134
Ишонч ҳисси. Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги боғланишлар ва муносабатларнинг тўғрилиги кичик
мактаб ѐшидаги болалар тафаккури жараѐнида аниқланиб, мантиқий равишда чиқарилган хулосалар билан
амалиѐтнинг ўзида яққол исбот бўлганида уларда ишонч ҳисси туғилади.
Шубҳаланиш ҳисси кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда тўлиқ ривожланмаган бўлиб, бу ҳис аста -
секинлик билан ўқув жараѐнида боланинг ўзи чиқарган қоидалари ѐки назарияларига зид бўлиб улар
билан тўқнашиб қолганида туғиладиган ҳиссиѐтдир. Бу жуда муҳим ҳис бўлиб, у болани тўпланган
далилларни ва айтилган қоидаларни ҳар томонлама текшириб кўришга рағбатлантиради.
Кичик мактаб ѐшидаги бола ўқиш ва ѐзишни билиб олганида, ўзи мисол ѐки масалани ечишни ўрганиб
олганида жуда катта
хурсандчилик ҳиссини бошидан кечиради. Ўқувчиларда ўз меҳнатидан хурсанд бўлиш
ҳиссини иложи борича кўпроқ юзага келтириш ва уни бола характерининг эмоционал жиҳатига айлантириш
бошланғич синф ўқитувчисининг асосий вазифаларидан биридир. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг
интеллектуал ҳислари унинг билиш қизиқишлари билан боғлиқдир. Бошланғич синф ўқувчиси нима
бўлганига, қаерда, қачон ва қандай қилиб бўлганига жуда қизиқади, шунингдек уни ‖Нима учун бўлди?‖
саволига жавобга нисбатан шу воқеа билан боғлиқ бўлган далилларнинг ўзи қизиқтиради. Фаолиятнинг оддий
шаклларидан бири ўйин ҳисобланади, лекин у тобора такомиллашиб, содда ҳаракатлардан кейинчалик
сюжетли, ролли ўйинларга, ҳатто спортгача мураккаблашиб боради, атроф-муҳитни акс эттиришда иштирок эта
бошлайди. Ўқувчиларни маълум грамматик қийинчиликларга эга нутқий намуналарни қўллашга ўргатиш ва
шу орқали намунани қўллашга табиий вазиятни яратиш.
―Расмли ўйин‖. Ўқувчилар Present Continious таркибини яхшироқ ўзлаштиришлари учун расмли
ўйинни қўллаш мумкин. Ўқувчиларга ҳали кўрмаган расмларидаги персонаж нима қилаѐтганини топиш таклиф
этилади.
Масалан,
P1: Is the girl sitting at the table?
T : No, she is not.
P2: Is the girl standing?
Расмда ифодаланган ҳаракатни тўғри топган ўқувчи ғолиб хисобланади. У бошловчи бўлиб бошқа
расмни олади.
―Лото‖. «Расмдаги гаплар» лотоси грамматик формаларни машқ қилдириш учун яхши кўргазмали
восита ҳисобланади. Карталарда одамни қандайдир ҳаракатларини ифодаловчи бир неча расмлар бор, масалан:
конькида учаѐтган, шахмат ўйнаѐтган, китоб ўқиѐтган в.б. фишкасида битта расм бор. Ўқитувчи расмли
фишкани кўрсатади (бола конькида учаяпти) ва сўрайди: What is he doing?
Ўқувчилар
ўзларида
худди
шундай
расмни
топадилар
ва
жавоб
берадилар:
He is skating. тўғри жавобда у фишкани олади.
Do'stlaringiz bilan baham: