13
иккига бўлиб юборганидан кейин бизнинг ҳудудимиз Покистонга ўтиб
кетган, аммо мухторият ҳуқуқи сақланиб қолган. Ўзаро
муомалада
Покистон рупиясидан фойдалансак ҳам, Покистон ҳукумати фақатгина
ташқи ишларимизга аралаша олган. Ҳукмдоримиз жумҳуриятимизда
адолатни тиклаган, ўзаро зиддиятдаги қабилаларни яраштириб,
даромаднинг 10 фоизи миқдорида олинадиган ушр солиғини йўллар,
шифохоналар ва мактаблар қурилишига йўналтирган. Покистон
пойтахти Исломобод билан ўртамиздаги масофа 160 чақиримни ташкил
этса ҳам, мамлакат бизга бегонадек туйилаверади. Саёҳат камида 5 соат
давом этади ва сиз йўл-йўлакай қадим замонларда инглиз қўшинларига
қарши курашган буюк уламо Мулла Сайдуллоҳ (инглизлар телба Фақир
деб аташган) шарафига номланган Муллақанд довонининг гўзаллигидан
баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ўша инглизлар орасида кейинчалик бу
ҳақида китоб ёзган Уинстон Черчилл ҳам бор эди.
Гарчи бу китобда
халқимиз шаънига яхши гаплар ёзиилмаган бўлса ҳам, тоғ чўққиларидан
бири “Черчилл чўққиси” деб аталади. Довоннинг охирида яшил
гумбазли мақбара жойлашган бўлиб, одамлар эсон-омон манзилга етиб
келганига шукроналар айтиб, у ерга танга ташлаб кетишади.
Деярли ҳеч қайси танишим Исломободда бўлмаган. Бошимизга
кулфатлар ёғилишидан олдин Сват аҳолисининг аксарият қисми
водийдан ташқарига чиқа олмаган.
Биз
водийдаги энг катта, умуман олганда, ягона бўлган шаҳар –
Мингорада яшардик. Дастлаб кичик ва осойишта бўлган бу шаҳар
кейинчалик қўшни қишлоқлардан одамлар кўчиб келиши ортидан анча
гавжумлашган.
Шаҳримиз
меҳмонхоналари,
коллежлари,
голф
майдонлари ва миллий каштачилик маҳсулотлари, қимматбаҳо тошлар
ва қўл меҳнатидан тайёрланган буюмлар сотиб олиш мумкин бўлган
таниқли бозори билан машхур. Шаҳар бўйлаб Марғузор сойи оқиб
ўтади. Пластик идишлар ва полиетилен пакетларга солинган ахлатларга
тўлиб оқадиган бу сойнинг суви одамлар тирикчилик учун балиқ
овлайдиган ва
биз
байрамларда
ташриф
буюрадиган
шаҳар
ташқарисидаги тоғли ҳудуддан оқиб ўтадиган Сват дарёсининг сувидан
мутлақо фарқ қилади.
Бизнинг уйимиз шаҳарнинг Гулкада, яъни “гуллар макони” деб
номланган даҳасида жойлашган. Гулкаданинг эски номи “Буткара”, яъни
“Будда ҳайкали” бўлган. Уйимиз яқинида
сирли харобалар билан
қопланган майдон ястаниб ётади. У ерда синган устунлар, бошсиз
таналар, сакрашга тайёрланаётган шернинг ҳайкаллари, тошдан ясалган
соябонларни учратишингиз мумкин. Водийга ислом дини ХI асрда –
Султон Маҳмуд Ғазнавий водийни бўйсундирганида кириб келган.
Ундан олдин водий буддавийлар ҳукмронлиги остида бўлган. II асрда
водийга кириб келган буддавийлар мамлакатни 500 йилдан кўпроқ
муддат давомида бошқарган. Хитойлик тарихчилар Сват дарёси бўйида
14
1400дан ошиқ буддавийлик ибодатхоналари бўлгани, қўнғироқларнинг
сеҳрли овози бутун водийни қамраб олгани ҳақида ёзиб қолдиришган.
Бу ибодатхоналар аллақачон йўқ бўлиб кетган бўлса ҳам, Сват
водийсига элтадиган барча йўлларда, наврўзгул ва бошқа ёввойи гуллар
орасида ибодатхона қолдиқларига кўзингиз тушиши мумкин.
Табиат
қўйнига чиққанимизда биз жилмайиб турган будданинг тасвири
туширилган қоятошларни томоша қилардик. Будданинг қадами
жаннатмакон водиймизга етган, дафн этилган кулининг зарралари водий
ҳудудида ҳозир ҳам сақланиб қолган деган ривоятлар ҳам йўқ эмас.
Буткара қолдиқлари беркинмачоқ ўйнаш учун жуда қулай эди. Бир
пайтлар бу ерда қазишма ишларини олиб борган чет эллик археологлар
қадим замонларда бу ерда зиёратгоҳ бўлганлиги, буддавий
подшоҳларнинг қабрлари жойлашган тилла гумбазли ҳайбатли
ибодатхоналарни кўриш учун бу ерга минглаб одамлар ташриф
буюрганлигини айтишганди.
Отам мусулмон масжидлари ва
буддавийлик ибодатхоналари ёнма-ён келиб қолгани тасвирлаб берилган
“Буткаранинг ёдгорликлари” шеърида шундай деганди:
Do'stlaringiz bilan baham: