БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ МАЪНАВИЙ РУХДА ТАРБИЯЛАШДА ЭСТРАДА
ХОНАНДАЛИГИ ҚЎШИҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
МЕТОД ВА ВОСИТАЛАРИ
АЗИЗОВ Р. ТДПУ.
Махсус режа асосида умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида ташкил этиладиган мусиқий
тадбирлар, ―Мусиқа маданияти‖ дарсларида ўқувчиларни эстрада хонандалиги санъати ва фаолияти билан
таништириб бориш ҳар жиҳатдан ишнинг самарали бўлишини таъминлайди. Бунда ―Мусиқа маданияти‖ фани
ўқитувчиси аввалам бор ташкилотчи, ташаббускор замон талабига мос ахборотлардан ҳабардор, ўзига хос
педагог ва психолог бўлиши билан бирга ташвиқотчи-тарғиботчи, шу жумладан, эстрада хонандалиги
санъатини чуқур тушунадиган бўлиши ва ҳатто уни ѐш ўқувчи онгига сингдириши, жоиз топилганда ўргата
олиши ҳам зарур. Бу ўринда мактабдан ташқари ишларни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз бўлиб, унда фаолият олиб
бораѐтган мусиқий тўгаракларда ўқувчиларни эстрада қўшиқлари билан таништириш, уларда эстрада
чолғулари ва хонандалиги бўйича етарлича кўникмаларини шакллантиришда қулай имкониятлар
мавжудлигини ҳам эътироф этиб ўтиш керакдир. Кузатишлар бизни шундай хулосага олиб келдики, мусиқий
тўгаракларга қатнашувчи ўқувчиларнинг миллий маънавий руҳда тарбиялашда биз танлаѐтган мусиқий
асарларнинг катта ва кичиклиги, шунингдек, бошланғич синф ўқувчилари ѐшларига мос ва хос бўлиши катта
ўрин эгаллайди. Бошланғич синф ўқувчиларини мусиқий руҳда тарбиялашда улар онгида миллий маънавий
тушунчаларни синдиришда эстрада қўшиқлари орасида учрайдиган ватан, она-замин мавзусидаги мусиқий
асарларнинг мазмун моҳиятини очиб бериш, тушунтириш ва улар онгида сингдириш, қолаверса, ўрганилаѐтган
мазкур мусиқий асарларнинг куй-оҳанг, парда-тузуклари хусусида аниқ тушунчалар бериб, уларни қизиқтириш
мақсадга мувофиқ бўлади. Қолаверса, ўқувчиларнинг миллий дунѐқараши, миллий ғоя тушунчалари юзасидан
билимлари мактабда ташқил этилаѐтган тадбирларнинг ғоявий сиѐсий мазмунига ва ―Миллий истиқлол ғояси
ва маънавият асослари‖ фани хусусиятлари доирасида сингдирилиб бориши ҳам юқори самара бериши
шубҳасиз. Бироқ, ушбу тадбирларнинг мазмун- моҳиятини эстрада мусиқаси асосида янада бойитиш,
ўқувчиларнинг миллий ғоя тушунчаларига оид билимлар даражасини ошириш, улар билан мунтазам суҳбат
ўтказиш, мавзу юзасидан тадбирлар ўтказиш, турли мушоиралар орқали кузатиш, топқирлар беллашуви
ўтказиб бориш ҳам кўзланган натижаларни беришда асосий восита сифатида хизмат қилади. Бошланғич синф
ўқувчиларини маънавий рухда тарбиялашда синфда ѐки умумтаълим мактабида ўқувчилар таркибидан иборат
―Ўзбек халқ чолғу асбоблари ижрочиси‖, ―Дуторчи қизлар‖, ―Дойрачилар‖, ―Хор‖, ―Рақс тўгараги‖, ―Замонавий
рақс тўгараги‖, ―Фольклор-этнографик бадиий жамоалари ‖, ―Эстрада гуруҳлари‖, ―Ашула ва рақс
ансамбллари‖ каби гуруҳларда ўтказиладиган машғулотларда ҳам кузатилади. Машғулотларни кузатишда
ўқувчиларнинг миллий маънавий тушунчалари ҳақидаги тушунчаларни билиш, уларнинг мафкуравий
билимлар кўлами, сиѐсий онги каби қатор масалалар билан қизиқарли бўлада. Умумтаълим мактабларининг
бошланғич синф ўқувчиларини миллий маънавиятини шаклантириш, қолаверса, миллий ғоя мавзусидаги
билимлари кўламини талаб даражасида ўстриш масаласини ҳам синфдан ташқари тадбирларда, тўгаракларда
жадал ташкил этиш мумкин.
Бошлағич синф ўқувчилари орасида ташкил этиладиган мусиқий тадбирларда иштирок этадиган
ўқувчиларнинг мусиқий қобилиятини ўстириш, уларни мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишларини янада
ортириш, мусиқа асарларни танлашда уларнинг ѐши, ўзига хос хуссиятланини эътиборга олиш, қолаверса,
мазкур эстрада қўшиқларини ўргатишда асарнинг ғоявий бадиий мазмуни, унда миллий руҳни садоланиб
туриши хусусида тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар биз юқорида тилган
олган мусиқа тадбирларда иштирок этаѐтган иштирокчи бирор бир мусиқий чолғу асбобни чалишга
ўрганмоқчи бўлса албатта, ўқувчига шу ўзининг шахсий чолғу асбоби бўлишини тавсия этиш лозим. Мусиқий
чолғу асбобларда ўқувчиларни бир-бирига бириктириш ҳам яхши натижа беради. Бундай ҳолларда ўқувчи
ѐшлар бир-бирига нисбатан меҳрибон, ўртоқлик, дўстлик ришталари шаклланади ва ривожланади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, умуминсоний қадриятларга содиқ бўлган тарбияланувчи, бошланғич
синф ўқувчиси эстрада қўшиқлари асосида уларни сиѐсий ва иқтисодий тараққиѐтга эришиш йўлида ўзи
эгаллаѐтан касбига садоқатли ва уни мукаммал эгаллаши талаб этилади. Биз мусиқий маданият фанида бўйича
мусиқий машғулотлар жараѐнида ўқувчиларга уни ўргатиб боришимиз лозим бўлади. Умутаълим
мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари ҳам ўзбек халқи улуғ халқ эканлиги, аждодларимизда миллий ғоя,
миллий руҳ, миллий онг, миллий ғурур устун бўлганлигини кўҳна дунѐнинг энг қадим энг эътиборли миллати
сифатида асрлар оша мустақил давлат барпо қилишганига оид билимларни пухта эгаллашлари зарурлигини
тушуниб етсинлар, шу асосда тарбия топсинлар. Бунда эстрада қўшиқларини ўргатишда ўқув машғулотлари
янада сермазмун янги услуб ва воситалар орқали ўқитилиши, ўқувчиларни билим савиялари юқори даражада
бўлиши талаб этилади. Шунингдек, синфдан ташқари ташкил этиладиган мусиқа тадбирларда мусиқа
139
раҳбарининг ўқувчилар билан ишлашда бадиий воситалар орқали мазмунли, юқори савияли мусиқа асарларини
ўргатиш, уларнинг мазмун ва моҳияти тушунчаларини шакллантиришнинг шакл, услуб ва воситаларини
назарий таҳлил қилиш ва амалиѐтга тадбиқ этиб боришлари лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |