Мактуб ушбу



Download 1,79 Mb.
bet2/17
Sana16.03.2022
Hajmi1,79 Mb.
#497174
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
МАКТУБ

10-қисм.
Барно опанинг оғзи бир тарафга қийшайиб, роса кўп гапни бир деганда-гапириб ташлади. Эмишки, Қосим акани Россияга ажал ҳайдаб кетганмиш.
Менинг эса виждоним қийналарди. Зўрға юрак ютиб, "тирик эканларми ишқилиб" деб сўрадим. Барно опанинг гапига қараганда, Қосим ака "тирик бўлиб-тирикмас, ўлик бўлиб-ўликмас" эмиш...
Борганимдан Ойша хола бирон оғиз гап гапирмадилар, фақат бурчакда ўтириб олиб- тинимсиз Худога нола қилавердилар. Мен бу уйдан юрагим тўла санчиқ билан ортга қайтдим. Йўл бўйи- Қосим акани ўйлаб келганимдан сезмабман ҳам, ортимдан кимдир чақирар, хатто унинг "Маҳбубахон!" дегани ҳам худди менга оид эмасдек, ўзим билан ўзим андармон эдим. Яқинимга тез юриб келган-ўша муюлишдаги дўкончи йигит экан. Юзига тикилиб, мен унинг исмини эслашга ҳаракат қила бошладим.
-Нега чақирсам қарамайсиз? Ўзи ростдан исмингиз Маҳбубами?!
Бош ирғаб "ҳа" дедиму яна унга тикилиб қолдим. Юзига қараб туриб, мен бошқа нарсаларни ўйлардим. У кўзим олдида қўлини силкиди:
-Эй, сизга нима бўлди, мени эсладингизми?! Улуғбекман, магазинчи Улуғбек, қулф...халта... Эсладингиз- а?
"Ҳа!" дедим яна бош силкиб, йигит ўзи ортимдан чопиб келганига ҳижолат тортдими, ер чизиб қолди. Ғўлдираб нималарнидир гапирди, мен эса ҳалиям- Барно опанинг гапларини ўйлардим.
-Майли, вақтингизни олмай, яна кўришамиз Худо хоҳласа...
Буни хайрлашув деб тушуниб, ўз йўлимга кетдим. Шу кеча тушимга яна ўша кампир кирибди. Энди унинг қиёфасини "кампир" деб сифатлаб бўлмасди. Кўзларида ғалати маъно акс этиб турган, жуда кўп жавоҳирларга бурканган навқирон ёшдаги малика эди- у!
Тонг отиши билан Нусрат опоқиникига бордим. Кечаси у ёқдан хабар келибди. Қурилиш ширкатидагиларга агар "даъвойимиз йўқ" деб, имзо чекиб беришса, Қосим аканинг умуртқаси устидаги жарроҳлик амалиётининг нечадир фоиз ҳаражатини тўлаб беришармиш. Жарроҳлик учун сўралган сумма Нусрат опоқини ва Ойша холани янада қаддини буккандек эди. Онаизор ҳалиям чолига йиғлаб-сиқтаб ўтирган экан:
-Ҳамдамга айттингизми? Дўхтирлар иложи йўқ десаям, болагинамни ўзимизга олиб келишсин, умри борича кўзимнинг олдида яшасин, жооон дадаси...
Барно опа эса туришидан бу гапга қаршидек кўринарди.
-Ая, осонми касал қараш? Майли-ю, жуда қийналади-да ўзиям... Қараганга ундан-да қийин!
Ойша хола келинига ўқрайиб қаради:
-Жонини қачон олиш-Худонинг иши! Сизнинг ишингиз бўлмасин, оғирлиги ҳам тушмай қўя қолсин!
Бу тортишув кечадан бери тинмаётганди. Ҳеч ким оғзига овқат ҳам тотмабди. Чиқиб, мастава солдим. Олдидаги бир коса овқатга қараб, Ойша хола яна мўлт-мўлт кўз ёш тўкди.
-Қосимим-мард ўғлим эди, кўнглимни овлайдиганим эди. "Ойи нимадир егингиз келяптими" деб сўраб турарди! Битта эркакман деб кўксига урганни- бир хотин бўлмай ўлгур бошини чотига киргазиб, итдан ҳам хор қилиши мумкин эканда- а?! Умрингни, ризқингни сўрабман-у болам, бахтингни сал камроқ сўраб қўйибман-да! Умринг ҳам, ризқинг ҳам тугамай турсин, энди!
Ойша холанинг бу гапларининг бир учи келиб менга тегарди. Секин ташқарига чиқиб кетдим. Зардаси қайнаб юрган-Барно келинойига рўпара келаман деб ўйламаган эканман.
-Операцияси фалон пул экан, эрим чекни сотайликми дейди, "мана" дедим! (бош бармоғини хунук қилиб кўрсатди) Ҳали операциядан кейин топ этиб ўлиб берсачи? Қулоғимизни ушлаб қолаверамизми?
Кечгача у ёқдан яна телефон бўлди. Узоқ музокаралардан сўнг- Қосим аканинг шунча пайт иш жойи бўлган дўкони сотиладиган, Нусрат опоқининг ўлимтигига йиғилаётган пуллари ҳам жамғармага қўшиладиган бўлди. Шу куни Ойша холанинг илтимосига кўра-шу уйда қолдим. Энди икки қариянинг қаровчиси бир ўзим бўлиб қолгандим.
-Опоқингдан хабардор бўл, туз тотмаяптилар!-деб кампири айтса, овқат олиб чиққан пайтимда худди шу сўзни Нусрат опоқи кампирига қарата айтарди. Сомсахона сотилмади, унинг устидан маҳалла бошидаги хожи ака деган кишидан қарз қавола қилинадиган бўлди. Ойнинг охирига у ёқдан замбилда-Қосим акани олиб келишгачгина кўп нарсалар аён бўлди. Тўққиз қаватли уй қурилишида ишлаётган пайтларида учинчи ва тўртинчи қават оралиғидан йиқилибдилар. Яхшики, бошларида каска бўлган. Умуртқанинг баъзиси сочилган, шу сабаб тана фалаж холатга тушибди.
Ойша холанинг кенг равонига Қосим акани ётқизишди, ёнларига бордим-фақат кўзлари ҳаракатланади, хаттоки гапиролмайди ҳам. Лекин назаримда мени танигандек бўлди. Менга биров "кет!" ё "қол!" демади. Секин суғурилиб чиқиб кетишга эса виждоним чидамагани сабаб, ошхонада куймаланиб юравердим. Барно опа иккинчи кундан ошхонани ҳам менга ташлаб қўйдилар.
Яна бир юмушим пешоб ҳалтани алмаштириш эди. Ойша хола ҳам Нусрат опоқи ҳам ҳали ўзига келолмаган, Ҳамдам ака эса жуда асабий, ҳар икки гапининг бирида "мен бунга айтгандим-а!" дея бошланадиган сўзлар жамланмасини тинмай тўтиқушга ўхшаб қайтараверади. Ўзимизнинг дўхтирлар ҳам келишди. Ҳамдам ака уларга соатлаб укасини қандай қийинчиликлар-у машаққатлар билан у ёқдан олиб келганини гапирар, ўзини ҳамма нарсага балогардон бўлаётгандек кўрсатарди.
Докторлар кетар чоғида секин Ҳамдам акага қарадим, қовоғини солганча укасига қараб турибди. Нусрат опоқи эса ўрнидан туриб, чўнтак кавлашга тушди. Бир ҳафта ичида-Қосим аканинг ҳам асосий қаровчиси ўзим бўлиб қолдим, хаттоки пешоб чиқарадиган найча чиқиб кетганда-Ҳамдам акадан ўларча гап эшитдим.
Ҳамма мени ўз-ўзидан шу яримжон ётган одамга масъул қаровчидек тушунар, дилим оғриса ҳам ҳамма кўргуликка енг ичида-ўзим айбдорлигимни сезганим учун ғинг демай итоат қилаверардим. Энди кечалари Қосим ака ётадиган кроватнинг остига жой солиб ётадиган бўлдим. Қулоғимга эшитилар-эшитилмас соат чиққиллашидан айро- унинг нафас олгани ҳам кириб турар, мен бу овоз “батамом ўчиб қолмасин” деб ичимда дуолар қилишдан бўшамасдим.
Ҳа, унинг жилла қурса-"бу кўргуликда сенинг айбинг йўқ!" дея имо қилишини шу қадар истардим-ки...
Докторлар ҳар келганда "энди бу касал-шунақа ётаверади-да, умид Худонинг ўзидан!" деб кетишадиган бўлишди. Бора-бора Ҳамдам аканинг ҳам қораси ҳовлида кам кўрина бошлади, қайси пайт кўчага чиқиб кетади-ю, қайси пайт уйга қайтиб киради деярли билиб бўлмасди. Мен эса- энди шу касал ётган одам олдидагина беҳавотир эканимни ҳис қила бошладим.
Бир кеча тушимда қоронғу бир уйда эканман. У ерда-мендан бошқа яна уч киши бор эмиш. Зулмат хона ичида пайпасланиб, ўша одамлар кимлигини билиш учун ички бир қизиқиш билан кимнидир қидираётганмишман. Хонадошларимдан бири-бурчакка занжирбанд қилинганди, яқинлашиб бордиму, кимлигини кўргач- қўрқиб кетдим. Бу- менинг онам эди!
Сочлари ёзилган, кўзлари аввалгидек ғамгин онамни қандай бу зим-зиё хонада таниб олдим, бунисини билмайман. У менга қараб занжирларини шиқирлатиб, қаттиқ интилди. Тавба, тушимнинг ичида бошқа бир кўрган тушимни эслаяпман: "Авваллари ҳам онамни шу аҳволда кўргандим, ҳув анавинда..." деяпман ўзимга ўзим.
Хонадаги бошқа одамларнинг бири-отам, бошқаси эса худди Қосим акага ўхшади.
Кейин кўксимда аллақандай кўкимтир шуъла сўник нур соча бошлади. Ҳа, мен учинчи одамни орқа томонидан кўриб турардим. Унинг орқаси-то белигача илма-тешик бўлиб кетган, умуртқалари узра узун буриштириб тикилган- чок кўзга ташланиб турарди.
"Қачонки игнадан ип ўтса..."
Яна шу овозни эшитдим-у, чўчиб ўрнимдан туриб кетдим.Уйғонарканман, қаердалигимни бошида англолмадим. Пардалари сукутга чўмган ва тушимдагидан-да ёруғроқ бўлган бу хонада-фақат соат чиққиллашигина эшитилиб турарди. Ёнимдаги кроват устидаги қора кўланка секин-аста тумандек тарқаб кетаётганини сезиб, билиб турардим. Қаердалигимни тушундим, бурнимга фақат ётоқ касаллардангина келадиган ғалати тер ҳиди инди. Нарироқдаги кроват ғичирлаб, Ойша холанинг чуқур ҳўрсиниғи эшитилди. Бечорагинанинг уйқусида ҳам нимадандир юраги ғашланаётган бўлса керак.
Ҳовлига секин суғурилиб чиқдим. Осмон салгина ёруғроққа ўхшаб кўринди. Ҳаводан қор иси келяпти. Ўтириб ойимни ўйладим: нега уларни ҳар сафар тушимда бир хил аҳволда кўравераман? Нега уларни ҳар доим қоронғу хонада, занжирланган ҳолатдан бошқасида кўрмаганман? Ажаб!
Бомдодга оз вақт қолганда-Ойша хола уйғониб чиқдилару, зинапояда ўтирганимни кўриб, кўксига туфладилар. Уларни чўчитиб юборгандим. Холам ичкари уйда намоз ўқиб бўлгач, мени ёнига чорлади. Кирган пайтимда тиззаларини силаб, букчайганча ўтирар, охирги ойларда уларнинг анча нўйиб қолгани-бир қарашдаёқ сезиларди.
- Бери кел, яхшиям бор экансан, ҳамма ўзининг ўчоғига-ўзи кул тортди, болам! Қўлидан бир иш келмайдиган чол ва кампир бир-биримизга "тикилган кўз" бўлиб қолдик.
Ойша холам шу ерда чуқур хўрсиндилар, сўнг яна ҳасрат тўкишда давом этди.
-Қосим яна ўзига келадими, йўқми, билмайман. Ҳамдам ўша ёқдалигида- "дўхтирлар битта ниш уриб, тугатиб беришади, ая нима қилай?" деганди. "Йўқ, боламни тириклигича олиб кел!" деб айтдим. Россидан тугун қўлтиғлаб келиш бошқа экан, одам қўлтиғлаб келиш бошқа экан... Майли, кўргулик-да! Шу бало ўша ёқда кутиб турган экан. Болагинам ҳали қанча бу аҳволда ётади билмадим, ҳар куни бармоқларига термиламан, кўзимга гўёки- улар қимирлаб кетгандек туюлаверади...
Ойша холанинг елкалари силкиниб йиғлар, мен эса уларни нима деб овутишни билмасдим. Бироз кўнгли бўшагач, холам мен учун кутилмаган бир гапни айтдилар:
-Қосимнинг анави-кейинги хотини Зиёдага одам жўнатдик, "эрингга шунақа-шунақа бўлди!" дедик, умид қилибмизки, келиб, озгина бошида ўтирадими деб... Қаёғда? Ҳали ўғлимнинг оғзидан чиқмаган "талоқ"ни ўзига-ўзи ёпиштириб олибди! "Болангизнинг суйгани бор, ўша келиб қарасин, гапимнинг оғир-аччиғи йўқ, Россияга ҳам ўшанисини унутиш учун кетганди!" дебди. Юборган одамимиз шу гапларни топиб келди-ю, дарди дунёйим қоронғу бўлди. Нақ куйиб кетдим-а, нега ўша мегажин билиб-билмай ўғлимга туҳмат қилади? Энди "гунг соқов" деб, одам хоҳлаган гапини гапираверадими?!
Болам-бечоранинг хотиндан оғзи куйди, кунда-кунора "ночдаман" деб "ғалтак ип"га ўхшаб, ғилтилласа, " ҳа ишда юрибди-да", дебмиз...
"Ая, бунинг қадам олиши бежо!" деди, "қўй болам, фарзандсизликда-бир жинни, бир шинни бўлади, хотин кишиям" дебман.
Ордона қолгур, ўзида айб бўлса керакки, ўша ўйнашларидан ҳам тирноқ илаштириб олмабди! Кейингисиям куйдиргигина экан! Ўзига кераклисини топса-топиб бўлгандир. “Биринчисидан бахти кулмаса-кулмайди!” деганлари шунчалар ҳам рост гапмиди-а?!
Ойша хола шу сўзларни айтаркан-менга бир ғалати қараб қўйди. Юрагим тавонимга тушиб, ҳар хил хаёлларга бордим. "Наҳотки, сезиб қолган бўлсалар?Зиёда келинойи қаердан билди экан?"
Холамнинг кейинги гаплари мени бу ваҳима исканжасидан қутқарди:
-Қиз болалигинг эсимда йўқ, айбга буюрма, юзингни очиб қўяй дебман, енгилтакнинг савдосиям енгил бўларкан-да! Қосимим ўшандан кейин аёллардан "пох" деганини билиб, сезиб юрардим...
Биз хотинлар ҳар гапни гапираверарканмиз-у, эркаклар ҳам аёлларни жуда тури-туркумини кўрмай ажратаркан-да!
Назаримда зўрлайверганимга шу Зиёдасигаям уйланди-ю, палагини яна ўшанга ўхшатдими, ўғлим-бечора! Мана гапирган гапидан қиёс- "Худо йўлига" деб келиб, хотинчилигини қилмабди-ку, керакмас-да энди. Ҳа, ўлса нима-бева номини оларди, "эрга тегиб-эрдан чиқди!" деган гапдан шу дурустроқ эмасми? Қаёғдан билайлик, балки унга фарқи йўқдир...
Шу жойда негадир мен Ойша холанинг фикрига қўшилмаслигимни тушуниб қолдим. Қандай Зиёда опа- ўзи ёруғлик кўрмаган тошга термулади? Қосим ака у келганидан жеркиган, норози бўлган, ўндан ўян, қирқдан қийиқ қидирган бўлсалар...
Ойша хола чуқур ҳўрсиниб менга қаради:
-Пешонамга сени келтириб қўйган худойимга минг шукр, кечагида Ҳамдамга ҳам қаттиқ тегдим: "бу қиз эшигимда бир парча нон еган бўлса ҳам она сутидек ҳалоллаб еди, ўша пайтда ҳам миқ этмай қоп-қоп пиёз тўғраб, сомсага бир ўзи улгитиб ўтирарди. Қосим" шу келиб, қўлиз меҳнатдан чиқиб қолди, ая!" дерди! дедим. Билмайди-да ўзининг хотини Барно пошшонинг қанақа "пошшо" лигини! Шунақа! "Хотинники тўғри!" дейдиган замонлар ҳам келиб қолган болам...
Тонг отгунча, Ойша хола минг йиғлаб, минг юпанди. Биргалашиб нонушта тайёрладик. Музлатгичдаги товуқни охирги бўлагини-Қосим акага овқат пиширадиган кастрюлга солиб, шўрва тайёрладим. Ойша хола мени кузатиб ўтириб, тинмай дуо қилдилар:
-Одамгарчилиги бор, олийжаноб- Каломуллони шариллатиб ўқийдиган қориларга пешонангни қўшсин, жуфт ноқобил бўлса бир томонинг шол-да, болам! Минг шукрлар келтираман Нусрат опоқингга қараб туриб...
Ойша хола шу пайтгача онам ҳақида жуда кам гапирардилар, менимча кўнглимни авайлармиди...
-Аянг бечорага ҳам роса ичим ачишган, ўша "Мирза терак"ка ҳечам мос эмасди- Икрома! Ўн гулини ҳазон қилди. Опоқинг гаплашиб берган ишда ҳам эплаб ишламади-ку, Содиқ раис "бир оғиз гапингиз, Нусрат амаки!" деб ишга олганди дадангни. Сенинг онангни аслида- даданг ҳароб қилди! Илоҳим бахтинг-заррача ҳам онангникига ўхшамасин. Қўлим толгунча ҳаққингда дуодаман. Бир куни-ўша бахтларингга етсанг, мен дунёдан кетиб қолган пайтлар бўлса, сенам ҳаққимга бир кафт дуо ата, болам!
Шўрвани милдиратиб, қуюлиб кетмасидан ўчирдим. Сал совуса- катта йигирмалик шприцга сувини тортиб олиб, Қосим аканинг оғзига томиза бошлардим. Ҳар тугул қувват уколлари шу ҳафтадан тўхтатилди. Бунга сабаб эса ўша бизни қувонтирган ҳодиса-Қосим акага доктор сув ичирган пайтда ютинганлиги сабаб бўлди.
"Ризқи бор, оёққа туриб кетади!"- ўзи қариб, қартайиб қолган докторнинг кўз ойнагини артаётиб айтган бу гаплари-биз учун катта хушхабар бўлди! Шундан бери унинг кўрсатмасига кўра- мана тўрт кундан бери товуқ шўрва қайнатиб, сувини ичираётгандим.
Қосим аканинг кўзлари бу пайтда- одамга маъноли тикилади. Сарғайиб кетган юзида тушунарсиз ифодалар балқиб, ўсиб кетган соқоллари уни янада кўзимизга абгор кўрсатар, кўргани кирган бирон маҳалладош бор-ки: "Ҳамдам акам соқолларини олиб қўйса бўларкан!" деб чиқиб кетарди.
Шу куни-ўзим гузарга чиқиб келиш учун Ойша холадан руҳсат сўрадим. Дўконга кирарканман ҳалиги магазинчи йигит жилмайиб юзимга қаради:
-Маҳбубахон келинг! Бирон нарса керакми?
-Соқол оладиган керак эди-дедим.
У юзимга ажабланиб қараб турдида, сўнг:
-Ҳа, тушунарли, Қосим акамга ёмон бўпти-а?- деб қўйди.
Олдимга ўшанақа устарадан қўяркан, ёнига яна бир темир идишдаги нарсани ҳам қўшди.
-Бу нима?- дедим тушунмай. У тез кўзини ерга қаратиб олди:
-Буни ҳам соқол олишда ишлатишади!
Дўкончи бу сафарги узатган пулимни ҳам олмади. У ердан келиб, уйда - Қосим аканинг соқолини ўзим эплаганимча олдим. Салгина "соғ одам" туси киргандек бўлди. Кўча эшик томондан кимнингдир овози эшитилиб, овоз кимга оидлигини билган Барно опанинг мендан икки ёш кичик қизи-Муборак сузилганча равонимиз олдидан ўтиб кетди. Дугонаси ёнига келган экан, иккисининг бир-бирини узоқ чўлпиллатиб ўпиб сўрашгани, ҳанда отиб кулишгани-дарвозахонадан акс-садоси билан бизгача эшитилар, бу қилиқларга Ойша хола қатори- менинг ҳам ғашим келаётганди. Ўйнаб куладиган ёшимда, бозорларда изиллаб-сабзи ювиб юрганларим, ёш туриб- "темиртирноқ"қа айланиб қолганим, яшаш учун курашларим, номусим ҳимоясига отланганим-ҳаммаси бу қизларнинг ҳаёт ҳақидаги ғўр тушунчалари олдида гўёки- мўйсафиднинг аччиқ насиҳатидек эди.
Дарвозахона томондан яна овоз эшитилди, уй биқинидаги-пойдевор қиясига омонат қўниб турган икки бўй қиздан бири-Муборак ўрнидан туриб, эшик томонга юзланганини кўрдим, бироздан кейин у менинг исмимни писанда оҳангда айтиб чақирди. Ажабланиб, ташқарига чиқдим, чунки ҳали бирор одам-мени бу ҳовлига суриштириб келмаган!
Борсам, комитетдаги Маҳфура опа эканлар, ўзимни ва ойимнинг аҳволини суриштирдилар. "Онамдан тўққиз ойдан бери ҳеч қандай хабар йўқлиги" ни айтдим. "Давлат ўзи тузатади, ҳавотир олма!" дедилар яна. Гапларидан менга кечаси ишлайдиган иш топиб келганликларини тушундим.
-Ҳозир касал қараяпман, Қосим ака ногирон бўлиб қайтганларини эшитгандирсиз. Кампир ва чолнинг нафақасига қараб қолдик, илтимос ёрдам берсангиз-шу тарафдан ёрдам беринг! " деб ичкарига таклиф қилдим. Боядан бери менга қараб, лабини буриб турган Муборакнинг дугонаси ортимдан нимадир деб, ҳиринглаб кулганини эшитдиму, тишимни-тишимга босдим.
Маҳфура опа ичкарига кириб, Ойша холам билан саломлашди. Кейин Қосим аканинг тепасига келдилар:
-Умуман қимирламайдими? Вой, ёмон бўпти-ю!"- деди.
Ойша холанинг яна дард дастурхони очилиб кетди. "Бўлди, ёрдам пули ёзамиз, фақат хўжаликка Ҳамдамжонни қўшмай, уч жонни кўрсатамиз экан-да!" деб кетишга тараддудланди. Яна минг марта- ҳар гапимга "илтимос" қўшиб, уларни кузатиб қўйдим. Ёнларидан ўтиб қайтаётганимда ҳалиги қизнинг минғирлаган овози қулоғимга кирди:
- Вой, мунча қариндошинг "хафа башара"- Мубооор!
Тўхтаб, у томонга ўгирилдим, билмадим- нимагадир унинг ранги дув оқариб кетди. Ёнидаги Муборак ҳам-худди" илонни кўриб қолган бақадек" тош қотганди. Ўтиб кетдим. Орқамдан "ужас!" деган овоз эшитилди. Кирсам, Ойша холанинг боши-осмонда, қилган ишимдан у жуда ҳурсанд эди:
-Ўзи нимага келган экан Маҳфурахон?-деб сўради. Иш топиб келганини айтмай, "ойимни сўраб келибди" деб қўйдим.
Шу пайтда қулоғимга-"қанғ" деган овоз эшитилди. Ҳайратдан мен ҳам, Ойша хола ҳам бир-биримизга қараганча-қотиб қолгандик. Чунки бу овоз- Қосим аканинг оғзидан чиққанди!
Патирлаб, касалимнинг бошига етиб бордим: у шифтга қараб, термулиб ётар, чап кўзидан оқиб чиққан бир томчи ёш-қулоғи ёнида тўхтаб қолганди.
-Қосим ака! Қосим ака! Ҳозир сиз гапирдингиз-а?- дедим ҳовлиқиб. У шифтга қараб, қотиб қолган кўзларини мен томонга сурди:
-Бааа...
Ойша хола ҳам чўккалаб келиб ўғлининг олдига чўкди:
-Гапирдингми болам? Қоосим!
Холани қўлтиғидан тортиб, тургазишга ёрдам бердим. Қосим ака онасига тикилган пайтда- ўнг кўзидан ҳам бир томчи ёш сизиб чиқди. Хола уввос тортиб, йиғлаб юбордилар...
Кейинги бир ой-биз гўёки қудуқ ичида туриб, унинг юзасидаги ёруғликка севинган одамлардек яшадик. Қосим ака секин аста бир бўғиндан товушлар чиқарар "Б" лар билан бошланадиган ҳамма сўзни ҳудди ўзимга оиддек қабул қилардим, "А" лар билан бошланган сўзларга эса- Ойша хола "лаббай"лаб чўккалаб келиб олардилар. Лекин шу ой-уйдан дўхтир аримади. Бир- пешоб учун қўйилган найча йиринглаб кетиб, бир-Қосим аканинг буйраги ишламай қолиб, улар тинимсиз келиб-кета бошлашди. Шундай кунларнинг бирида- томирга укол қилишни ҳам ўрганиб олдим. Май ойида пешоб учун қўйилган найчани олиб ташлашди. Энди иш янада мураккаблашган, биз ҳар икки соатда-Нусрат опоқини ўғлининг ҳожати учун чақиришга мажбур эдик. Бир икки марта чақирилган Ҳамдам ака- яна гапни ўша "битта ниш билан тинчитиб қўядиган дўхтирларнинг маслаҳати" га олиб бориб- тақадилар.
Ойша холанинг энди тоқати тоқ бўлганди. Ўз ўғлини қаттиқ гапириб, ёнларидан ҳайдаб солдилар. Шундан кейин, кўзимни рўмол билан тўсиб, ўзим Қосим аканинг иштонини ечиб, остига тувак қўядиган бўлдим. Қиладиган ишларимдан оғринмасдим, чунки Ойша хола ҳар куни мени тинимсиз дуо қилардилар:
-Ҳай Маҳбубахон, манави китобда "дуо тақдирни ўзгартиради!" деб ёзишибди-я! Менам сени кеча-ю-кундуз чин дилдан дуо қиляпман, илоҳим-Худо сенга ҳамма ҳавас қиладиган бахтни берсин, тақдиринг Икроманинг тақдирига зиғирча ўхшамасин, бахтинг ойдай бўлсин, этагингга иқбол тўлсин болам!
Бу пайтда индамай жилмайиб қўярдим. Май гилослари пишган пайтда- кўзимни рўмолда тўсиб олиб, Қосим акага ўзим ювиб қуритган тагликни алмаштираётгандим, бошимда нимадир турганини сезиб чўчиб кетдим. Устлик матони ёпишим билан рўмолни кўзимдан тушириб қарадим, бошимга қўйилган Қосим аканинг ўнг қўли экан!
Йиғлаб юбордим, у ҳам кўзимга тикилиб ётиб, "баа" деди, кўзларидан бирин-кетин ёшлар думалайверди. Зум ўтмасдан ёстиқнинг икки чеккаси аллақачон ҳўл бўлиб кетганини кўриб анграйганча турардим. Ўнг қўлини кўтариб, чапини зўрға унга тиради, сўнг шалоп этиб қўллари юзига тушди: англадим-ки у ҳам мени дуо қилаётганди...
Шу воқеадан кейин кўп ўтмай, Қосим аканинг ётоқ яралари-жуда ҳилвираб кетди. Ҳали ўнг, ҳали чап томонларига қизил гўштдек қўтир яралар чиқар, тинимсиз суртилган малҳамлар, уларни даволаб улгурмасди. Июннинг бошларида кўзимга унинг юзлари анча тўлишиб қолгандек туюлди. Кейин бирин-кетин оёқлари ҳам шиша бошлади.
Ёзнинг жазирама саратони бошланди. Қўшни аёллар йиғилишиб, Қосим акани яна бир қур кўргани чиқишди, уларни кузатарканман: бири-"энди енгил бўлсин, сал бурнининг олди гуллаброқ қолибди!" деди. Бошқаси эса-"ҳозир" тош қизиғи"да, ётган касалларга қийин! " деб, ўша мен тушунмай турган гапни давомлаб қўйди. "Тош қизиғи- ётган касалларни қиздириб, гуллатиб- ҳар ҳил яралар чиқариб юбораркан-да!" деб тушунибман. Ёши катталарнинг ўлим кўравериб, кўзи пишиб қолган бўларкан.
Июлнинг йигирма саккизида Қосим ака оламдан ўтдилар.
Айни бомдод пайтида-"лаа" деб бошланган товуши- жуда ҳаста бир "оҳ!" билан тугади-ю, омонат риштадек тортилиб турган- жони мана шу биргина "оҳ!" га қўшилиб чиқди-ю кетди.
Йиғлаб юбордим.
Унинг осонгина жони узилгани, лабларида табассумга ўхшаш ифода қотиб қолгани-ҳозиргидек эсимда...
Ойша холанинг фиғони кўкларга ўрлади.
Беш ой фарзандига термулиб, ранги касалларникидек синиқиб кетган- Нусрат опоқи ҳам бу ғамни кўтаролмай чўккалаб қолдилар. Куйиб-пишиб, шошилиб- юзини ҳам ювмай етиб келган Ҳамдам ака-укаси билан видолашишга атига бир икки сониягагина улгуролмай қолди...
Бўғриққанидан юзлари баркашдек текис, лаблари ҳиёл жилмайгандек бўлиб ётган Қосим акадан кўз узмай йиғларканман, Ойша холам тўғри келиб-менинг елкаларимга осилди. Барно келинойи ва унинг кетидан изма-из кириб келган Муборак остонадаёқ қотиб қолган, Ҳамдам ака эса "жигарим"лаб йиғлашни аллақачон бошлаб юборганди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish