БУЙРУҚ НАМУНАСИ
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Тошкент шаҳар ҳалқ таълим Бош бошқармаси
М.Улугбек тумани халқ таълим булими
225-сонли умумтаълим муассасаси
Тошкент ш. 2008 й. «____»________
Буйруқ №________
«Ишга қабул қилиш тўғрисида»
Ахмедов Акбар Султанович 2008 йил 15 августдан бошлаб, штатлар жадвалига мувофиқ маош билан рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси этиб тайинлансин.
Асос – 15.08.2006 йилдаги 14 сонли меҳнат шартномаси (контракт), Ахмедовнинг аризаси.
Директор Имзо / Фамилияси Исми Шарифи/
Буйруқ билан танишдим Имзо /Фамилияси Исми Шарифи/
|
Б У Й Р У Қ
14 июль 2012 йил, 186- сонли
Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги
181-сон “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда)нинг ижросини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2012 йил 18 майдаги
01-05/1377, 24, 19-ҚБ-сон ““Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1541-3, 2012 йил 31 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2012 й., 22-сон, 256-модда)ни эътиборга олиш ҳамда кадрлар (мутахассислар)нинг маълумоти даражасини, малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда уларни жой-жойига самарали қўйиш, ходимлар касблари номларини стандартлаштириш ва бирхиллаштириш ҳамда ташкилотларнинг штат жадвалини тўғри ва аниқ тузиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 майдаги
ПҚ-1345-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
20 августдаги 181-сонли қарор (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда)лари асосида ишлаб чиқилган “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари” (матнда кейинги ўринларда “Малака тавсифлари” деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Кадрлар бошқармаси (Б.Шамсиев), Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқарма (Ҳ.Дўстмуҳаммад)лари ҳамда Ахборот хизмати (Ж.Мусаев)га:
- Малака тавсифларининг нашр этилишини, бериладиган буюртмалар бўйича ташкилотлар ўртасида тарқатилишини ва вазирликнинг расмий веб-сайтига электрон шаклда жойлаштирилишини таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика институтлари, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ҳамда Республика тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарларига:
- Малака тавсифларини ходимлар лавозимлари ва ишчилар касблари номларидан фойдаланишда, меҳнат дафтарчаларига ёзувларни қайд этишда, лавозимларни ходимларнинг тоифаларига киритишда, шунингдек, ходимларни ишга қабул қилишда уларнинг маълумоти даражасига қўйиладиган энг кам талаблар юзасидан қўлланилиши мажбурий деб инобатга олиш;
- халқ таълими тизимидаги барча ташкилотларнинг раҳбарлари ва кадрлар бўлими бошлиқлари учун Малака тавсифларидан фойдаланиш ва уларни амалда қўллаш бўйича семинарлар ўтказиш ҳамда уларни амалиётга жорий этишни таъминлаш вазифалари топширилсин.
4. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров зиммасига юклансин.
Вазир Т.Ширинов
Давлат мустақиллигига эришилгандан кейин биз ўзимизнинг истиқлол ва тараққиёт йўлимизни танлаб олдик, бу эса Ўзбекистоннинг қатъий йўлидир. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси чиқарган қонунларга таянган ҳолда шу жараённинг ҳуқуқий негизи яратилди.
Бу жараёнда фуқаро, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш, давлат органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, кадрларни тайёрлаш масаласи биринчи галдаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қурмоқда.
Инсон, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс манфаатларини рўёбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг андозаларини ўзгартириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномалари, касб тайёргарлиги йўналишларига қўйиладиган талабларни кўрсатган ҳолда, меҳнат шартномаси ва ташкилотларнинг штат жадвалини тузиш;
меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритиш;
меҳнат муносабатлари бўйича буйруқларни расмийлаштириш;
лавозимлар ва касбларни ходимларнинг (бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ходимлар, ишлаб чиқариш ходимлари ва бошқа ходимларнинг) тегишли тоифаларига киритиш;
раҳбарлар, мутахассислар ва бошқа хизматчиларнинг лавозимлари ҳамда ишчилар касблари номларини бирхиллаштириш;
кадрлар (мутахассислар)нинг маълумоти даражасини, малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда уларни жой-жойига самарали қўйиш;
ходимлар тоифалари бўйича меҳнат ҳисоби, таҳлили ва статистикасини юритиш учун мўлжалланган.
Ушбу малака тавсифларида хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касбларининг алифбо тартибида жойлаштирилган номлари;
Касбларнинг миллий стандарт классификаторига мувофиқ хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари кодлари;
хизматчиларнинг аниқ лавозимлари ва ишчилар касблари тегишли бўлган ходимлар тоифалари номлари;
хизматчи лавозимига ёки ишчи касби бўйича ишга қабул қилишда функционал вазифаларни бажариш учун талаб қилинадиган ходим маълумотининг энг кам даражасига қўйиладиган талабларга кўрсатмалар мавжуд.
Мазкур малака тавсифларининг мақсадлари учун қуйидаги таъриф ва тушунчалардан фойдаланилади:
а) лавозим - ходимнинг ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик функцияларини бажариш билан боғлиқ функционал вазифалари доираси билан боғлиқ хизмат мавқеи;
б) касб - ходим томонидан касбга ўқиш ёки амалиёт натижасида эгалланган билимлар ва кўникмаларни ўз ичига олувчи меҳнат фаолияти тури;
в) хизматчилар - ҳужжатларни тайёрлайдиган ва расмийлаштирадиган, ҳисоб ва назоратни, бошқарув функцияларини, шунингдек хўжалик хизматини амалга оширадиган ходимлар;
г) мутахассислар - бошқарув функцияларисиз ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштирадиган, лойиҳалаштирадиган ва назорат қиладиган, мураккаб техникага хизмат кўрсатадиган, ҳужжатларни ишлаб чиқадиган, ходимларни бошқарадиган, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолияти жараёнларини тартибга соладиган ходимлар. Мутахассислар бажарадиган функцияларига боғлиқ ҳолда бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига мансуб бўлиши мумкин;
д) ишчилар - меҳнат қуроли ёрдамида меҳнат жараёнида ишлов берилиши керак бўлган материалларга (меҳнат предметига) таъсир кўрсатадиган, асосан жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, маҳсулот яратадиган, машиналарни кузатадиган, созлайдиган ва сақлайдиган, меҳнат предметлари жойини ўзгартирадиган, меҳнатнинг нормал шароитларини сақлаб турадиган, товарлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш технологияси билан белгиланадиган бошқа функцияларни бажарадиган ходимлар;
е) ходимлар тоифаси – меҳнат мазмунининг тавсифлари ва кўрсаткичлари тизими:
бошқарув ходимлари – бошқарув функцияларини амалга оширувчи, ходимларга раҳбарлик қилувчи, зарур қарорларни ишлаб чиқувчи ва қабул қилувчи, ташкилот фаолиятини режалаштирувчи, назорат қилувчи ва жараёнларни тартибга солувчи, зарур қарорлар қабул қилиш учун маълумотлар тайёрловчи ходимлар. Бошқарув ходимлари ташкилотнинг ўз олдига қўйган мақсадлар ва вазифаларга эришиши учун зарур ташкилий-техник шартларни, юкланган функциялар ва ишлаб чиқариш дастурлари бажарилишини таъминлайдилар. Бошқарув ходимлари раҳбарларга ва бошқарув ходимлари мутахассисларига бўлинади;
ишлаб чиқариш ходимлари – ташкилотнинг иқтисодий фаолият турлари, шунингдек ишлаб чиқариш дастурида белгиланган тегишли маҳсулотлар (хизматлар) классификациясига мувофиқ бўлган ташкилотнинг асосий маҳсулотлари (хизматлари)ни ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган ходимлари. Ишлаб чиқариш ходимлари таркибига бошқарув ходимларига тегишли бўлмаган муҳандис ходимлар ва техниклар, ишчилар, кичик мутахассислар ва ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашадиган бошқа ходимлар киради;
техник ходимлар – функциясига бошқарув ходимлари фаолиятига техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларни таъминлаш ишларини бажариш (чоп этиш, кўпайтириш ва архив ишларини бажариш, кутубхона иши, ҳужжатларни етказиб бериш, компьютер техникасига хизмат кўрсатиш, идора, котиблик ишларини ва бошқа ишларни бажариш) кирадиган ходимлар;
хизмат кўрсатувчи ходимлар - функциясига бинолар ва ҳудудларга техник хизмат ва хўжалик хизмати кўрсатиш, уларни қўриқлаш, бошқарув ходимларига транспорт хизмати кўрсатиш, ташкилотнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларига хизмат кўрсатиш бўйича бошқа ишлар, шу жумладан, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш кирадиган ходимлар. Хизмат кўрсатувчи ходимларга мутахассислар ва ишчилар тоифасига мансуб бўлмаган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ходимлари ҳам киради.
Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил “_14_”_июлдаги
_186-сонли буйруғига илова
Do'stlaringiz bilan baham: |