Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


-СЕКЦИЯ МУЗЫКАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ В НАЧАЛЬНЫХ КЛАССАХ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

4-СЕКЦИЯ МУЗЫКАЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ В НАЧАЛЬНЫХ КЛАССАХ 
 
ЎЗБЕК МУСИҚА ИЖОДИЁТИДА АНЪАНА ВА АНЪАНАВИЙЛИК ТУШУНЧАСИ 
АБДУРОЗИҚОВ С. ТДПУ. 
Ўзбек милий мусиқа мероси икки қатламда (халқ мусиқаси, оғизаки анъанадаги касбий мусиқа) 
ривожланиб келмоқда. Ушбу ижрочиликда ―анъана‖ тушунчаси кенг қўлланилиб, анъанавий мусиқа, анъанавий 
хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилиги ибораларида кенг тасниф этиб келинмоқда. Халқ мусиқаси таркибан 
ва табиатан синкретик санъатдир. Кўпгина мусиқашунос олимлар ушбу синкретик санъат хусусида қимматли 
маълмотларни кельтириб ўтган. Атоқли мусиқашунос олим О.Иброхимов ушбу мусиқа санъати хақида фикр 
билдирар экан шундай дейди: ―Бунда сўз, куй, оҳанг, қўшиқ, ўйин, рақс ва умуман маълум ҳаракат 
унсурларининг ўзаро ―қоришиб‖ яхлит тугалланган товушларда мужасамланиб келади‖. Дарҳақиқат, ушбу 
жараѐн жуда қадим-қадимдан такрорланиб, анъана тусига кириб келмоқда. Мусиқий фольклор намуналарини 
келиб чиқиш манбалари тарихига кўра, халқнинг турмуш тарзи, кундалик меҳнати, ижтимоий ҳаѐти билан 
боғлик бўлган турли кўринишларда, хусусан, меҳнат жараѐнида, маросимларда, урф-одатларда, сайл ва бошқа 
оммавий байрам тантаналарида қарор топган бўлиб, унда моҳирона ижро этилиб келинмоқда. Бунинг асосий 
сабабларидан бирини олим О.Иброхимов ―халқ оғзаки мусиқа ижоди доимо сўз, куй ва ижрони бирлигида 
намоѐн бўлишида, яъни унда сўз куйланади, куй эса сўз орқали муайян ифода тусини олишидадир‖ деб ѐзади. 
Демак, сўз ва куй воситаларида оғзаки равишда ижро этилиши билан бир-бирига бевосита ва билвосита 
пайвастадир. Мутахассис олимлар ана шу муштарак ҳолатларни бир-бири билан бир сўзда боғлаш мақсадида 
―айтим‖ атамасидан кенг фойдаланадилар. Чунки, бу атамада сўз ва куйни оғзаки баѐнда айтилганда тўла маъно 
касб этганлигида деб биладилар. Бинобарин, айтим - бу мусиқий фольклорнинг хозир бўлиш шаклларидан 
биридир. Унга маънодош сўзлар ўрнида баъзан ―куйлаш‖, яъни куй айтиш маъносида ва кенг маънода - сўз ва 
куйнинг оғзаки ижрода кутилиши тушунчаларини ҳам кўлланади. Баѐн этилаѐтган илмий қарашлар бевосита 
анъана тушунчаси билан боғлиқ экан. Кўпроқ ушбу тушунчани мусиқа илмидаги ўрни ва аҳамиятини очиб 
беришга ҳаркат қилсак. Бунда албатта, айтим, куйлаш тушунчалари ҳам катта рол ўйнашлигини ѐдда 
тутишимиз лозим.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ―анъана‖ - ўтмишдан келажакка мерос қоладиган, авлоддан-авлодга 
ўтадиган, жамият ҳаѐтининг турли соҳаларида намоѐн бўладиган моддий ва маънавий қадрият деб баѐн 
этилган. Анъаналар халқларнинг тарихий ривожланиши жараѐнида шаклланади. Одамларнинг турмуш, яшаш, 
меҳнат қилиш тарзи, ижтимоий-моддий шарт-шароитлари турли анъаналарнинг шаклланишига аълум даражада 
ижобий ѐки салбий таъсир ўтказиб, унинг анъанавийлигига таъсир қилади. Муайян ижтимоий тартиб-қоидалар, 
одоб-ахлоқ меъѐрлари, урф-одатлар, маросимлар, диний ва дунѐвий байрамлар, тадбирлар ва бошқалар 
кишилар ҳаѐтида маълум даражада таъсир кўрсатиб, секин-аста анъана сифатида намоѐн бўлади. Ушбу 
жиҳатларни эътиборга олган ҳолда анъаналарни қуйидаги маънавий омиллар сифатида тавсиф этиш 
мумкинлиги ―Ўзбек тилининг изоҳли луғати‖да баѐн этилган. Жумладан; 
а) ижтимоий-тарихий ҳодиса;
б) жамият ҳаѐтидаги жараѐнларнинг таркибий қисми;
в) кишилар ҳаѐти ва фаолиятини белгилаш мезони;
г) жамият ва одамларни бошқаришнинг маънавий омили. 
Ушбу таснифот кўп жиҳатдан анъана тушанчасини очиб беришда муҳим омил сифатида хизмат қилади. 
Қўшимча сифатида анъана одамлар ҳаѐтини маънавий жиҳатдан тартибга солиб турувчи қоидадир. Анъана 
орқали одамлар ўтмишини хотирлаб туради. Қолаверса, анъаналар ѐшларни тарбиялаш, уларни кекса авлод 
тажрибаларига ўргатиш воситаси сифатида ҳам хизмат қилади. Ҳар бир даврнинг ўз анъаналари бўлиб, вақт 
ўтиши билан, давр ва замон, одамларнинг дунѐқараши ўзгариши билан мазмунан ўзгариб, ривожланиб, бойиб 
боради, баъзилари ўтказилмасдан секин-аста йўқолиб боради, баъзиларининг ўрнига янгилари вужудга келади. 
Шунинг учун ҳам бир даврнинг анъаналари иккинчи даврга мос келмаслиги мумкин. Давр талабига жавоб 
бермайдиган анъаналар ҳам унутилади. Мисол тариқасида собиқ шўролар тузуми даврида кенг жамоавий 
нишонланадиган айрим байрамлар одамлар онгида ўз мазмун ва моҳиятини йўқотганлиги сабабли унитилди. 
Халқнинг турмуш тарзи, яшаш шарт-шароитлари, миллий менталитети, диний қадриятларига бўлган талаб 
Давлат даражасида кўтарилганлиги боис кўпгина диний ва оммавий анъаналар қайта тикланди. Айниқса, 
кексаларга ҳурмат, қариндош-уруғ, маҳалла-кўй билан оқибатли бўлиш анъаналари, аҳолининг турли 
қатламлари билан яқин алоқада бўлиш, эл-юртга садоқат, ҳашар, меҳмон-дўстлик, нонни эъзозлаш, 
Ўзбекистонда Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рўза ҳайити, Қурбон ҳайити ва бошқа халқ 
байрамлари яхши анъана сифатида ҳаѐтга сингиб кетди. 
Ҳар бир халқнинг анъаналарида ўша халқнинг турмуш тарзи, маданий камолот даражаси, миллий онг 
ва қиѐфаси ҳам акс этади. Бир ҳудуд аҳолиси ѐки худудга хос анъаналарга ҳар хил мафкуравий, партиявий 
нуқтаи назардан ѐндошиш, бошқа ҳудуд ѐки халқ нуқтаи назаридан баҳолаш нотўғри.
Халқ мусиқасида ва қолаверса, мусикий фольклорда анъана тушунчаси мусиқий термин сифатида 
қабул қилинган. Бу атаманинг ўрни анъанавий хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилигши билан шу даражада 
боғланиб кетганки, усиз мусиқанинг ўтмишини яқин келажак билан боғлаб бўлмайди. Мусиқий анъаналарда 
айтим намуналарини идроклаш ва ижро атиш учун касбий мусиқада кўп йиллик тажрибага айланган ―устоз-


138 
шогирд‖ анъанаси муҳим аҳамият касб этади. Хонанда анъанавий малакаларни эгаллашлари учун албатта, 
устоз кўриши ва унинг хизматида бўлиши лозим бўлади.
Хулоса сифатида айтиш жоизки халқ мусиқаси меросида анъана, анъанавий тушунчаси жуда катта ва 
муҳим рол ўйнайди. Шу боис ҳам анъанавий хонандаликнинг кеча ва бугунги куни бўйича кўплаб илмий 
тадқиқотлар олиб бориш натижасида унинг кўп қиррали жиҳатларини очиб бериш мумикн бўлади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish