Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ХОРАЗМ МАҲАЛЛИЙ УСЛУБИДА АЙТИМЛАР, УЛАРНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДАГИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ХОРАЗМ МАҲАЛЛИЙ УСЛУБИДА АЙТИМЛАР, УЛАРНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДАГИ
ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
СОИПОВ О.М., ТДПУ. 
Тарихан бой ва серқатлам ўзбек мусиқа меросини ташкил этувчи ва айниқса, хилма-хил кўҳна 
намуналари ҳам бугунги кунда ўзўининг асл ҳолатини намоѐн этаѐтганлиги, кўпгина хорижий 
мутахассисларни, қолаверса бутун дунѐ халқлари мусиқа маданиятига ўзининг серҳашам хизмати, бой улкан 
салобати билан хизмат қилмоқда.
Мусиқашунос олимлар Ўзбекистон худудининг барча воҳаларида, қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, 
Тожикистон, Туркманистонда истиқомат қилувчи ўзбеклар орасида анча мураккаб этник, жуғрофий, сиѐсий-
ижтимоий, тарихий-маданий воқейликни ўз таркибига тўлалигича қамраб олиши, ҳозирга қадар кўлами 
жиҳатидан бир мунча кенглиги, тарихан қадимийлиги, хусусиятлари бўйича беназир, бетакрорлиги, бир-
биридан мусиқий ва ижро жиҳатидан кескин фарқ қилиши, маҳаллий ўзига хослиги билан ажралиб туришии 
эътиборга олиб, тўртта маҳаллий услубга, яъни Тошкент - Фарғона, Бухора - Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарѐ 
- Қашқадарѐ маҳаллий услубларига ажратган.
Ўзбек халқ мусиқасининг тарихий ривожланишида мазкур маҳаллий услубларнинг бир-биридан ўзига 
хослиги жиҳатдан ажралиб туриши жуда кўп нарсаларга боғлиқ. Шу жумладан, ўзбек миллатини 
шаклланишининг тарихан жуда қадимги даврларга бориб тақалиши, уларнинг яшаши жараѐнида кўп элатли - 
серуруғ ва кўп қабилали туркий тилли қавлардан таркиб топганлиги, ҳар бир маҳаллий аҳолининг ўз уруғи, 
сўзлашув шеваси, яшаш тарзи, ижтимоий меҳнатининг ўрни беқиѐслигидандир. Айниқса, аҳоли ҳаѐтининг узоқ 
– яқин ўтмишида рўй берган оламшумул аҳамиятга молик ижтимоий-сиѐсий воқейликлар, Ўзбекистон 
воҳаларининг давлатчилик нуқтаий назаридан қадимги замон ва ўрта асрларда бир қатор катта ва кичик 
подшоликлар, салтанатлар, амирлик ва хонликларга кирган ѐки ичидан бўлиниб кетганлиги, ерлик аҳолининг 
турмуш тарзи, қишлоқ ва шаҳар маданиятининг ўзаро ўзгариб туриши,аҳолининг ижтимоий ҳаѐтида 
деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчиликнинг турли даражада ривожланиши, қўшни давларлар аҳолиси 
билан билан ўрнатилган иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий ҳамда маданий алоқалар ва унда яқин қўни-
қўшиничиликнинг ўзаро таъсири жуда катта аҳамиятга эга бўлган.
Ўзига хос маҳаллий хусусиятлар аҳолининг урф-одати, анъана ва қадриятларида, маросим ва маиший 
мусиқасида, қўшиқ ижрочилигида, бастакорлик, достончилик ва ҳатто чолғу ижодкорлигида ҳам бевосита 
намоѐн бўлади. Анъанавий услублар заминида битилган ҳозирги замон асарларида ҳам бу хусусиятлар ҳозир 
ҳам ўз таъсирини йўқотган эмас.
Аждодларимиз томонидан яратилиб, асирлар оша бизгача етиб келган мусиқа меросимизнинг бундай 
сифат кўрсаткичи ва фазилатлари ўзбек халқининг битмас – тугаммас бойлиги, меросидир. Бепоѐн ижодий 
салоҳият, юксак бадиий диди ва теран тафаккур ҳар бир маҳаллий услубда яққол кўзга ташланади. Зеро, 
мозийдан шу кунга қадар маҳаллий санъат аҳли анъанавий ижодиѐтнинг шакл ва турларини тобора 
такомиллаштириб, унинг бадиийлигини, бардавом намуналарини авайлаб-асраб, янги ва янги ижодкорлик 
салоҳиятини ошириб бориб, келажак авлодга етказиб бермоқдалар.
Мазкур маҳаллий услублар орасида Хоразм маҳаллий – мусиқий услуби энг аввало, ўзининг ѐрқинлиги, 
жўшқинлиги, жозибадорлиги, мусиқий чолғуларининг ранг-барнглиги, бошқа маҳиллий услублардан кескин 
фарқи, қолаверса, айтим ва оҳангда кенг диапазондаги мусиқий асарларнинг кенг кўлами, ритмик ўлчовининг 
мураккаблиги, айтим асарларининг узоқ муддатда куйланиши, услубда тил-шеванинг яққол кўзга ташланиши 
ва асар мазмунини бойитиши билан ажралиб туради. Тарихдан аѐнки, Хоразм диѐри ҳам қадимий ва ўрта аср 
даврларида бутун Марказий Осиѐ халқларининг катта маданий – мусиқий ўчоқларидан бири бўлган. Кўҳна 
Хоразмнинг ўзига хос маҳаллий удум ва анъаналари барча турмуш жабҳаларида, аҳолининг яшаш тарзи, кун 
кечириишдаги меҳнатида, урф-одат, анъана ва қадриятларида ўз аксини топганлигини эътироф этиш жоиздир.
Хоразм маҳаллий услубига мансуб куй-оҳанг ва айтимлар ерлик аҳолининг мусиқа жанр таркибида, 
сувора, мақом йўллари, достончилик, халфачилик рақс куйлари, ва ҳали фанда мустақил тадқиқот сифатида 
ўрганилмаган халқ мусиқаси жанрлари кузатилади. Шунингдек, бу мусиқанинг куй-оҳанглари ҳамда усуллари 


149 
табиатида мавжуд мусиқий чолғулар ва улардаги ижрочилик мактаби ҳам ўзига хос тарзда шаклланганлиги, 
асосан аҳолининг табиатини ўзида мужасссам этганлигини кузатиш мумкин. Ўзбекистоннинг бошқа 
худудларида достон жанри кўпроқ шеърий бадиҳали услубга мойиллиги, қолаверса, бўғиқ овозда ижро 
этилиши билан ажралиб турсада, Хоразмда эса достонлар мусиқий жиҳатдан ифодали, табиатан муракаб 
мусиқа жанри ҳисобланган ашулага хос тарзда, шаклан ривожланган халқчил куй ва айтим йўлларидаги ижроси 
билан кескин фарқ қилади. Албатта, Хоразм маҳаллий услубининг узоқ ўтмишида қўбиз, қайроқ, кейинчалик 
қорақалпоқ дўмбираси жўрлигида достонлар айтилгани маълум. Бироқ, кейинги даврларда Хоразм достонлари 
ўз чолғу услубини дутор, озарбайжон тори, ғижжак, буламон, қўшнай, дойрадан иборат ихчам анъанавий 
ансамбл шаклида ўзгартирди.
Хоразм маҳаллий услубида ижро этилаѐтган куй-қўшиқлар ўзининг ижро услуби, таълимий ва 
тарбиявий жиҳатдан чуқур маъно ва мазмунга эгалиги, қолаверса, аҳолининг ижодий фаолиятида маҳаллий 
услубнинг барча жиҳатлари билан ажрлиб туради. Ушбу услубда ижро этилаѐтган куй-қўшиқлардан 
умумтаълим мактаблари ҳамда педагогика соҳасидаги академик лицей ва касб-ҳанар коллежлари, болалар 
мусиқа ва санъат мактабари, мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари Давлат таълим 
стандартлари ва ўқув дастурлари асосида ўқитилиб келинмоқда. Хоразам маҳаллий услубларидаги куй-
қўшиқардан фойдаланишда мазкур мақолада тасниф этилиб, очиб беришга ҳаракат қилинган жиҳатлардан ўқув 
дастурлари орқали ўқувчиларга ўқитишни ташкил этиш тўлақонли мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, ўзбек халқ 
мусиқа мероси анъаналари халқимизнинг унутилмас, нодир мусиқий бойлигидир. Улардан таълим ва тарбия 
жараѐнида кенг фойдаланиш юқори малакали мутахассис кадрларни ҳар жиҳатдан миллий руҳ ва ифтихор 
асосида тарбиялашда замин яратади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish