8-боб. Кузги зилзила
Бошланғич синфда ўқиётган пайтларимиз эди. Октябрь ойининг қуёшли
кунларидан бирида, тўсатдан парталаримиз қимирлай бошлади.
Синфдаги ўқувчилар бундан ваҳимага тушишди ва беиҳтиёр бир
овоздан қичқириб юборишди: «Зилзила!» Ҳамма ўзини ташқарига ура
бошлади. Отам бир пайтлар бизга зилзила содир бўлганида ҳамма
нарсани ташлаб, тезда ташқарига чиқиш керак деб уқтирган эди.
Болалар она товуқ атрофида қунишиб ўтирадиган жўжалар каби,
ўқитувчиларимиз атрофида дир-дир қалтираганча ўтиришарди.
Сват водийси юқори сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб, бу ерда
тез-тез зилзила содир бўлиши табиий ҳолат. Аммо, бу зилзида ҳар
қачонгидан ҳам бошқачароқ эди. Оёғимиз остидаги ер ларзага келди,
атрофимиздаги барча уйлар қулаб тушадигандай туюлди. Болалар
қўрққанидан дир-дир қалтирар, айримлари эса хўнграб йиғлар,
ўқитувчиларимиз эса тинмай яратганга ибодат қилишарди. Севимли
ўқитувчиларимдан бири Руби хоним ўзини қўлга олиб, бизни
тинчлантиришга уринди. «Ваҳима қилишга ҳеч қанақа асос йўқ», деди у.
— Тез орада зилзила тугайди.
Зилзила тамом бўлгач, бизни уй-уйимизга жўнатишди. Уйга
қайтганимда қўлларида «Қуръон»ни қучоқлаб, суръаларни билганича
айтиб ўтирган онамга кўзим тушди. Ўзи одамлар шунақа – бошига
мушкулот тушганидагина дуо қилишни бошлашади. Онам мени кўриши
билан қувончдан ўкириб йиғлаб юборди ва югуриб келиб, қучоқлаб, юз-
кўзларимдан ўпа кетди. Ўша куни силкинишлар яна бир неча марта
такрорланиб, ҳавотиримизга ҳавотир қўшди.
Пешонамга доим кўчиб юриш битилган бўлса, ажаб эмас – ўн уч ёшга
кирган бўлсам, етти маротаба турар-жойимизни ўзгартиришга мажбур
бўлганмиз. Ўша кузда кўп қаватли уйда яшардик. Онам уй қулаб тушади
деб ваҳима қилиб, ҳаммамизни кўчада туришга мажбурлади. Отам
мактаб биноларининг ҳолатини текшираман деб, ярим кечагача қолиб
кетди.
87
Кеч тушганида ҳаммамизнинг кўнглимизга ваҳима оралаганди. Ҳар
сафар силкиниш бўлганида, ўлиб кетишимиздан қўрқиб, дағ-дағ
қалтирардим. Онам уйга киришни хоҳламади. Вайроналар остида ўлиб
кетишимиздан чўчиб, ташқарида тунашимизни талаб қилди. Аммо
ҳаддан ошиқ чарчаган отам онамга қулоқ солмади. Бундан ташқари, биз
мусулмонлар тақдиримиз Худо томонидан пешонамизга ёзилганига
ишонамиз. Шу сабабли, отам мен ва укаларимни олдига солиб, иккинчи
қаватга кўтарилди.
Онамнинг атрофга олазарак боқишидан тоқати тоқ бўлган отам охири
чидаб туролмай, онамга бақирди:
- Агар уйда қолишдан қўрқадиган бўлсанг, тўрт томонинг қибла!
Мен шу ерда қоламан. Сен ҳам Аллоҳнинг иродасига ва марҳаматига
ишонадиган бўлсанг, шу ерда қол. Ҳамманг бошингга мусибат ва
фалокат тушган пайтда, ҳаётинг хавф остида бўлганида, гуноҳларингни
эслайсан, Худо билан учрашганимда, у бизни кечирармикан деб ич
этингни ейсан. Аммо хавф ортда қолганида гуноҳларингни унутасан ва
аввалгидек яшай бошлайсан.
Ўша тунда отамнинг сўнмас эътиқоди ва онамнинг асосли
ташвишларига гувоҳ бўлдим
2005 йил 5 октябрда содир бўлган зилзила энг вайронкор зилзила
сифатида тарихга кирди. Унинг кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,6 баллни
ташкил қилди, Кобулдан Деҳлигача бўлган улкан ҳудудда зилзиланинг
силкинишлари
сезилди.
Зилзила
Мингорага
унчалик
катта
вайронагарчиликлар келтирмади, фақатгина бир нечта уйлар қулаб
тушди, аммо қўшни Кашмир ва Покистоннинг шимолий қисмида табиий
офатнинг оқибатлари жуда оғир эди. Ҳатто Исломободда ҳам уйлар
қулаб тушди.
Биз бу табиий офатнинг кўламини дарҳол англаб етмадик. Энг кўп зарар
кўрган ҳудудлардан телевизион репортажлар эфирга узатила
бошлагандагина, бутун бошли қишлоқларнинг ер билан яксон
бўлганининг гувоҳига айландик. Электр тармоқлари ва телефон
линиялари ишламай қолди, зарар кўрган ҳудудларга кириш йўллари
кўчкилар сабаб тўсилиб қолди. Табиий офат майдони 30.000 квадрат
километрни ташкил этди — бу АҚШнинг Коннектикут штати ҳудуди
билан тенг дегани эди. Қурбонлар сони ақл бовар қилмайдиган даражага
ошиб кетди. 73 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди, 128 мингдан ортиқ
киши яраланди, уларнинг аксарияти кейинчалик ногиронга айланиб
қолди. 3,5 миллиондан ортиқ одам уйсиз қолди. Йўллар ва кўприклар
вайрон бўлди, сув ва электр таъминоти тизимлари ишламай қолди.
Қурбонлар орасида мен каби эрталаб мактабда бўлган кўплаб болалар
бор эди. Тахминан 6400 мактаб вайронага айланган, 18.000 бола
вайроналар остида ҳалок бўлган.
88
Табиий офат якунланганидан сўнг, биз жабрланганлар учун пул
йиғишни бошладик. Ҳамма имкони борича олиб келди. Отам барча
танишларининг уйига бориб, жабрланганлар учун озиқ-овқат, кийим-
кечак ва пул беришни илтимос қилди. Онам билан биргаликда одамлар
олиб келган кўра тўшакларни саранжом қила бошладим. Сват хусусий
мактаблар уюшмаси ҳам хайрияга молиявий кўмак кўрсатди. Йиғилган
пуллар ҳисоблаб чиқилганида бир миллион рупиядан ошиб кетди.
Лаҳордаги мактабимизни дарсликлар билан таъминлайдиган нашриёт
озиқ-овқат ва бошқа керакли махсулотларни бешта юк машинасига
ортиб юборди.
Икки тоғ измаси орасидаги тор водийда жойлашган Шанглада яшовчи
қардошларимиз бизни жуда хавотирга солиб қўйганди. Ниҳоят,
отамнинг бир амакиваччаси уйимизга келиб, отамнинг қишлоғида
кўплаб уйлар вайрон бўлганини, саккиз киши дунёдан кўз юмганини
айтиб берди. Зилзила пайтида уйларнинг қулаши натижасида, харобалар
остида қолиб кетган маҳаллий мулла Қадимнинг тўрт нафар бир-
биридан гўзал қизи бирваракайига ҳалок бўлганини эшитиб жуда қаттиқ
ранжидим. Инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган машиналарда отам
билан бирга Шанглага боришни жуда истаган бўлсам ҳам, отам бу
иш жуда хавфли эканлигини айтиб, ҳеч унамади.
Отам уйга қайтиб келганида рангида ранг қолмаганди, сафарнинг жуда
оғир бўлганини унинг юзидан англаб олиш муаммо эмасди. Онам ва мен
отамнинг айтганларини эртак эшитгандек тингладик:
- Йўлнинг катта қисми қулаб тушган, устига устак қолган
қисмларини ҳам тош босиб қолган экан. Катта машаққатлар билан
қишлоғимга етиб борганимда, у ернинг ахолиси мени кўзда ёш билан
кутиб олди. Айтишларича, улар зилзила пайтида ўзларини сўнгги
нафасларини олаётгандек ҳис қилишган. Хаттоки, тоғлар силкиниб,
улкан харсангтошлар ҳам қулаб тушган экан. Дўстларимдан бирининг
айтиб беришича, одамлар зилзила пайтида уйларини тарк этиб бир
жойга тўпланиб худога нола қилишган, аммо қулаб тушаётган
томларнинг товуши ва хуркиб кетган мол-ҳолларнинг жон бериб
қичқириши уларнинг овозини босиб қолган. Табиий офат шу қадар узоқ
давом этганки, қишлоқ аҳолиси нафақат кунни, балки тунни ҳам
ташқарида ўтказишга мажбур бўлган. Кечаси тоғларда совуқ об-ҳаво
ҳукм суриши сабабли одамлар оз бўлса ҳам исиниб олиш учун бир-
бирининг пинжига кириб олишган. Фақатгина орадан бир неча кун
ўтиб, жабрланувчиларга ёрдам бериш мақсадида Теҳрик-и-Нафаз-и-
Шариат-и-Муҳаммадий (ТНШМ) ташкилотидан хорижий профессионал
қутқарувчилар ва кўнгиллилар етиб келишган…
Отамнинг ҳикоясига жуда ҳам берилиб кетганимдан, бу ташкилот
ҳақида гапириб беришни унутибман. Сўфий Муҳаммад томонидан асос
89
солинган ушбу ташкилот Афғонистонга жангчилар юбориш билан
шуғулланади. Сўфий Муҳаммаднинг ўзи генерал Мушарраф Америка
босими остида бир неча ҳарбий раҳбарларни ҳибсга олишга буйруқ
берган 2002 йилдан бери бери қамоқда ўтирибди. Шунга қарамай, Сўфи
Муҳаммад томонидан тузилган ушбу ташкилот ўз фаолиятини давом
эттирмоқда. Ташкилотнинг ҳозирги раҳбари Мулла Файзуллоҳ
ҳисобланади.
Йўллар
ва
кўприклар
абгор
ҳолда
келиб
қолганлиги, шунингдек маҳаллий раҳбарият вакиллари ўз вазифаларига
совуққонлик билан ёндашганликлари сабабли расмийларга Шангла каби
узоқ ҳудудларга етиб бориш қийинчилик туғдирарди. Биздаги
зилзиланинг донғи Доғистонга етиб, хатто БМТ вакили «Биз логистика
соҳасида жуда катта талафот кўрдик» дея баёнот берди.
Генерал Мушарраф зилзилани «халққа худо томонидан юборилган
синов» деб атади ва ундан ҳам «муҳимроқ» бўлган «Ҳаёт чизиғи»
номли ҳарбий-операцияни бошланганини эълон қилди. Покистонда
ҳарбий операцияларга баландпарвоз ном бериш урфга кирган.
Газеталарда вертолётлар инсонпарварлик ёрдамини етказиб бераётгани
акс этган кўплаб фотосуратлар чоп этилди. Аммо кичик тоғ водийларига
вертолётлар қўна олмади ва тепадан ташланган озиқ-овқат ва
чодирларнинг аксарият қисми дарёга тушиб, исроф бўлди. Баъзи
ҳолларда қуйи одамлар билан гавжум бўлгани сабаб вертолётлар
юкларини ташлай олмай ўзи билан қайтариб олиб кетишга мажбур
бўлди.
Шунга қарамай, ёрдамга муҳтож одамлар сони анча кўп эди. Покистон
ҳукумати эплай олмаётганини кўрган америкаликлар зудлик билан
жабрланганларга ёрдам бериш учун Афғонистондаги баъзи қўшинлари
ва вертолётларини юбориб, тезкорлик билан ахолига ёрдам берди. Шу
орқали ҳар қандай ҳолатда ҳам халқимиз учун ёрдамга тайёр
эканликларини исботлашди. Баъзи учувчилар маҳаллий аҳолининг
тажовуз
қилиб
қолишидан
қўрқиб,
вертолётларидаги
АҚШ
эмблемаларини беркитиб ҳам қўйишди. Чекка қишлоқлардаги
аҳолининг аксарияти умри давомида илк маротаба хорижликларни
кўришга муваффақ бўлди.
Кўнгиллиларнинг аксарияти исломий хайрия ташкилотларига тегишли
бўлса, айримлари яширин ҳарбий тузилмалар аъзолари эди. Улар
орасидаги энг аҳамиятли аъзолар Жамоа ул-Дава нинг гуллаб-яшнаётган
қаноти Лашкари Таиба вакиллари ҳисобланишарди. Лашкари Таиба
вакиллари бевосита Покистон ТИРи билан яқин алоқалар ўрнатган.
Ушбу ташкилотнинг ўз олдига қўйган асосий мақсади Кашмирни озод
қилиш бўлиб, бунинг ўзига хос сабаблари бор. Барча покистонликлар
Кашмир Ҳиндистоннинг эмас, балки Покистоннинг таркибига кириши
керак деб ҳисоблайди, чунки бу ҳудудда яшовчи аксарият ахоли
мусулмонлар ҳисобланади. Лашкари Таиба раҳбарининг исми Ҳофиз
90
Саид бўлиб, у Лаҳор университетида профессор бўлиб ишлайди. Бу
одам ниҳоятда ғайратли нотиқ ҳисобланиб, телевизорда тез-тез
Ҳиндистонга қарши урушга даъват қилиши билан машхур. Зилзиладан
сўнг, ҳукумат тегишли чоралар кўра олишга ярамаслиги ойдинлашгач,
Жамоа ул Дава аъзолари дарҳол уйсизлар учун лагерлар ташкил қилиб
берди. Бу лагерлар “Калашников” автоматлари билан қуролланган ва
кўчма радиостанциялар билан жиҳозланган жангарилар билан туну кун
қўриқлана бошланди. Лагерда яшайдиган барча одамлар бу ишларни
Жамоа ул Дава қилаётганини жуда яхши англарди. Тез орада
ташкилотнинг қора ва оқ байроқлари хочга михланган ҳолда лагернинг
барча ҳудудида ҳилпирай бошлади. Азад Кашмир вилояти,
Музаффаробод шаҳридаги ташкилот вакиллари дала касалхонасини
ташкил этиб, шифохонани барча керакли дори-дармонлар, хатто рентген
аппарати ва операция учун зарур жиҳозлар, стоматологик учун зарур
воситалар
билан
таъминлади.
Касалхонада
профессионал
шифокорлардан ташқари, ўнлаб кўнгиллилар ҳам ишлай бошлади.
Жабрланганлар дунёдан узилган дараларга келиб, озиқ-овқат ва дори-
дармон етказиб берган қутқарувчиларни узундан-узоқ дуо қиларди.
Кўнгиллилар
вайроналарни
тозалашда,
янги
уйлар
қуришда,
марҳумларни кўмишда ва уларнинг ҳаққига дуо ўқишда катта кўмак
беришди. Зилзила бўлиб ўтганига бир неча йил бўлган бўлса
ҳам, ҳукумат ваъда қилинган товон пулини тўламаганлиги сабабли шу
кунгача кўплаб қишлоқларда одамлар вайрон қилинган уйларнинг
ўрнига янги уй қура олмай, ҳукуматни «дуо қилиб» ўтиришибди. Чет
элдаги инсонпарвар ташкилотларнинг аксарияти Покистонни тарк
этишган бўлса ҳам, Жамоа ул Дава вакиллари ҳали ҳам оддий халққа
ёрдам бериб келмоқда. Англияда ўқиётган амакиваччамнинг айтишича,
ташкилот фаоллари зилзила оқибатларини бартараф этиш учун дунёнинг
ҳар чеккасидаги одамлардан маблағ йиғишмоқда. Баъзи устамон
одамлар эса вазиятдан фойдаланиб, йиғилган пулларни ўз эҳтиёжларига
ишлатиб юборишгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Ҳатто ушбу пул
ёрдамида Буюк Британиядан АҚШга учаётган самолётларни йўқ қилиш
бўйича операция ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида миш-
мишлар тарқалиб кетган.
Зилзила оқибатида кўпчилик болалар ота-онасида ажралиб қолишди.
Мамлакатдаги етимлар сони 11000 нафарга кўпайди. Жамиятимизда
етимларни одатда қариндошлари ўз уйларига олиб кетишади, аммо
фалокат кўлами шунчалик катта бўлганидан, баъзи болаларнинг барча
қариндошлари қирилиб кетди. Ҳукумат барча етим болалар давлат
томонидан қўллаб-қувватланишини ваъда қилди, аммо бу ваъда бошқа
ваъдалар сингари бажарилмай қолиб кетди. Ўзи «катталар» фақат ваъда
беришни билишади, бажаришга келганда сичқоннинг ини минг танга
бўлиб кетади. Миш-мишларга кўра, Жамоа ул Дава ташкилоти кўплаб
91
ўғил болаларни ўз қарамоғига олиб, мадрасаларга жойлаштириб қўйган.
Умуман, Покистонда мадрасаларни хайрия ташкилотлари деб аташ
мумкин, чунки улар ўз ўқувчиларига бепул турар жой ва овқат тақдим
этади. Аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Диний мактабларда
талабалар оладиган билимлар, юмшоқ қилиб айтганда, етарли
эмас.Уларга фақат тиз чўкиб, у ёқдан бу ёққа чайқалиб, «Қуръон»
тиловат қилиш ўргатилади. Мадрасаларда илм-фан ва адабиёт
кофирларнинг ихтироси, ҳақиқий мусулмон учун зарур эмас,
динозаврлар ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ва инсон ҳеч қачон космосга
учмаслиги керак, буларнинг бари дўзахий амаллар деб уқтириб
келинади.
Покистон халқи узоқ йиллардан бери зилзила келтирган талафотлардан
зарар кўрмоқда. Муллалар ва муфтийлар зилзила Аллоҳ томонидан
юборилган
огоҳлантириш
эканлигини
бот-бот
такрорлашдан
чарчашмайди. Масжидлардаги хутбаларда чинакам исломий мамлакатга
айланишимиз зарурлиги, шариат қонунларига қатъий риоя қилишимиз
кераклиги баралла таъкидланади. Акс ҳолда, бундан ҳам баттар балолар
бошимизга ёғилиши мумкин экан…
92
Do'stlaringiz bilan baham: |