Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


МУСИҚА ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИ – ЁШЛАРНИ МУСИҚИЙ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
МУСИҚА ДАРСЛАРИДА ЎҚУВЧИ – ЁШЛАРНИ МУСИҚИЙ 


146 
 ҲИС-ТУЙҒУЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ 
 
РЎЗИЕВ И.Д., Низомий номидаги ТДПУ 
 
Мусиқа дарсларида ўқувчиларнинг мусиқий ҳис-туйғуларини ривожлантиришда тинглаш ва куйлаш 
учун берилган қўшиқ ва куйларнинг мазмунини, характерини таҳлил қилишни ўқувчиларга дастлабки 
машғулотларидаѐқ ўргатиб бориш, кейинчалик уларда турли шаклдаги мусиқий асарлар мазмунини онгли 
равишда англаб, идрок этишларида муҳим аҳамият касб этади. Мусиқа дарсларида мусиқа тинглаш ва куйлаш 
фаолиятларини тўғри ташкил қилиниши ўқувчиларнинг мусиқий дидини шакллантиришда у орқали мусиқий 
ҳис-туйғуларини ривожланишида ижобий самара беради. Айниқса, мусиқа тинглаш ҳамда куйланадиган 
қўшиқларнинг умумий жиҳатдан кўринадиган ўзига хос хусусияти куй, мусиқа, қўшиқнинг матни, ижрочилик 
маҳорати унинг инсонга комплекс таъсир қилишини таъминлайди.
Ижро этиладиган қўшиқ, тингланадиган куй, унинг оҳангдор ва интанацион ифодаланиши, қўшиқнинг 
шеърий асар сифатидаги ғоявий мазмуни ва бадиий шакли ниҳоят, мусиқа ҳамда қўшиқни яхши ижро 
этишнинг мужассам қотишмасидир. Куй ва қўшиқларнинг тузилиш элементлари ўқувчи шахсининг турли 
соҳаларига: онги, иродаси, сезгиси, мусиқий идрокига ўз ҳолича таъсир кўрсатса ҳам, ижро этилаѐтган қўшиқ 
ва мусиқанинг жўрлиги яхлит биргаликда идрок қилинади. Ана шу кўпѐқлама мураккаб таъсир ҳам ягона 
жараѐн сифатида амалга ошади.
Кўпчилик санъатнинг кучи ва ўқувчи ѐшларга таъсирининг характери мазкур элементларнинг ҳар бири 
билан боғлиқ провард натижада уларнинг кетма-кетлиги билан белгиланади ва бу бирлик янграѐтган куй ва 
қўшиқни идрок этаѐтган кишига яхлит таъсирини вужудга келтиради. Бундан эса ҳар бир элементни кўриб 
чиқиш ва куй-қўшиқ ўқувчиларга таъсир этишнинг асосий жиҳатларини аниқлаш зарурлигини анг лаш мумкин. 
Мусиқий асар ижрочилиги санъатининг энг муҳим элементи, унинг ҳис-туйғларнинг ўзаги ҳисобланади. 
Қўшиқ куйини қандайдир муайян, доимий бир хил талаблар доирасига киритиб қўйиш тўғри эмас. Бинобарин, 
қўшиқда ҳам куйида ҳам уйғунлик услуб, таъсирчанлик, ифодалаш воситаларининг ҳар хил турлари бўлиши 
мумкин.
Куй ва қўшиқлар фақат қувончли, лирик, кўтаринки ҳиссиѐтларни уйғотмайди. У ғамгинлик, ғазабланиш 
ҳолатларини ҳам вужудага келтиради. Бошқача айтганда, қўшиқ ҳам куй ҳам фақат ижобий кайфиятларни эмас, 
балки салбий кайфиятларни ҳам пайдо қилади. Буларнинг ҳаммаси ҳаѐтнинг турли томонларини – қувонч, 
ташвиш, орзу-умид, айрилиқ ва ҳоказоларни акс эттирадиган қўшиқнинг мазмунига боғлиқ. Энди биз 
ўқувчиларнинг мусиқий ҳис-туйғуларини ривожлантиришда асосий омил ҳисобланган мусиқани қабул этишни 
ташкил этиш муаммоларини ѐритишга ҳаракат қиламиз.
Мусиқа дарси жараѐнининг асосий омиллари сифатида қуйидагилар мавжуд: мусиқани эшитиб 
завқланиш, қўшиқ ижро этиш, мусиқа саводига доир хусусиятларини англаб олиш, рақсга тушиш ва мусиқа 
остида турли ҳаракатларни бажариш, чапак чалиш ва чолғу асбоблари ижросини, мақсадини идрок этиб 
боришдан иборат. Мусиқий тарбия вазифаларини бажариш уни амалга ошириш учун ўқувчиларни тинглашга 
ўргатиш керак. Аксарият кўпгина ўқувчилар жиддий мусиқани тинглашмайди, чунки уни тушунмайди. 
Тушуниш учун эса тайѐргарлик талаб этилади. Агар тайѐргарлик кўрилмаса билим ҳам бўлмайди. Тинглашга 
ўргатиш қўшиқ ижро этишдан мураккабдир.
Ўқувчиларни мусиқадаги юксак бадиийлигини таништириш лозим. Бундай асарлар ўқувчиларни 
дунѐқарашини кенгайтиради ва мусиқий дидни тарбиялайди. Кўп сонли саводхон тингловчиларни тайѐрлаш 
учун мусиқа шайдоларини болалигидан мусиқани тушунишга ва уни севишга ўргатиш лозим. Мусиқани севиш 
- бу мусиқани доим тинглаш демакдир. Мусиқани тушуниш бу – ҳис этиш, таҳлил қилиш, билиш демакдир. 
Авваламбор, ўқувчиларни тинч ва бошидан охиригача асарни тинглашга ўргатишимиз керак. Ўқитувчи 
ўқувчиларга асарни тинглаш жараѐнида нималарга эътибор бериш лозимлигини айтиб ўтиши керак. Ўқитувчи 
тинглаш давомида раҳбарлик қилиши лозимдир. Энг муҳими тингланаѐтган асар ўқувчилар ѐшига мос ва эсда 
қоладиган бўлиши лозимдир.
Мусиқа тинглашда ўқитувчи ѐшлар олдига қуйидаги асосий вазифаларни қўйиш тавсия этилади:
- мусиқа санъатига ҳавас уйғотиш; 
- мусиқа тинглаш ва амалий воситалар орқали қизиқтириш асносида болаларда мусиқий эҳтиѐж 
кучайтириш; 
- ўқувчиларда бадиий таассуротларни тўплаб бориш (савол-жавоб, суҳбатлар орқали),
Бунинг учун: 
1. Тингланаѐтган асарни оддий мусиқий педагогик таҳлил этиш.
2. Тинглашда оддий мусиқа терминларини ва атамалрини қўллаб бориш, 
3. Куйнинг оддий тузилиши, унинг ифода воситаларини ритмик тузилишларига қараб чапак чалиш ва 
куйлашга ўргатиш. 
4. Мусиқа ижодкорлари, ижрочилар турлари чолғу асбоблари билан таништириш. 
Шунингдек,
1. Мусиқий жанрларни билиш (рақс, балет, опера ва бошқалар), 
2. Асарнинг тузилишини билиш (бандли, икки қисмли ѐки уч қисмли), 
3. Композиторларнинг ҳаѐти ва ижодини билиш, 


147 
4. Мусиқий нутқини эклементларини билиш (характери, темпи, динамикаси, мусиқий ифода 
воситалари), 
5. Мусиқий эстетик маълумотларни билиш (тинглаш маданияти). 
Синфда ўрганиладиган ҳар бир қўшиқ ифодали, юксак бадиий, ўқувчилар тасввурига чуқур таъсир 
қиладиган бўлиши керак. Агар қўшиқ ўқувчиларни қизиқтирса, уларнинг онгига эмоционал таъсир этса, у 
вақтда қўшиқ куйлаш усулларининг соф техникавий томони устида олиб борилдиган иш уларга зерикарли 
туюлмайди. Кўпинча мусиқа маданияти дарси ўқитувчилари куйлаш машқларини вақтини бекорга оладиган 
нарса деб, унга назар-писанд қилмайдилар, қўшиқ устида олиб бориладиган ишнинг ўзи мактаб ўқувчиларига 
етарли деб ҳисоблайдилар. Бундай қарашлар билан ишлаб бўлмайди, чунки бу метод қўлланганда куйлаш 
малакалари ўқувчилар томонидан анча кеч ўзлаштирилади. Мусиқа ўқитувчиси махсус машқларни танлашда 
қанча ижодкор бўлса, у ўз мақсадига шунча тезроқ эришади.
Ўқувчиларнинг мусиқий ҳис-туйғуларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда мусиқа тинглаш ва 
куйлаш фаолиятлари билан бир қаторда ўқувчилар томонидан ташкил этилган турли маданий тадбирларда, 
кўрик – танловларда мавсумий байрам дастурлари билан иштирок этишлари ҳам алоҳидалиги ўрганиб 
чиқилди. Хуллас, мусиқа фаолиятларининг барчаси ўқитувчи томонидан тўғри ташкил этилсагина ўқувчиларда 
мусиқий ҳис-туйғуларни ривожланиш ва такомиллашиб бориши ижобий самара бериши тадқиқотимиз 
натижасида ўз тасдиғини топди. 
Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларнинг психологик-физиологик характерларига оид ҳамда ѐш 
хусусиятларига мос мусиқий асарларни ўрганишм таҳлил қилиш ва таълим жараѐнига самарали қўллаш мусиқа 
маданияти дарсларини сифат ва самарадорлигини оширишда ўқувчиларнинг мусиқий ҳис-туйғуларини янада 
ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда ижобий самара беради. Бу эса мусиқа маданияти дарс 
фаолиятларини тўғри ташкил этишни тақозо этади. Ўқувчиларнинг мусиқий ҳис-туйғуларини 
ривожлантиришда мусиқа асарларини эшитиш, тинглаш, куйлаш ҳамда оддий таҳлил қила билиш катта 
аҳамиятга эга. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish