Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МУСИҚИЙ ТАРБИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА МУСИҚИЙ ТАРБИЯНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШДА ҚЎЙИЛАДИГАН АМАЛИЙ ТАВСИЯЛАР
ИЛХОМОВ М.А. ТДПУ. 
Ўқувчи ѐшларнинг мусиқий қобилиятларини ўстиришда умумтаълим мактаби ва педагог ходимлар 
томонидан уюштириладиган дарс жараѐнининг ўрни катта. Айниқса, бу фаолият ―Мусиқий маданияти‖ фани 
дарс машғулотларида яққол кўзга ташланади. Ўқувчиларни мусиқий таффаккурини тарбиялаш, уларни 
саммимий ва эзгуликка дахлдор қилиш ҳар бир жамият ва давлатнинг асосий ғояси бўлиши табиий. Чунки 
ѐшларни жамият ва халқ учун фойдали инсон бўлиб етишиши мамлакат равнақи учун фойдалидир. Бу ўринда 
ўқувчиларга қўшиқ, бирор чолғу асбобларда чалиш маҳоратини эгаллашни тарбиялаш, ритмика, мусика 
тинглаш масалаларини ҳал этиш ўта муҳимдир. Ўқувчи ѐшлар ўзларининг мусиқа эшитиш тажрибалари 
асосида ўз тасаввурларини қўшиқ, ўйин, рақс ижодида намоѐн қилишга ва мусиқа саводининг оддий 
элемантларини эгаллашга қодирдир. Шу билан бирга ўқувчи ѐшлар фаолиятининг ҳар бир тури умуман мусиқа 
қобилиятларининг шаклланишига ва таркиб топишига ѐрдам беради. Буларнинг барчаси турли ташкилий 
шаклларда, жумладан, машғулотларда, ўқишдан ташқари тадбирларда, бадиий тўгаракларда, шунингдек, 
ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларида намаѐн бўлади. Барча ўқувчи ѐшлар билан бир вақтда ва мусиқа 
амалиѐтинингинг барча турлари бўйича режали олиб бориладиган машғулотлар ишнинг энг муҳим шакли ва 
воситаси ҳисобланади. Педагог ўз ишини режалаштирар экан, ўқувчи ѐшлар билан бўладиган ҳар бир 
учрашувнинг аниқ вазифалари олдиндан режали ташкил этилиши керак, қолаверса, ўқув материалларини 
бутун ўқув даврига юқориди тилган олиган вазифаларни эътиборга олган ҳолда тақсимла зарур.
Мусиқий тадбирлар жараѐнида машғулотлар ўтказишнинг қуйидаги тартиби шаклланган. Жумладан, 
ўқувчи ѐшларни тинглаш қобилиятини ривожлантирибгина қолмай, балъки мусиқанинг мазмун ва моҳиятини 
идро этишга, таҳлили этишга ундайди. Шундагина ўқувчилар бор диққат-эътиборини тўплаб мусиқали – 
ритмик машғулотлардан ўзига тегишли хулосалар олади. Шубҳасиз, жамоа билан куйлаш машқлари уларга 
бир-бирини эшитиш, тегишли тактда куйла олиш, овоз тонларини жой-жойида қўллаш, нафас, дикция каби 
қатор хусусиятларини ривожлантиришга замин яратади. Шундан кейин ўқувчи ѐшларлар сокин, эътиборини 
четга қочирмай ўтириб, ашула айтадилар ва мусиқа тинглайдилар. Улар ўзларини, ўртоқларини, педагогнинг 
кўрсатмаларини тинглаб, ашула айтиш импровизациялари учун ижодий топшириқларни бажарадилар, ўзларига 
яхши таниш бўлган куй ва қўшиқларни такрорлайдилар, янги қўшиқлар ўрганадилар. Машғулот охирига 
яқинлашганда тинч харакатлар билан якунланадиган ўйин, рақс, жамоалари билан куйлаш машғулотлари 
ўтказилади.
Мусиқали-естетик тарбия бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширади ва шу билан бирга ўқувчи 
ѐшлар ҳиссиѐтини ва фикрларини такомиллаштиради.
Ўқувчи ѐшларлар тинглайдиган ѐки ижро этадиган мусиқа асарлари ўз характери, жанри, такрор баѐн 
қилиш усулларига кўра ҳар хилдир ва улар ўртасидаги алоқа ўхшашлиги ва фарқи, мувофиқ ва зидлигига кўра 
ўрганилади. 
Мусиқа асарлари педагогик мақсадларда танланар экан, улар қуйидагиларга:
- мусиқа тинглаш ва уларнинг меъѐрларини очиб берадиган эмоционал-образли мазмунга, аниқ 
танланган мавзуга йўналтирилганликка; 
- жанрга кўра лирик-драматик вазмин, қаҳрамона тантанали, ҳазил – қувноқлик танланганлиги; 
- тузилишига кўра асарнинг айрим қисмлари турли иборалар муққадима, хотима билан 
тугалшланганлиги; 
- ифодали воситаларга, шу жумладан, юқори ладдан эшитишга, регистр, динамик темпли - ритмик 
тембрга эътибор берилганлиги шарт.
Шундай қилиб, ўқувчи ѐшлар мусиқа асарларини умумлашган ҳолда идрок этиш усулларини 
айнглайдилар ва ўзлаштириб олишларида муҳим восита ҳисобланади. 
Ўқувчи-ѐшлар учун мусиқа қувноқ кечинмалар дунѐсидир. Унинг олдида бу дунѐнинг эшигини очиш 
учун унда қобилиятларни, энг аввало мусиқа охангларини тўғри қабул қилиш ва эмоционал илтифотлиликни 
ўстириш лозим. Акс ҳолда мусиқа ўзининг тарбиявий функцияларни бажара олмайди. Бошланғич синфга энди 
адам қўйган ўқувчилар мусиқани ўз атрофидаги товушлар, шовқинлардан фарқлайди, унинг куй-оҳанги 
мазмунини 30-40% қабул қилади олади. Албатта, у чақалолигида ўз эътиборини тинглаган куйга қаратади 
маълум вақт жим қолади, тинглайди, унга жилмайиш, ғуғулаш айрим ҳаракатлар билан жавоб беради. Ҳато у 
ҳам катталарни ўзини тушуниши учун маълум даражада ҳаракат қилади. Умумтаълим мактабларига илк 
қадамларидан бошлаб, ўқувчи болалар анчагина ҳар жиҳатдан ўсган, психологик қобилиятларни ўзига сингдира 
бошлаган, катталар билан мулоқотда кириша оладиган бўладилар. Улар ҳодисалар ўртасидаги баъзи 
алоқаларни англайдилар, оддий умумлаштиришларни амалга ошира оладилар - масалан, мусиқа характерини, 
ижро этилган куй ѐки қўшиқнинг қайсидир белгиларига кўра қувноқ, шодмон сокин ѐки ғамгин эканлигини 
тушуниб, уни таҳлили қиладилар ва сўровга жавобан айтиб бера олиш кўникмасини шакллантирган бўладилар. 
Уларнинг характерига кўра, турлича бўлган қўшиқларни қандай куйлаш кераклиги, тинч ѐки ҳаракатли рақсда 


141 
қандай ҳаракат қилиш кераклиги хақидаги талаблар ҳам тушунарли бўлади. Мусиқага бўлган қизиқишлари ҳам 
шаклланади. Фаолиятнинг у ѐки бу турига яъни, мусиқа жанрига мойиллик билдирадилар. Етти ѐшдан ошган 
сари бадиий диднинг бошланғич куртакларининг намоѐн бўлиши, мусиқий асарга ва унинг ижросига баҳо бера 
олиш қобилиятларининг кўзга кўришини билан характерланади.
Бу ѐшда ашула айтиладиган овоз жарангдорлик, охангдорлик, ҳаракатчилик каби қатор хусусиятлар 
мужассам бўлади. Ўқувчи ѐшларнинг диапазони тенглашади, вокал – хор асарлари ижросида интонация анча 
барқарорлашади. Тўрт ѐшли ўқувчи ҳали ҳам катта киши қўллаб – қувватлаб туришига мухтож бўлсаларда 
тизимли тарзда ўқитиш натижасида олти ѐшли ўқувчиларнинг кўпчилиги мусиқа асбоби жўрлигисиз ҳам 
куйлай оладилар. 
Мусиқа машғулотлари давомида ўқувчи ѐшларларнинг ҳатти – харакатлари, ўқув ва ижодий 
топшириқларни бажаришга йўналтирилади. Улар куйлаш жараѐнида ижрочилик малакаларини эгаллайдилар 
ва ўзларининг содда оҳангларини бадиҳа қиладилар, турли рақсларни ижро этишда, турли рақс харакатларни
бажаришда мусиқали ўйин образларини ўзларича ифодалашга уринадилар. Умумтаълим мактабларининг 
бошланғич синфи ўқувчиларига қўшиқ ўргатиш, болалар ѐшига хос асарларни куйлатиш, ўйин ўргатиш ва
турли ўзбек миллий чолғуларининг бирида чалишни ўргатиш орқали уларнинг мусиқага бўлган қизиқиши, 
хаваси ортиб боради ва бу эса муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish