ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ АСОСИЙ
ЛАВОЗИМЛАРИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ
7-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ (МАКТАБ ИНТЕРНАТ) ДИРЕКТОРИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ
Тартиб рақами
|
1580
|
Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1319
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
Лавозим вазифалари:
а) педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, педагогик кенгаш билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ривожлантириш, такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишнинг, таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилаш;
б) таълим муассасасининг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва ўқитувчилар томонидан ўқув режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
в) ўқувчиларнинг мунтазам равишда билим олишларини ташкиллаштириш, ўқув жараёнига нисбатан мукаммал ва самарали педагогик технологияларнинг қўлланишига раҳбарлик қилиш;
г) ваколат доирасида таълим муассасаси фаолиятининг молиявий-хўжалик масалаларини ҳал қилиш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланиши, ундан самарали фойдаланишини;
д) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда мактаб номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;
е) ўқув жиҳозлари, қурилмалари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини таъминлаш, мактаб моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш;
ж) мактабнинг педагог ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш, педагогик ходимлар аттестациясини ташкил қилиш ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилинишини таъминлаш;
з) умумтаълим муассасаси қошидаги махсус комиссияга раҳбарлик қилиш;
и) ўқувчилар олаётган билим сифатини Давлат таълим стандартларига мос келишини, тарбиявий ишлар натижадорлигини таъминлаш ва назорат қилиш;
й) педагогик ходимларни рағбатлантириш учун таълим стандартлари талабларининг бажарилишини холис баҳолашни ташкил қилиш;
к) ўқувчиларни мактабга қабул қилиш ва кейинги синфга ўтказишни, иш юритишни, таълим тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилиш;
л) ўқувчиларни дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш, дарсликлар билан таъминлашнинг ижара шаклини ривожлантириш ва такомиллаштириш, дарсликлар ижарасидан тушган маблағларнинг жамғарилишини назорат қилиш ҳамда уларнинг мақсадга мувофиқ сарфланишини таъминлаш;
м) ота-оналар, маҳалла, жамоат ва ҳомийликка олувчи ташкилотлар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилиш;
н) болаликни ҳимоя қилиш бўйича, вояга етмаганлар манфаатлари ва ҳуқуқларини муҳофаза қилишга оид талабларга риоя қилинишини таъминлаш;
о) кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ўқувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш ишларини, уларни қишки кийим-кечак мажмуаси ва дарсликлар билан бепул таъминлашни ташкиллаштириш;
п) интернат туридаги умумтаълим муассасаларида ётоқхонага муҳтож ўқувчилар учун керакли яшаш ва овқатланиш шароитларини яратиш;
р) ўқувчиларни энг яхши миллий анъаналар, урф-одатлар бўйича тарбиялашга, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий сифатларни, Ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришга раҳбарлик қилиш;
с) ходимларга меҳнат ва малакасини ошириш учун шароитлар яратиш, муассаса (мактаб) фаолияти бўйича ҳисоботлар тузиш, буйруқлар чиқариш ҳамда мактаб ходимлари вазифалари, мажбуриятларини белгилаш, улар орасидаги энг фидокорларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш;
т) таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;
у) ўқувчиларни ичимлик суви билан таъминлаш ва ўқувчилар учун қўйилган санитария-гигиена талабларига риоя қилиш.
Билиши лозим:
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган буйруқлари, фармойишлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
в) мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини;
г) ўқув ва тарбия сифати, Давлат таълим стандартлари талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
д) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
е) педагогика, психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини;
ж) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
з) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий таркибини тузиш, шартномалар тузишни;
и) педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
а) педагогика йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
Do'stlaringiz bilan baham: |