БУЮКЛАРНИ АНГЛАШ САОДАТИ
ҚУРБОНОВА З., Тошкент вилояти Бекобод тумани 14- мактаб.,
ЖЎРАЕВА Ҳ., ТошДЎТАУ
Инсон дунѐда яшар экан, албатта ўзидан эзгу ном қолдиришга интилади. Бу йўлда дуч келган
муаммоларни ечиш учун ақлу заковатини ишга солади. Жамиятнинг чироғи, машъали бўлмиш устоз-
мураббийлар ѐш авлод тарбияси йўлида ўз билим ва маҳоратларини бойитиб, ўтмиш аждодлар ўгитлари, илмий
ва бадиий кашфиѐтлари асосида таълим жараѐнини ташкиллаштириб боради. Айниқса, бугунги таълимнинг
ривожи ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодкор бўлиши, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларни
такомиллаштириб боришини тақозо этмоқда.
2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич
Каримовнинг ―Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университети‖ни ташкил
этиш тўғрисидаги ПҚ-4797- рақамли Фармони қабул қилинди. 2016-2017 ўқув йилида дастлабки фаолиятини
бошлаган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти университетида таҳсил олаѐтган
талабалар онгу тафаккурини бойитиш, ўзбек тили ва адабиѐтининг кенг имкониятлари, тарихий тараққиѐт
тамойилларини англатиш, энг муҳими буюк мутафаккир ва даҳо шоир Алишер Навоий асарлари, ижодий
мероси билан таништириш асосий масала сифатида аҳамият касб этди. Ўзбек тили ва адабиѐтини ўқитиш
факультетида ―Таълим босқичларида Навоий ҳаѐти ва ижодини ўрганиш‖ фани жорий қилиниб, ўқув соатлари
ажратилди. Шунга мувофиқ бўлажак педагог ўқитувчилар мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари ―Адабиѐт‖
дарсликларида акс этган Навоий ҳаѐти ва ижодий мероси билан мазкур фанни ўтиш жараѐнида кенг кўламли
таништирилиб, Ҳазрат Навоий яратган бетакрор илмий ва адабий меросининг мазму-моҳиятини, ғоявий
теранлиги, бадиий нафосатини тушуниб етиш учун талабалардан идрок, меҳнат талаб қилинмоқда.
Ҳаммамизга маълумки, Алишер Навоий ижодини ѐшларга ўргатиш, узлуксиз таълимнинг барча
босқичларида ДТС талаблари асосида берилган ва белгилаб қўйилган.
5-синф ―Адабиѐт‖ дарслигида шоирнинг ―Ҳайрат ул-аброр‖ достонидан олинган ―Шер билан
Дуррож‖ ҳикояти ўрин олган. Ўқувчилар масални ўқиганларида қийинчиликсиз тушуна олишади.Чунки асарда
образлар ҳайвонлар орқали тасвирланган, инсон табиатидаги камчиликлар, салбий иллатлар Дуррож тимсолида
акс эттирилган. Синфдаги бўш ўзлаштирувчи ўқувчи ҳам асарни бир марта тинглаб эсида қолади, сабаби асар
боланинг ѐш хусусиятига мос равишда танланган. Ҳайвонларнинг инсонлардаги камчиликларни очиб бериши
ўқувчиларда катта таассурот қолдиради.
Айни пайтда, матнни ўқиш болаларда бир оз қийинчилик туғдиради. Дарсликда тушунилиши
қийин бўлган сўзларнинг луғати берилмаган. Ваҳоланки, 5-синфдан ўқувчиларга луғат билан ишлашни
ўргатиш керак. Бу юқори синфларда ҳам узвий давом этиши мақсадга мувофиқ кўринади.
137
Do'stlaringiz bilan baham: |