Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ИЖОДИЙ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet136/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ИЖОДИЙ 
ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШДА МУСИҚА АСОСИЙ ВОСИТА СИФАТИДА 
ОМОНТУРДИЕВ О. ТДПУ. 
Умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ўқувчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш ҳар 
қандай дарс ва фаннинг асосий мақсади ҳисобланади. Бунинг учун жуда кўплаб ўқитувчилар, кўплаб 
мутахассислар изланишлар олиб боради ва тинимсиз ишлайди. Бироқ, шундай бир машғулот борки 
ўқувчиларни қийин вазиятлардан, хар қандай чарчоқ ва рухий муаммолардан олиб чиқиб кетади ва уларни 
ушбу рухий тўхталишларни олдини олади. Бу шубҳасиз мусиқа маданияти дасрларидир. Ўқувчи ѐшлар 
шахсининг ҳар томонлама камол топишида, уларни эстетик, ақлий ва рухий тарбиясида мусиқа асосий 
вазифани ўтайди. Берилаѐтган билимларнинг ғоявий-ахлоқий таъсирини амалга оширилишига тўғри ишлаб 
чиқилган ва ўқувчи ѐшларларнинг ѐш имкониятларига мувофиқ танланган репертуар ѐрдам беради. Мусиқа 
машғулотларида билиш ва ақлий фаолиятлар фаоллашади. Ўқувчи ѐшлар мусиқани диққат бериб тинглаб 
тушиниш жараѐнида жуда кўп нарсаларни билиб оладилар. Жумладан, куйнинг оҳангдорлиги, айтимнинг 
шеърий мазмуни, мусиқанинг энг умумий хусусиятларини энг ѐрқин образларинигина идрок этадилар. Агар 
ўқувчи ѐшларнинг олдига мусиқани эътибор бериб тинглаш, унинг ифода воситаларини фарқлаш, қиѐслаш, 
ажратиш вазифалари қўйилган бўлса эмоционал муносабат ўз аҳамиятини йўқотмайди. Бу ақлий ҳаракатлар 
ўқувчи-ѐшларнинг ички хиссиѐти ва кечинмалари доирасини бойитади ҳамда кенгайтиради, уларга онглиликни 
таркиб топтиради.
Бошланғич синф ўқувчиларини ижодий фаоллигини оширишда мусиқа маданияти фани 
ўқитувчисининг олдига мусиқа санъати ва унинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор 
вазифаларни ҳал қилишни вазифа қилиб қўяди: 
- миллий мусиқага муҳаббат руҳида тарбиялаш;
- бошланғич синф ўқувчиларини муайян яратилган тизим ѐрдамида турли хилдаги мусиқа асарлари 
ҳамда унда фойдаланиладиган мусиқа воситалари билан таништириб бориш; 
- ўқувчиларни мусиқфа тинглашга ўргатиш; 
- ўқувчиларни қўшиқ айтиш, ритмика, мусиқа асбоблари билан таништириш ва уни чалишни энг оддий 
усулларини эътиборга олган ҳолда энг оддий ижрочилик кўникмаларни шакллантириб, уларни мусиқа 
саводининг элементлари билан таништириш. 
Амалга оширилаѐтган ушбу тадбирларнинг барчаси ўқишга энди қадам қўяѐтган ва ўқиш, ѐзишни 
ўрганаѐтган бошланғич синф ўқувчиларини онгли, бевосита, ифодали ҳаракат қилиш имконини беради. 
Ўқувчиларда мусиқага, энг аввало - уларнинг бундай фаолиятлари учун қулай бўлган мусиқа ўйинлари 
ва қўшиқ, айтим ва нинг мазмун моҳиятини образларни ифодалаш, уни рақсли ҳаракатлар билан тушунтириш, 
бунда таниш рақс харакатларида янги бирикмалар қўллаш, хиргойи қилиш каби фаолиятларга ижодий 
муносабатни ўстириш лозим бўлади. Бу дастур асосида ва қолаверса, кундалик хаѐтда ўрганилган репертуардан 
фойдаланиш, мусиқа асбобларини чалиш, ашула айтиш, рақсга тушишларни қўллашдаги мустақилликни 
ташаббус, иштиѐқни аниқлаш имконини беради. Бу имкониятларнинг намоѐн бўлишида мусиқа асосий восита 
бўлиб хизмат қилади.
Ўқувчиларни мусиқа тарбиясида тинглаш, куйлаш, ижро этиш каби фаолият турлари уларнинг ижодий 
фаоллигини оширишда асосий воситадир. Ушбу воситиалардан унумли фойдаланиш ва керак бўлса, турли услубий 
дастурларни қўллаш ҳам юқори натижаларга эришишда замин яратади. 
Бошланғич синфларда мусиқа маданияти фани ўқувчиларининг қўшиқ айтиш фаолиятининг тарбиявий 
аҳамияти алоҳида эканлигини яна бир таъкидлаш жоиздир. Миллий руҳни ўзида акс эттирилган халқ 
қўшиқлари, лапар, ялла айтимлари ўқувчи ѐшлар оламини бадиий хис ва идрок этишларига, завқланишларига 
ѐрдам беради. Мусиқа образларга мувофиқ турли тавсифдаги ҳаракат ва рақсларни, ўйинда эса турли 


142 
образларни тасвирлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки ҳаракат мусиқий қобилиятни шакллантириш ва 
жисмоний ривожлантиришда жуда муҳимдир. Ҳаракатда асарнинг бадиий мазмуни, кайфияти акс эттирилади. 
Куй, ритм, тембр, регистр, темп, динамика тусларини ҳис этган ҳолда қўл, оѐқ, гавда қоматларни мусиқага мос 
равишда ҳаракатлантирилади, мусиқани эстетик ва жисмоний тарбия ўртасида узвий боғлиқлиги таъминланади. 
Қолаверса, ўқувчиларни ўзбек халқ чолғу асбобларида ижро этилган ранг-баранг оҳанглар, созларнинг 
жарангдор овози билан таништиради. Уларда ажабланиш, завқланиш, қувониш каби ижобий руҳий холатларни 
вужудга келтиради. Дастур мазмунида чолғу созлари билан таништириш билан бирга, билимлар ѐшига мос 
бўлган урма чолғу созлар ва мусиқий ўйинчоқлар ѐрдамида оддий ижрочилик усулларини бажара олишга 
ўргатиш вазифалари қўйилади. Ижодий ѐндашув тўғри ташкил қилинган байрам ва байрам шаклидаги 
тадбирлар, ўйин кулгилар, концертлар, сайл, аския, кулги дамлари нафосат соатлари, турли театр томошалари,
қизиқарли ўйинлар, спорт мусобақа беллашувлари, ўқувчиларни кўнгил очар ўйин ва байрам эртакларининг 
моҳиятини англаб етиш, маънавий озуқа олиш, тасаввурни бойитишга хизмат қилади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish