Мактуб ушбу



Download 1,79 Mb.
bet5/17
Sana16.03.2022
Hajmi1,79 Mb.
#497174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
МАКТУБ

13-қисм.
Зарифа шу пайтгача қизга ҳеч нарса ёзмаганидан мана энди чинакамига ҳижолат тортди. Бошлиғининг қисқа томоқ қиришидан ажабланган Шоира унга қаради:

-Сув олиб келиб берайми?

Зарифа бош силкигач, у ўрнидан туриб-йўлакка чиқиб кетди.

"Қадрли Маҳбуба, сизга ўз исмингизда мурожаат қилишни тўғрироқ деб билдим. Дарҳақиқат, ёзганларингизни қолдирмай, кучли ҳаяжон билан ўқиб келмоқдаман. Сизнинг жасоратингизни сатрлар орқали ҳис қилиб турган бўлсам-да, ўзингиз билан юз кўришиб, гаплашиш ниятим бор. Имкон топганингизда учрашиб олсак, яхши бўларди. Ҳурмат билан Зарифа."

Зарифа шу сўзларни ёзаркан, ўз телефон рақами ва манзилини ҳавола қилишни ҳам унутмади.
Қўлида пластик стаканда сув кўтариб кирган Шоира бошлиғига ажабланиб қаради.

-Сизга нимадир бўлдими, жуда кўзимга чарчагандек кўриняпсиз...

Зарифа сувни майда-майда ҳўплаб ичди, бироз нафас ростларкан, тепасида ҳалиям ўзини кузатиб турган ёрдамчисига "ҳавотир олма!" дегандек ишора қилди.

-Чарчайдиган иш ҳали бўлгани йўқ! Ҳеч йўқ илк ўн серияни ёзиб олсак, кастингни бошлаб юборардик. Реквизитор ҳам ўзинг бўласан. Битта қоғозга уларни ҳам бира тўла ёзиб кет! Бу ёғига жуда оператив ишламасак бўлмайди.

Зарифа шу куни кечгача ишда бўлди. Шоира билан узоқ ғоялар устида суҳбатлашди. Дастлабки қисм- шу тариқа иккиси томонидан ёзиб бўлингач, ўзида кучли чарчоқни ҳис қилганча уйига ошиқди. Эшик очиб кириб келган пайтда вақт алламаҳал бўлганди, бугун у чинакамига чарчади. Лекин онги тўла ғоялар унга уйқу бермас, кўзлари юмилиб кетаётган бўлса-да, тинимсиз сценарий ҳақида ўйлаётганди. Шу сабабли аввал Темурни келган-келмаганини аниқлаш учун хонасини бир очиб кўрди. Ўғли ухлаб ётган экан, кейин ўзи ҳам ечиниб, ошхонага чиқди. Дил тортганда тотиб турадиган турк қаҳвасидан дамлаб, ҳузур қилиб ичди. Кейинги финжон қаҳвадан кейин танаси бироз тетиклашгандек бўлди-ю, ноутбугини ёқиб, унга флешкани улади. Зарифага сўзлар қуйилиб келар, у тез-тез телефонидан кўчириб ташланган матнни сариқ блокдан чиқара-чиқара унум билан ишлаётганди. Ўзи каби уйқуга чўмолмаган шаҳарнинг кенг йўлларида яна секин-аста қатнов кўпая бошлади.
Тонг отиб келаётган, компьютерда ҳозиргина Зарифа сериалнинг иккинчи ва учинчи қисмини ёзиб бўлганди. Энди чарчоқ уни бутунлай таслим этди, "сақлаш" тугмасини яна бир карра босаркан, у ўзи ишлаб ўтирган дивандаги ёстиқларни устма-уст таҳлаганча уйқуга кетди.
Уйғонганида соат ўнга яқинлашиб қолган экан, қаради: Темур ҳали ҳам турмабди! Ўзи нонушта тайёрлади. Яна кофе ичмаса бўлмайди, оёқда туришлик холи йўқ! Бироздан сўнг, ўғлининг хонасидан мусиқа овози янграб, калонкадан чиқаётган гажабанг товуш бир баландлаб пастлади. Зарифа Темурнинг юзини ювиб бўлгач, ошхонага чиқишини кутарди. Фойдаси йўқлигини билгач, ўзи кириб, чақириб чиқиш учун ўрнидан турди.

-Чиқ, нонушта қилиб ол!

Темурнинг қовоқлари шишиб кетибди, демак ухлаш олдидан яхшигина пиво ичган...

-Ие, сиз кетмадизми, ҳалиям?

Зарифа индамай эшикни ёпди. Бироздан сўнг, бадқовоқ бўлиб Темур ошхонага кириб келди, салом йўқ, алик йўқ...

-Ўтир, чой ич!

Ўғли бир оғиз ҳам гапирмай буралиб, ёнидаги музлатгичнинг эшигини очди. Унинг муздек минерал сув олаётганини кўрган Зарифанинг энди чинакамига жаҳли чиқди, аммо сездирмади: -Темур, ошқозонингни қийнама, иссиқ чой ич, ўғлим!

Ўғли бу гапга эътибор ҳам бермай сувни писиллатиб очиб, тумшуғидан ичди. Худди хонада ўзидан бошқа одам йўқдек, у билганидан қолмай, хаёлига келган ишни қилишда давом этаверди. Зарифа ўзини аранг босиб, овоз оҳангини мулойимлаштириб гап бошлади:


-Темур, анави сен тушадиган рақсни шаҳарда устаси ким? Бизга энг зўри керак эди!

Ўғлининг ниҳоят қулоғига гап кирди шекилли, ойисига чимирилиб қаради:


-Нима деганиз у? Энг зўри ман-да!

-Йўқ сен айтардингку, Димамиди, Денисмиди?! Ҳуллас, бизга зўр ўйнайдиган йигит керак бўляпти. Янаям машҳур бўлишига ёрдам бермоқчиман. Янги сериалимда у учун аталган алоҳида кадрлар бор!

Темур, иягини шишириб "тушунарли!" дегандек оёғини ритмга солиб қимирлатиб турди-да, ажабланган қиёфада ойисига савол берди:
-Сиз нима? Замонавий сериал оляпсизми?! Тушунмадим, брейк данс, би-бойла билан эклектика бўладими сериализ?

Зарифа тушунмаса ҳам, тушунгандек қиёфага кириб, ўғлиникини маъқуллаб ўтираверди.

-Круто!!! Бўларкан-у, анави оталар сўзидака кино қиласизми деб ўйлабман!- ўғлининг лаби бир четга майишиб, истеҳзо билан кулди.

-Ҳа! Сен айтган ўша эклектика бўлади, шунинг учун менга сенинг ёшингдагидек ёш, кўча рақсини "қийиб" қўядиган бир йигит керак, миллати- ўзбек бўлиши шарт, Дима- бу Дилшодмиди?

Темурнинг юзи яна қийшайиб, бўйни олдинга чўзилиб чиқди:
-Нечта кадрда кўринади, ўша кинойизда ўйнайдиган? Икки-уч кадр борми?

Зарифа ўқи нишонга теккан-тегмаганини ҳалиям чамалай олмаётганди:


-Ундан кўп, хатто сериал саундтрекида ҳам кўринади... Бу дегани "у энди жуда машҳур бўлади!" - дегани! Билдингми?

Темурнинг пешонаси тиришиб кетди:


-Бўлди, гап йўқ! Ўзим ўйнайман! Фақат съёмка қанча вақтимни олади?

Зарифа ич-ичидан севиниб кетганини сездирмади:


-Сенинг вақтинг бўлармикан? Жуда бандсан-ку, Темур?

Ўғли лабини чўзиб, яна оёғини ритмга солиб, ликкилатди.


-Топамиз!

Зарифа ўрнидан туриб, кулиб юбормаслик учун деразага ёнига борди, пастдаги серқатнов кўчани бироз томоша қилди. Биладики, ўғли ҳозир ундан жавоб кутяпти! Зарифа ўзини ҳотиржам ҳолатга келтириб олгач, ўғлига ўгирилди:


-Келишдик! Фақат ўғлим эканлигингни биров билмасин! Таниш билишчилик ҳақидаги майда гапларга тоқатим йўқ. Ҳар бир гапимни ерда қолдирмай бажарасан! Бўладими?

Темур энди бутун гавдасини ўша хаёлидаги ритмга мос тебратди. Бу уни ўзига ҳос розилиги эди.

-Келишдикми, деяпман?

Темурнинг юзида онаси анчадан бери кўрмаган табассум зоҳир бўлди:


-Ҳа, келишдик!

Зарифа ўғлига тикилиб қолди, кўз олдидан унинг олти ойлик пайтидаги қиқир-қиқир кулган ва икки дона пастки тишлари ўзини қувонтирган пайтлар келди. "Қани оҳ-оҳ қилгинчи?" деганида, жилмайиб, юзидан чўлпиллатиб ўпган эндигина бир ёшлик бўлган ширин даврларини эслади. Кафтини маҳкам қисимлаб юрадиган пайтлари, этагига ўралиб олиб ўйнайдиган атак-чечак чоғларини ёдга олди...


"Эҳ, қачон онангдан бунчалик узоқлашиб улгурдинг, Темур?!"

Ишхонада Шоира эрта келиб яна анча иш қилибди. "флешка" суқилгач, кечаги Зарифа ёзган қисмларни аввалгилар билан бирлаштиришди. Мазмун тарқалмабди, ҳар тугул. Бошлиғининг ёзганларини шошиб ўқиркан, Шоиранинг ҳайрати ошди:


-Кўз тегмасин, Зарифа опа! Худди олдингидек ғайратлисиз! Жуда ҳурсандман, қайтиш муборак бўлсин!

Зарифа кулиб, эшикни паналаганча қўшни хонадаги Диёрага кофе буюрди. Ўрнидан ярим турган Шоирани эса яна қайтариб жойига ўтқазди:

-Ёз! Сен ёзишингни бил! Қолгани билан ишинг бўлмасин...

Шоиранинг ҳам энди анча чироғи ёниб, илҳоми жўш уриб қолганди:

-Энди зўр чиқяпти, Зарифа опа, яшанг! Айтганча бешинчи мактуб ҳали бошланмадими?

Зарифа бир телефонига кўз ташлаб олди:

-Йўқ, "қуюшқондаги аёл" дан ҳали янги хабар келмаган...

Шоира ўйланиб ўтириб, навбатдаги саволини берди:

-Зарифа опа, унинг отаси билан боғлиқ сирли ҳодисаларни одамлар тўғри тушунишармикан?

Зарифа айнан шу воқеаларни учинчи қисмга Маҳбубанинг онаси ва отасининг танишиш саҳнасига киритганди. Ўйланиб қолди:

-Биласанми Шоира, таҳминимча қизнинг онаси бежизга ақлдан озмаган, яқинда бир китоб ўқигандим: унда баъзи одамларда "Соҳиби жин" бўлиши ва шундай одамлар уйланса ёки турмушга чиқса, ўша жин ғазабга миниши ҳақида ёзилганди. Ростми ёлғонми, ҳар қалай илмли одамлар яхшироқ билишар? Балки ҳеч ким билмас? Нима дейман: Маҳбубанинг онаси ҳам шунақа кучларнинг таъқибга учраган бўлса керак? Эсингдами, у эрининг пичоғини ердан суғуриб олган куни-Маҳбубани туғиш олдидан йиқилиб, миясидан жароҳати олганди?

Шоиранинг кўзлари ҳайратдан катта-катта бўлиб кетди:


-Зарифа опа қўрқитманг, қиз ёзганидан кўра, мана ҳозир сиз айтганингизда қўрқиб кетдим...

Зарифа "бўлди бас қилдим!" дегандек кулиб қўйди. Шу куни кечгача яна уч қисм ёзиб тугатилди. Энди Зарифанинг ўзига ҳам аввалги иштиёқи қайтгани сезилиб турар, Шоирани эса икки кунлик меҳнат натижаси ўлароқ, олти қисм сценарий ёзиб битказилгани-чексиз ҳурсанд қилганди.

-Юр, нишонлаймиз, барибир Темур кўчадан тўқ келади!

Шоира "ҳўп" деб бошлиғига эргашди. Сокин мусиқа овози янграб турган, ним қоронғу ресторан ичига кириб боришганда, ҳар икки аёлнинг ҳам қорни анча очиққанди.

-Шоира, бир нарсани айтиб қўяй, бу ўртамизда сир бўлиб қолишини истардим...

Бошлиғининг муҳим гап айтишга қилаётган тараддудини кўриб, Шоира сал у томонга энгашиброқ ўтириб олди.

-Ўғлим Темур ҳақида анча юзаки нарсаларни биласан... У билан ўртамиз яхшимас! Барибир ёлғиз оналик қийин экан, буни илоҳим дунёдан билмай ўтгин! Ўғил болага эркак тарбияси керак экан. Аввал эрим, сўнгра онамнинг вафотидан кейин мендан сурункали тушкунлик чиқиб кетмади. Ўзимни чалғитиб юраверибману, Темурни унутиб қўйибман. Секин-аста ўғлим мендан узоқлашиб боряпти. Аввалига "ўтиш ёши!" дедим, кейинроқ "юрагим кўтармаяпти!" дедим, ҳуллас уни бўш қўйиб қўйдим...

Зарифа санчқи билан ёнидаги салатни ўзи билмаган ҳолда титкилаб гапида давом этди.

-У ҳозир мени бор-йўқлигимни ҳам сезмайдиган даражага келиб қолган. Ўлиб қолсам, "ҳа, анави хотин ўлибди-да, охири!" деб қўяр даражада...
Эшитяпсанми?! Уйга бораман: “кондинционерни ёқаман” деб телевизорни ёқиб юбораман, телевизорни эса телефоним билан ёқмоқчи бўламан...
Хатто ўғлим яна нимадир деб устимдан кулмасин деб, "яхшиям довдираганимни Темур кўрмади, йўқса бир нимадир гап гапирган бўларди!" дея атрофга аланглаб, шукр қиладиган даражага тушиб қолганман, энди фараз қилавер!

Шоира яна аста-секин тушкунлик қобиғига кириб кетаётган Зарифани агарда ҳозир тўхтатиб қолмаса, яна ҳаммаси орқага кетишини фаҳмлаб қолди.

-Зарифа опа, бўлди, тушундим. Илтимос ҳафа бўлманг, ҳозирги ёшлар анча... Ўзингиз биласиз-ку! Ҳа, майли, келинг яхши гаплардан гаплашайлик, ҳали кўрасиз Темур ҳам эсини тез орада йиғиб олади!

Зарифа жим бўлиб қолди, олдидаги шарбатдан ҳўплаб, атрофга бир қур назар ташлаб олди:

-Яхши ресторан, бошлиғи ким экан бу ерни? Объектга қўшдирсак бўларкан-а!

Шоира ҳам Зарифа қараган томонга қаради, одам кам кирадиган, нарҳи бир ушлаганда чақиб оладиган ресторанлардан бири эканлигини билади ҳолос.

-Ҳа, гаплашиб кўрамиз. Мирфаёзни жўнатамиз, ўзи келиб гаплашиб кетади- хўжайини билан.

Зарифа бояги гапни айтмаса бўлмаслигини тушуниб турарди:

-Сендан илтимосим шуки, ҳадемай Темур сериалимизда суратга туша бошлайди, яъни ўзи билмаган ҳолда ўзи ҳақидаги саҳналарни ўйнайди! Сен, буни бировга билдира кўрма, хўпми?

Шоира бошлиғининг бу гапларига ҳайрон бўлиб қолди: "Мана гап қаерда экан, эҳ Зарифа опам-ей!..."

-Ишондим-а? Хатто Темур уни роли нимани ҳал қилишини билмаслиги керак. Сен бунақа нарсаларни уддалай олганинг учун гапиряпман...

Шоира дарров хушини йиғиб олди:

-Ҳавотир олманг, ҳаммасини яхши тушундим. Нега Маҳбубанинг онасига қараш саҳналари билан Темурнинг ойиси билан муносабатлари кетма-кетликда синхрон кадр сифатида олинишини мана энди яхши тушуниб олдим...

Зарифа Шоирага қараб, лаб тишлаганча овозсиз тарзда бош ирғади.

-Ҳеч кимга сездирмайман, Зарифа опа, ҳатто ўзингиз хоҳлагандек Темурнинг ўзи ҳам сезмайди!

Зарифа Шоиранинг тирсагига қўлини қўйди:

-Раҳмат, тушунганинг учун, ҳа, ҳаммасини монтаждан сўнг билади-Худо хоҳласа! Агар уддасидан чиқа олсам, "бира тўла ҳаммаси тайёр бўлгачгина унга кўрсатаман" деб турибман...

Уйга қайтгач Зарифа тез-тез телефонига кўз тикди, бугун негадир у хабар кутаётган қиздан жавоб келмаганди.


"Балки аввалгига ўхшатиб, бироз танаффус қилиб, кейин ёзишни бошлар..."
Зарифа кийимини алмаштириб, ошхонага чиқди: стол устида пиццадан бўшаган қути ва пепсининг елим идиши ағдарилиб ётарди. Ён атрофни тартиблаб турган пайтида- юрагидаги санчиқ яна бир ғижимлаб ўзини сездиргандек бўлди. Шу бўйи ичкарига кириб, диванга ҳолсиз чўзилди. Ойнаи жахонда тузукроқ нарса ҳам йўқ, канал айлантириб, охири-Малаховнинг аҳмоқона шоусида тўхтатди. Қайсидир йили- бир таниш журналист дугонаси келиб, "Шу шоуни ўзбекча вариантини қиламиз!" деб роса Зарифани қизиқтирмоқчи бўлувди. У эса бу нарсани тасаввурига сиғдиролмагани учун розилик бермади. "Бизда, ўзбекчиликда- уйнинг гапи кўчага чиқмаслиги керак деган тамойил бор, тўғриям қилишади: битта гапга бош эгиб, этак ёпмаган келинларнинг шунча гапдан кейин уйи-уй бўлармиди?" деганди ўшанда. Жағи тинмаган эркак "қози" га асаби бузилиб, телевизорни ўчириб қўя қолди. Стол устида телефони ётарди, қаради: Маҳбубадан хат келган-келмаганлигини текшириб, кейин фейсбукка кирди. Ўзи кўпам бу тармоққа танда қўйган эмас, лекин ҳозир бекор ётгиси келмай, бир ён-атрофдаги воқеъликларни кўздан кечиргиси келди. Лентадаги уч тўртта мавзуларни хатлаб ўтди-ю, кўзи лоп этиб- Дилрабонинг суратига тушиб қолди, тўғрироғи бу-унинг анча йиллар олдин тушган сурати эди!
"Истеъдодли актриса автомобиль ҳалокатига учради!"
Зарифа учун бу кутилмаган хабар эди, юраги қалтираб қолди. Кейин телефони жиринглаб, унда Шоиранинг рақами акс этди.

-Зарифа опа, ассалому алайкум... анави... Дилрабо...

Зарифа базўр:-Ростмикан шу гап?- дея олди ҳолос.
Ёрдамчиси у ёқдан воқеа тафсилотларни гапирар, Зарифанинг кўз олдидан ўша яқиндагина кўришгани- охирги учрашувдаги- Дилрабонинг кўзлари, кулишлари, "Яна ўн беш кунми? Ўн беш кун кутсам бўлдими? Яна мени юлдуз қиласизми?" деганча жилмайишлари, сал гап кўтаролмай дарров араз қилиб ўрнидан туриб кетгани, "нима қилай, қутулолмаяпман!", "билмайсиз-да!" деб ёнлаб қараганлари- кино тасмасидек ўтаверди.

-Ёнида хужжатлари йўқ экан, сумкасидан эса уларни топиш учун милицияга берган аризаси топилибди ҳолос. Воқеа боя аср пайтида бўлибди, чорраҳадан ўтаётган экан...

Зарифа яна Дилрабонинг гапларини эслади:
-Ҳа, "ҳужжатларимни ўғирлатдим" деганди...

Ваниҳоят шунча гапдан кейин у пичирлаб, юзига фотиҳа тортди: "Эссиз, ёш кетибди, бояқиш..."

Бошлиғининг узоқ жим бўлиб қолганини сезган, Шоира хайрлашиб, алоқани узди. Зарифа диванда жим ўтирганча- яна яқин ўтмишдаги воқеаларни эслай бошлади: Съёмка майдонини, баъзан кайфияти яхши пайтида "хлопушка"га ҳам сурат чизиб қўядиган шўх-шаддод Дилрабони кўз олдига келтирди. Ёмғир ёққан кунлари-шуям унинг кайфиятига таъсир кўрсатарди: ўтириб, тинмай ҳар хил спиралларни чизар ва бир оздан сўнг бу спиралларни атиргулга айлантиришдан бўшамасди. Кечагидек эсида: бир куни Дилрабо жуда чиройли кийиниб келди, бўйнида қора марварид бор эди, қулоғида эса худди шу комплектнинг-зираги! Ҳечам тақинчоқ тақавермайдиган, одмигина жинсида юрадиган қизнинг шу куни бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилиб кетганди...
Бироздан сўнг, унинг тақинчоқларни ечиб, секингина дуҳоба қутига жойлаётганини кўриб Зарифа- унинг ёнига борди:

-Тўй ҳизматинг бормиди, Дилрабо?

Унинг боягина юзига нур қўшиб турган кайфияти гўёки булутлар ортига беркинган қуёшдек бўлиб қолганди:

-Йўқ, ҳизматим йўқ эди, Зарифа опа! Бир одам анчадан бери ортимдан юрарди. Шу бугун эса яна қўлимни сўради. Дилушнинг гапига кириб, "ҳўп" деб мана бу совғасини олдим. Дил, роса кечаси билан гап ўргатиб -тайёрлаб қўювди. Рост-да, қачонгача кўзим саккиз бўлиб, "уни" кутаман? Қачонгача- бировларнинг уйида қўним топмай, дайдидек яшаб юраман? Қачондир ўзимнинг ҳам уйим, оилам ва бола-чақам бўлиши керак-ку? Совғасини олдим, мана тақдим ҳам... Лекин бу бўйнимга, танамга, виждонимга ва қалбимга жуда бегона эканлиги билинди-Зарифа опа! Бўйнимда ҳудди илон бордек, мени гўёки чирмаб бўғаётгандек, зўрға чидаб юриб келдим. Йўқ, ўзимга қарши чиқолмас эканман, бу нарсалар барибир менга-ёт! "


"Эссиз, балки ўшанда... Балки... Ҳа, майли тақдири шу бўлса-нимаям қила оларди..."

Зарифа шуларни ўйлаб, ўзига юрак дорисидан санаб томчилатаркан, саноқдан ҳам адашди. Туйқус яна хаёлини телефон овози бузди: нотаниш рақам! "Ким экан?" деган хаёлда яшилни босди.

-Ассалому алайкум Зарифа опа, саломатмисиз? Мен "тезкор хабарлар"дан журналист - Беҳзод Рашидовман. Бизга интервью бера оласизми?

Зарифа бир қалқиб кетди: хаёлига дарров минг хил ўй келди:


-Нима муносабат билан?

-Актриса Дилрабо Мансурованинг бахтсиз ҳодиса қурбони бўлганини эшитгандирсиз, ё хабарингиз йўқми?


Биздаги маълумотга кўра, унинг охирги катта роли-сизнинг сериалингизда ижро этилган экан. У билан боғлиқ хотираларингизни- актрисанинг муҳлислари билан бўлиша оласизми?

Зарифа жим бўлиб қолди. Тўғрисиям нима дейишни билмасди, пиёладаги дорини кўзини юмиб туриб ичди, журналист йигит тез гапиргани билан анча сабрли экан, тоқат билан кутиб турди.

-Биласизми, мени бу хабарни дабдурустдан эшитганим туфайли айни пайтда - юрагим сал безовта қилиб турибди. Бу мавзуда кейинроқ гаплашсак бўлмайдими?!

Қизиғи, журналист бу гапнинг маъносига умуман аҳамият ҳам бермай, навбатдаги саволини Зарифага тахлади:

-Актриса нега охирги пайтлар экранларда кўринмай қолганди, унинг ижодига қандайдир таъқиқлар бўлганми?

Зарифа энди чинакамига ўйланиб қолди: "Қанақа таъқиқ? Дилрабога нисбатан ҳеч қандай таъқиқ бўлган-бўлмаганини у билмайди, оддийгина актриса бўлса..."

-Йўқ, ҳеч қандай таъқиқда бўлмаган Дилрабо! Шунчаки у- ҳориж тажрибасини ўрганмоқчи бўлган бўлиши ҳам мумкин!

Бу гапи-журналистни қизиқтириб қўйди, шекилли дарров бидирлашни бошлади:

-Ҳориж дейсизми? Актриса яқин йиллар ичида- Ўзбекистонда эмасмиди?

-Ҳа, мен ҳам шунақа деб эшитгандим, охирги сафар!

-Сизлар кўришиб турмасмидингиз? Оҳирги марта актриса билан қачон кўришгансиз?

Зарифа жим бўлиб қолди ва базўр:-Биласизми, юрагимнинг мазаси йўқ, менга тинчлик керак, узр, саломат бўлинг!- деди-ю, алоқани узди.

"Қизиқ бўлди-ку, " ўлдинг азиз бўлдинг"ми бу ёғи энди?" Журналистларнинг дарров унинг рақамини қидириб топганига ажабланнди. Ҳа, ҳозирги кунда ҳамма нарсанинг иложиси бор!

Бироздан сўнг яна бошқа рақамдан қўнғироқ бўлди, устма-уст кейингиси...


Зарифа бошқа ҳеч бирига жавоб беришни истамасди!
Эшик томонда калит шиқирлади: Темур қайтди шекилли. Зарифа ўзини ухлаганга солиб кўзини юмиб олди. Барибир ўғлига қандай холатдалигининг фарқи йўқ...
Темур кириб, хонадан анқиб ётган дори исини пайқадими, пардани суриб, деразани қиялатди, онаси ётган диваннинг ёнидан ўтиб, ошхонадаги музлатгичдан ниманидир олди. Шу бўйи яна хонасига қамалди. Диваннинг тивит матосини силаганча, Зарифа йиғлаб ётарди: бу- ўзигагина аён бўлган ҳислару, соғинчга аралашиб кетган- овозсиз бир йиғи эди...
"Яхшиям, ўзимни уйқуга солиб ётганим...
Йўқса, ҳозир яна ўғлимдан ҳафа бўлган бўлардим, соғлиғимни бир оғиз сўраб қўймагани учун дилим оғриган бўларди..."

Даврий нашрларнинг ҳаммасида- Дилрабонинг кичик суратчаси муқова четини безади. Табиийки катта суратлар пулга банд қилинади! Зарифа ўзи айтган гапларни мутлақо бошқача тарзда ўқиркан, ҳайратдан ёқасини тишлаб қолди:


"Актриса билан узоқ вақт бирга ишлаган, уни ўз сериали орқали машҳурлик пиллапоясига етаклаган-таниқли режессёр Зарифа Ҳамраеванинг хотирлашига кўра- Дилрабо Мансурова ҳамиша Оскар олишга иштиёқ билан яшаган, хаттоки унга ҳориждан ҳам кинога таклифлар бўлган экан!"
"Наҳотки кеча шу гапларни гапирган бўлсам?"
Ёмон хабар барибир одамнинг иштиёқига чанг солади экан, эрталабдан бери-Зарифанинг ҳам Шоиранинг ҳам иши унмаяпти. Бир-бир ёдга тушиб қолган воқеалар ҳали-Зарифанинг, ҳали Шоиранинг тилига кўчади, иккиси ҳам кайфиятсиз...

-Етар-ей, ичим зим-зиё бўлиб кетди! Диёрага айтай, қайноқ какао дамлаб берсин, бу туришда ҳеч нарса қилолмайман!- Шоира ўрнидан туриб, ташқарига чиқиб кетди. Шу пайтда Зарифанинг телефонига янги хабар келганини билдириб, экран ёниб ўчди. Телефонини қўлига оларкан, унинг кўзи чиройли қизнинг суратига тушди. Қаймоқ рангли рўмолда, истараси иссиқ, кўзлари жуда чиройли қиз-махзунгина жилмайиб турарди, шошиб остидаги ёзувга кўз ташлади:


"Зарифа опа, ёзганларингизни ўқиб, жуда ҳурсанд бўлдим. Ҳар доим мактубларим рўпарасига сизнинг суратингиз доирача бўлиб тушиб қолишини кўрардим-у, айнан ўз муносабатингизни билишга қизиқардим. Суратдаги бу ўша сиз тақдир китобини ўқиётган қизингиз-Маҳбуба...
Айрим сабабларга кўра, ҳали мавриди келмагани туфайли ҳозирги аҳволимни очиқлолмайман. Лекин албатта ўрни келганда, ёзиб ўтганим-тўғрироқ бўлади деб ўйлайман...

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish