Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРДА МУСИҚА ИДРОКИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРДА МУСИҚА ИДРОКИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
ГУЛЛИЕВ У.Ю., ТДПУ. 
Мусиқа инсон руҳиятига ўзининг оҳанграбо товушлари асосида таъсир этар экан, ўрни келганда уни 
қувонтиради, ҳаяжонлантиради, ўзига қизиқиш уйғотади. Инсон хис-туйғуларининг барча кўринишлари, шу 
жумладан, қувонч ва қайғу, бахти-саодат, дард ва аламини мусиқада акс эттирганлар. Умумтаълим 
мактабларида ўқувчи-ѐшлар, болалар мусиқа орқали эстетик тарбия оладилар. Бунинг учун уларни миллий 
коларитли, ранг-баранг мусиқий асарларни эшитишлари, англашлари ва ҳис этишлари учун албатта, 
ўқитувчининг олдида катта масъудлият юкланади. Бунинг учун таълим муассасасида етарлича шарт-шароитлар 
яратилиши талаб этилади, айниқса, ўқувчиларнинг мусиқа билан мулоқоти юқори самара бериши учун турли 
воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Бу эса кўпроқ дарсда қўлланиладиган мусиқий асарларга боғлиқ. 
Асарлар бадиий қийматга эга бўлиши, образли, қизиқарли, мазмунан болаларга яқин, тили жиҳатдан енгил, 
равон бўлиши учун ўқувчи-ѐшлар идрок эта оладиган бўлиши талаб этилади. Шу билан бирга, тинглаш учун 
ўқувчилар эътиборига берилаѐтган мусиқий материал ўзининг ҳажм жиҳатидан ҳамда тунарли бўлиши 
осонлиги ва айниқса, болалар ѐшига мўлжалланганлиги катта аҳамият касб этади. Умумтаълим мактабларининг 
бошланғчи синф ўқувчилари, жумладан, 6-7 ѐшли болалар 1 - 1,5 минут мусиқани турғун ҳолда диққат билан 
тинглайдилар, учинчи-тўртинчи синф ўқувчилари 4 - 4,5 минут жаранглайдиган мусиқий образни идрок 
этишлари мумкин бўлса, ўсмирлар эса 15 - 17 минут диққат билан тинглай оладилар. 
Ҳар бир боланинг мусиқа санъатига бўлган қизиқиши, унинг ички дунѐсига асосида шаклланади. 
Маълум бир ѐшдаги болаларни ўзаро қизиқишлари уларни бир-бирига яқинлаштириб, бирлаштиради. 7-8 
ѐшдаги бошланғич синф ўқувчилари қувноқ, шўх мусиқани қаҳрамонлик, ўйин мавзусига бағишланган 
асарларни қизиқиш билан эшитадилар. Уларни аниқ, ѐрқин образли, поэтик мазмунга, шўх усулга, оддий тил 
ва шаклга эга бўлган асарлар қизиқтиради. Масалан, ―Оқ теракми, кўк терак‖, ―Асп бўламан‖, ―Дилхирож‖, 
―Читти гул‖, ―Чаманда гул‖, ―Чорий чамбар‖, ―Ковушим‖ (ҳазил қўшиқ), ―Лайлак келди‖ каби кўплаб халқ 
ижодидаги намуналар, ―Капалагим‖, ―Арчабайрами‖ (Н.Норхўжаев), ―Болалар ва ғозлар‖ (Д.Нажмитдинов), 
―Ёмғиржон‖ (С.Абрамова), ―Қувноқ доира‖ (Б.Гиенко), ―Қўғирчоқ солдатчалар марши‖ (П.Чайковский) каби 
бастакорлик (композиторлик) асарлар қизиқтиради. Ўқувчилар асарнинг жанр хусусиятларини билмасаларда, 
бироқ, унинг ритм-темпидан маълум даражада марш, қўшиқ, рақсли қўшиқ эканлигини осон ўзлаштирадилар. 
Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўқувчиларни мусиқа асар намуналари билан таништиришда жанрнинг характери ва 
хусусиятларини ҳам кўрсатиб бериши керак. Бунинг учун ўқувчиларга пьесаларни таққослаш ва улардаги 
умумийликни топиш вазифалари тушунтирилади. Масалан, ―Юриш марши‖ (Ф.Назаров), ―Байрам марши‖ 
(Д.Зокиров), ―Усмония‖ (халқ куйи), ―Футбол марши‖ (М.Блантер), ―Ёғоч солдатчалар марши» (П.Чайковский) 
намуналарида болалар марш мусиқасининг ҳаѐтдаги ўрни ҳамда уларнинг хилма-хиллигини билиб оладилар. 
Кўрсатилган маршларнинг ҳаммаси ўз кайфиятига эга ва уларни умумлаштириб турувчи хусусият – ҳаммасида 
қадам ҳаракати, аниқ усул (пульсация)сини таққослаб бериш ва унга хос топшириқларни бажариш талаб 
этилади. Қадамлар ҳаракати тез, енгил, чаққон ѐки оғир, шахдам, улуғвор, тантанавор бўлиши маршнинг 
кайфиятидан келиб чиқишини билиб оладилар. Худди шу йўсинда рақс ва қўшиқ жанр хусусиятларини 
кўрсатиб бериш мумкин.
Асарнинг жанр хусусиятларини ўргангандан сўнг болаларни мусиқадаги ифодавийлик ва тасвирийлик 
тушунчаларига олиб келиш мумкин. Аввало ўқувчиларга мусиқий образнинг ифодавийлиги кўрсатилади. 
Мусиқа шўх, қувноқ, ғамгин, майин, нозик, тантанавор, ҳазил, беғамлик, маъюслик, дард каби турли 
кайфиятларни ифодалаши кўплаб асарлар мисолида кўрсатилиши мумкин. Мисол тараиқасида И.Акбаровнинг 
―Алла‖, А.Мансуров ―Қўзичоғим–ўйинчоқ‖, П.Чайковскийнинг ―Касал қўғирчоқ‖ асари, ―Лазги‖, ―Пахтаойнинг 
байрами‖ ва бошқалар). Шундан сўнг, болаларда табиат манзаралари ва ҳаракат акс этган асарлар ѐрдамида 
мусиқанинг тасвирийлиги ҳақидаги тушунчалар шакллантирилади. Буни учун С.Абрамова ―Ёмғиржон‖, 
Р.Шуман ―Қувноқ чавандоз‖, Б.Гиенко ―Қувноқ дойра‖, Г.Мушель ―Эртак‖, И.Акбаров ―Карвон‖, А.Роули 
―Весѐлий гном‖ ва ҳоказо асарларни мисол қилиб олиш мумкин.
Ўрта синфнинг 9-11 ѐшли ўқувчиларини кўпроқ мусиқада ўтган давр ва ҳозирги замон 
қаҳрамонликлари мавзуси, халқ ижоди, турли халқлар мусиқаси қизиқтиради. Шу сабабли ҳам композиторлар 
ижоди, халқ қаҳрамонлари акс этган асарларни танлаш ва шу асосда машғулотларни ташкил этиш тавсия 
этилади. Ўқувчиларни мусиқани диққат билан тинглашга, мусиқа ―оқими‖ни кузатишга ўргатиш лозим. Мусиқа 
тинглаш маълум мақсадга йўналтирилган бўлиши лозим. Бунда ўқувчиларда мусиқага нисбатан ҳиссий 
муносабатни шакллантириш, қолаверса, тинглаш фаол бўлиши учун уни ташкил этиш ва бошқариш тавсия 
этилади. Бунинг учун дарсда қўлланиладиган асарлар бадиий жиҳатдан етук бўлиши, ѐрқин образли, қизиқарли, 
мазмунан ўқувчиларга яқин ҳамда уларнинг эҳтиѐжларига жавоб бериши ва берилаѐтган материал ўқувчи 
ѐшига мос, пухта ўзлаштирилиши учун қулай бўлиши керак. Пухта ўзлаштирилган асаргина мусиқий 
дунѐқарашни кенгайтиради, дидни шакллантиради, идрокни ривожлантиради. Бунинг натижасида мусиқанинг 


140 
жуда катта тарбиявий имкониятлари ўқитувчининг жиддий касбий тайѐргарлиги, ўқувчи шахсига ҳамда унинг 
мусиқий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган доимий эътибори асосидагина юзага чиқади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish