135
имкониятларининг ривожланиши учун муҳим шарт-шароитлар бола
шахсининг ривожланиши учун
муҳим омил ҳисобланади. Шу ѐшдаги бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги,
хаѐлининг ѐрқинлиги, хотирасининг кучлилиги, тафаккурининг яққоллиги, ўзининг қизиқувчанлиги,
ишонувчанлиги билан бошқа ѐшдаги болалардан фарқланади.
Кичик мактаб даврида ўқиш фаолияти билан шуғулланиш, жумладан, моддий нарсаларнинг ҳар
хил хоссалари билан танишиш сезгиларнинг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Кичик мактаб ѐшидаг и
ўқувчиларда асосан кўриш ва эшитиш, фарқ қила олиш сезгилари айниқса тез ўсади. 7 -10 ѐшли
болаларда рангларнинг тусларини сезиш умумий ҳолда 45% га, 10-12 ѐшгача болаларда эса 65%гача
ортиши олимлар томонидан аниқланилган. Ўқувчиларни расм чизишга ўрг атиш рангларни фарқлаш
сезгирлигининг ўсишига катта таъсир кўрсатади. Оҳангларни фарқ қилиш сезгирлиги, айниқса болаларга
мусиқа ва ашула ўргатиш жараѐнида кучли суратда ўсади. Сезгиларнинг ўсишида шунингдек, жисмоний
тарбия машғулотларининг ҳам аҳамияти катта. Аниқ ҳаракат қилишга жалб этувчи машқлар
болаларнинг мускул-ҳаракат сезгиларини ўстиради.
Хорижий тил бўйича ўқув фаолияти боладан берилган ўқув материалларини эсда сақлаб
қолишни
талаб этади, ўқитувчи ўқувчисига нималарни эслаб қолиши зарурлиги ҳақида кўрсатмалар беради.
Ўқувчи нимани эслаб қолиши кераклигини такрорлайди, уни тушуниб олишга ҳаракат қилади. Лекин бу
ѐшда ихтиѐрсиз хотира шубҳасиз, устунлик қилади. Боланинг хотирасида қай даражада сақлаб қолишини
асосан унинг ишга бўлган қизиқиши белгилаб беради. Ўқув материалини тушуниш, эслаб қолишнинг
асосий шарти ҳисобланади. Биринчи сигнал системаси иккинчи сигнал системасидан бирмунча устунлиги
туфайли кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда мантиқий хотирадан кўра кўргазмали ҳаракатли
хотира
устунлик қилади. Хорижий тил ўрагнишда ҳам улар назарий қонун ва қоидалар, мавҳум тушунчалардан кўра
яққол маълумотлар, ахборотлар, воқеа ва ҳодисаларни, образлар ва нарсаларни тезроқ ҳамда мустаҳкамроқ
эслаб қоладилар ва узоқ муддат эсда сақлайдилар. Кичик мактаб ѐшидаги болалар хорижий тилни ўрганиш
ва таълим олиш муносабати билан мантиқий, яъни маъносини тушуниб эсда қолдириш қобилияти ўсиб
боради. Эсда қоладиган материалнинг ҳажми кенгайиб боради, материалнинг мазмунини тушуниш ҳам
чуқурлашади ҳамда мураккаблашади. Баъзан бошланғич синф ўқувчилари хатто мазмуни тушунарли
бўлган материални ҳам маъносига эътибор бермасдан, механик равишда ўрганиб оладилар.
Психолог
олим Э.Ғ. Ғозиевнинг фикрига кўра бунинг сабаблари қуйидагилар:1) Кичик мактаб ѐшидаги болал арда
механик хотира бошқа хотира турларига қараганда яхшироқ ривожлангани учун ҳам у маълумотларни
айнан, ўзгаришсиз эслаб қолиш имконини беради; 2) ўқувчилар ўқитувчи қўйган вазифани англаб
етмайдилар, натижада унинг ―тўғри тушунтириб бер‖ деган талабини сўзма-сўз такрорлаш деб
биладилар; 3)уларда нутқ бойлигининг етишмаслиги (атамалар, тил қонуниятларини билмаслиги)
материални ижодий тўлдириш, унга қўшимча қилиш имконияти йўқлиги уни сўзма -сўз қайтаришни
осонлаштиради; 4) ўқувчилар матнни тўғри, самарали усуллар билан эслаб қолиш йўлларини
билмайдилар. Бундай ҳолат шу ѐшдаги болаларда албатта бўлиши шарт эмас. Механик эсда қолдириш
кўпинча ўқитувчилар ўқувчиларида мантиқий хотирани ўстиришга етарли эътибор бермаган ҳолларда
бўлиши мумкин. Таълим жараѐнида ўқув материалининг маъносини, моҳиятини, турли мулоҳазаларни,
далилларни, илмий асосларини эслаб қолиш ва эсга тушириш орқали ўқувчиларда мантиқий
хотира
такомиллашади. Биринчи синфдан бошлаб ихтиѐрий эсга тушириш қобилияти тез ривожлана бошлайди.
Ўқиш жараѐни учун ихтиѐрий эсда қолдириш ҳам, ихтиѐрий эсга тушириш ҳам баробар талаб этилади.
Бусиз ўқиш жараѐнининг нормал бўлиши мумкин эмас. Ўқувчилардан фақат ўрганиб, билиб олишгина
эмас, балки ўрганиб билиб олганини хотирлай олиш ҳам талаб этилади. Ўқ ув материалини муайян
система билан хотирлаш фақат ихтиѐрий эсга тушириш йўли билангина бўлиши мумкин.
Кичик мактаб ѐшидаги бола хилма-хил тасаввурларнинг каттагина заҳирасига эга бўлади. Хорижий
тил ўрганиш жараѐнида у фақат идрок ва хотира тасаввурларига таяниб қолмасдан, балки шу билан бирга,
хаѐлида яратилган тасаввурларга ҳам таяниб, ўргатилаѐтган материални яққол тарзда ўзлаштира боради.
Мактабга келиш арафасида боланинг сўз бойлиги ўз фикрини баѐн эта оладиган даражада
ортади. 6 ѐшдаги нормал ривожланаѐтган бола ўз нутқида 3000-7000 сўзни ишлатади. Болалар нутқининг
ўсишида уларнинг мактабдаги ўқиш фаолияти айниқса катта роль ўйнайди. Бола мактабга келмасидан
олдин ўзи қандай гапираѐтгани устида ўйлаб ўтирмасдан, ўз нутқидан фақат алоқа ва билиш воситаси
тариқасида фойдаланади. Мактабда эса бола гаплашаѐтган тил ўқитиладиган ва ўрганиладиган фан
бўлиб қолади. Мактабда ўқиѐтган
:
бола ўз она тилининг грамматикаси билан шуғулланиши
натижасида, ўз нутқини грамматика қоидаларига мувофиқ онгли равишда тузишни ўрганади.
Грамматикани ўрганиш жараѐнида бола нутқининг фонетик жиҳати аниқланади, нутқнинг
морфологик жиҳати тўғри бўлиб боради, синтаксис тузилиши эса анча такомиллашади. Нутқнинг
айрим жиҳатларига хос бўлган бу сифатлар фақат грамматикани ўқиб ўрганиш натижасидагина ўсиб
қолмасдан, балки, хорижий тил ўрганишнинг таъсири остида ҳам ўсади. Бошланғич синф ѐшидаги
болалар
нутқи асосан от, сифат, сон, феъл ва боғловчилардан иборат бўлади. Бу ѐшдаги болалар ўз нутқларида
қайси сўзларни ишлатган афзал-у, қайсиларини ишлатиш мумкин эмаслигини фарқлай оладилар. 6-7 ѐшли
бола жумлаларини мураккаб грамматик тизимда туза олади. Бола нутқни бутун болалик даврида жадал
равишда эгаллаб бориб, уни ўзлаштириши маълум бир фаолиятга айлана боради. 7-9 ѐшли болалар нутқининг
ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, энди улар ўз фикрларини баѐн этиш учунгина эмас, балки ўз
суҳбатдошининг диққатини ўзига жалб қилиш учун ҳам гапирадилар.