Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


―ВОКАЛ ВА ЗАМОНАВИЙ МУСИҚА‖ ФАНИНИ ЎҚИТИШ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ВОКАЛ ВА ЗАМОНАВИЙ МУСИҚА‖ ФАНИНИ ЎҚИТИШ 
БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР 
 
САЛИМОВА Д.И. ТДПУ. 
 
Республикамизнинг педагогика соҳаси ―Мусиқа таълими‖ таълим йўналишларида ―Вокал ва замонавий 
мусиқа‖ фанини ўқитиш бўлажак мусиқа ўқитувчиларини вокал ва замонавий мусиқа, шу жумладан, эстрада 
хонандалиги санъати ижрочилиги бўйича билим, кўникма малакаларни шаклантиришга хизмат қиладиган 
фанлар сирасига киради. Талаба ѐшларни юқори малакали мутахассис сифатида тарбиялашда вокал 
ижрочилиги ҳамда замонавий мусиқа – эстрада хонандалиги бўйича назарий билимларнинг ўрни каттадир. 
Мазкур билимлар ―Мусиқа таълими‖ таълим йўналиши талабаларининг келажакда мактабгача таълим 
муассасалари, умумтаълим мактабларида ўқувчиларни вокал ҳамда эстрада хонандалиги бўйича ижрочилик 
маҳоратини профессионал даражада этишишига маълум даражада хизмат қилади. Фанининг асосий мақсади -
талаба ѐшларни вокал ва замонавий мусиқа фанининг назарий билимларини пухта эгаллашлари, вокал ва 
замонавий эстрада қўшиқларини айта олиш даражасини эгаллашлари, вокал санъати воситасида бўлажак 
мусиқа ўқитувчиларининг эстетик ва бадиий дидини тарбиялаш, профессионал услубда куйлаш малакаларини 
шакллантиришдан иборатдир. 
Фаннинг асосий вазифалари қаторида дарс жараѐнида талабаларга таълим ва тарбия бериш, уларни 
дунѐ стандартига тўла жавоб берадиган чуқур билимли, юқори малакали мутахассис қилиб тайѐрлаш, вокал ва 
эстрада хонандалиги ижрочилигининг тизимлилик, изчиллик, оддийдан мураккабга қараб ривожланииши, 
ижрочилик маҳоратини эгаллашида якка тартибда ѐндашиш каби қатор дидактик томонлари билан 
таништиришдан иборат бўлади. 
Вокал ва замонавий мусиқа (эстрада хонандалиги)да товуш йўлларининг тузилиши ва ҳаракатланиши 
хусусиятларини, вокал ва эстрада хонандалиги тўғрисидаги асосий тушунчаларни, овоз ҳосил қилиш ва унинг 
турларини, хонандалик нафаси, артикуляция, интонация ва динамик белгиларни билиши, нафасни қовурғанинг 
пастидан, асосан қориндан шовқинсиз олиш ва уни тежамли сарфлаш, барча регистрларда юқори ҳолатда овоз 
ҳосил қилиб куйлай олиш, соф ва тоза куйлаш, сўзларни орфоепия қоидаларига мувофиқ талаффуз қилиб 
куйлаш, турлича овоз ҳужумлари билан куйлай олиш, легато ва стаккатода куйлаш, ўзбек ва Европа эстрада ва 
вокал асарларининг классик ва замонавий услубий йўналишларининг манѐрали ижроси, якка ва турли гурухлар 
билан мустақил ижодий ишлаш ва концерт фаолиятини юргизиш, микрофонни эркин ишлатиш қоидаларин 
билиш ва унга риоя қилиш, хонанда овозининг регистрлари ва бадиий техник имкониятларини, овозни 
ишлатиш ва қўйиш машқларини, ўқувчи билан асар устида ишлаб, саҳнага чиқишга тайѐрлаш каби 
кўникмаларни эгаллаши талаб этилади. Шунингдек, мазкур фан асосида бўлажак мусиқа мутахассисларини 
вокал сиру-асрорларини чуқур билиш ва юқори профессионал услубда куйлай олиш, мусиқа асбоби жўрлигида 
ҳамда унисон ѐки кўп овозли ансамбллар жўрлигида якка ҳонанда сифатида куйлаш, овоз ва мусиқа асбоби 
учун ѐзилган асарларни ифода этиш штрихлари, услуб (стил) ва ҳарактери нуқтаи назардан таҳлил қилиш, 
бошланғич ва ўрта таълим тизимида педагогик фаолият юритиш, ўқувчи овозини ривожлантириш, овоздаги 
нуқсонларни бартараф этиш, ўқувчига дастур танлаш, дастур устида ишлаш, эстрада қўшиқчилиги тарихи ва 


148 
ривожи босқичлари, жўрнавоз ва фонограмма минус (плюс) билан ишлаш йўллари, эстрада мусиқасининг 
классик ва замонавий услубий йўналишларини, вокал овоз регистрлари, хажмини ва овоз имкониятларини, 
вокал нота матнларини ўқиш ва таҳлил қилишни, хонандалик педагогикасининг асосий тушунчалари, 
хонандалик овозлар классификацияси, мусиқий қобилият психологияси, товуш аппаратининг тузилиши ва 
ишлаши, ўзбек ва дунѐдаги машҳур эстрада хонандаларининг ижро услубларини билиш каби билимларини 
ўрганади.  
Хулоса ўрнида шуни аълоҳида таъкидлаш жоизки, 2016-2017 ўқув йилидан Республикамизнинг 
педагогика соҳасида ―Мусиқа таълим‖ таълим йўналиши талабалар шу фан бўйича эгаллаши лозим бўлган 
билим, кўникма ва малакалари минимуми аниқланган яъни овоз аппаратининг тузилиши ва уни бошқариш, 
вокал ва замонавий мусиқа тўғрисидаги асосий тушунчалар бўйича методик кўрсатмалар, шулар билан бир 
қаторда талаба ѐшларнинг вокал ижрочилиги, Ўзбекистонда замонавий мусиқа ривожи, хонандалик асослари, 
хонанда техникаси бўйича етарлича билимларни ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан пухта эгаллашига замин 
яратилди. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish