати ва электр токи йўқлиги ташвишлантирмайди? 
Нега? Нега? Нега?


170 
Исломий гуруҳлар билан бир қаторда, армия ҳам жабрланганларга катта 
ёрдам 
қўлини 
чўзди. 
Бундан 
ташқари, 
Америкаликлар 
ўз 
вертолётларини айрим одамлар жуда шубҳали деб ҳисоблаган изоляция 
қилинган ҳудудларга жўнатишди. Энг қизиғи, ушбу табиий офат 
америкаликлар томонидан HAARP (Юқори частотали таъсир кўрсатиш 
Аврора тадқиқот дастури) дастури асосида ишлаб чиқилган сўнгги 
технологиялар ёрдамида келтириб чиқарилган деган назария пайдо 
бўлди. Сўнгги илмий ютуқлар америкаликларга океанлар юзасида улкан 
тўлқинларни яратишга имкон берганлиги, бу эса ўз навбатида тошқин 
келтириб чиқаргани ҳақида миш-мишлар тарқай бошлади. Шунингдек, 
«америкаликлар қурбонларга ёрдам бериш баҳонасида қонуний равишда 
Покистонга кириб, жосуслик билан шуғулланмоқдалар» деган гап-
сўзлар оғиздан оғизга ўтиб, тарқалиб кетди.
Ёмғирлар 
тўхтаган 
бўлса 
ҳам, 
ахоли 
ҳали 
ҳам 
тошқин 
келтириб чиқарган асоратлардан азият чекарди. Ҳукумат вакиллари тоза 
ичимлик суви ёки электрни водийга қайтариштўғрисида бирор оғиз гап 
айтмасди. Шундай пайтларда, ёлғон ҳам қулоққа хуш ёқади. Афсуски, 
тепса-тебранмас ҳукуматимиз ёлғон ваъда беришни ҳам ўзига эп 
кўрмади. Август ойида Мингорада вабо касаллиги қайд этилди. Тез 
орада касаллар сони кўплигидан, касалхоналарда жой етишмай қолди ва 
баъзи касаллар чодирларга жойлаштирилди. Йўлларни сел ювиб кетгани 
ва ташқи дунё билан алоқа узилиб қолгани сабабли озиқ-овқат 
маҳсулотларида узилишлар пайдо бўлиб, нархлар ҳам кескин кўтарилиб 
кетди…
Аксига олиб, чет элдан ҳам айтарли ёрдам берилмади. Бой Ғарб 
давлатлари иқтисодий инқироз оқибатларидан азият чекишаётганди ва 
Президент Зардарининг Европага қилган ташрифи Покистонга ҳеч 
қанақа наф келтирмади. Чет эл ҳукуматлари Зардарига ажойиб тарзда 
жавоб беришди: "Сиз ўз фуқароларингиздан йиғилган солиқларни 
оқилона 
сарфламай, 
бошқа 
шубҳали 
мақсадларда 
сарфлаб 
турганингизда, нега биз солиқ тўловчиларимизнинг пулларини 
мамлакатингизга ёрдам бериш учун сарфлашимиз керак?"
Фавқулодда ёрдам хизматлари ўз вакилларини бизга юборишдан 
қўрқишди, чунки Толибон раҳбарлари узоқ вақт давомида Покистон 
насронийлар ва яҳудийларнинг ёрдамини қабул қилмаслиги кераклиги 
тўғрисида ташвиқот олиб боришганди. Толибонлар таҳдиддан амалий 
ҳаракатга ўтишдан тап тортмайдиган даражадаги даҳшатли куч эди. 
Ўтган йилнинг октябрь ойидаги бир нечта таҳдидлардан сўнг, 
Исломободдаги Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ваколатхонасини 
портлатиб, бешта чет эл фуқаросини ўлдиргани ҳам Толибонларнинг 
нечоғли вахший эканидан далолат берарди. 


171 
Сват водийсидаги толиблар ҳеч қаерга кетмаганликлари ҳақидаги 
далиллар тобора ойдинлашиб борарди. Мисол учун, охирги пайтларда 
икки 
мактаб 
портлатилди, 
қурбонларга 
ёрдам 
бериш 
учун 
келган хорижликларнинг уч нафар кўнгиллиси ўғирлаб кетилди. Бир 
неча кундан сўнг ҳар уччаласининг ҳам ўлиги топилди. Бундан бошқа 
қайғули ҳодисалар ҳам кўп кузатилди. Сват университети проректори, 
отамнинг дўсти доктор Муҳаммад Фаррух ишхонасига бостириб кирган 
икки нафар қуролланган шахс томонидан отиб ўлдирилди. Доктор 
Фаррух шариатга тўла риоя қиладиган инсонлардан бўлиб, Жамоати-
Исломий партиясининг собиқ аъзоси ҳисобланган. Толибонларга бўлган 
ашаддий нафратини изҳор этишдан қўрқмаган Доктор Фаррух худкуш-
террорчиларга қарши фатво ҳам чиқарганди. 
Ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан бир ҳафсаламиз пир бўлса, 
бир юрагимизга қўрқув ораларди. Қочқинликда юрганимда фикру 
ҳаёлимни эгаллаган сиёсатчи бўлиш орзуси энди янада кучайди. 
Мамлакатимизда инқирозлар тез-тез содир бўлаётганига гувоҳ 
бўлганимдан сўнг бу инқирозларни енгиб ўтишга қодир раҳбарлар 
йўқлигига амин бўлдим. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish