Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги


-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ (МАКТАБ ИНТЕРНАТ) ДИРЕКТОРИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ



Download 100,53 Kb.
bet19/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26
9-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБ (МАКТАБ ИНТЕРНАТ) ДИРЕКТОРИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМИНИНГ МАЛАКА ТАВСИФЛАРИ

Тартиб рақами

1985

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1210

Ходимлар тоифаси

Бошқарув

Лавозим вазифалари:
а) таълим муассасасида маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ташкил қилиш;
б) тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш, синф раҳбарлари амалга оширадиган тарбиявий ишлар режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
в) “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” мажмуасига кирувчи фанлар бўйича таълим стандартлари талабларининг бажарилишини назорат қилиш, шу фанлар бўйича ўзлаштириш, ўқувчиларнинг давомати ва хулқи, тарбиявий тадбирларнинг сифати ва самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
г) мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини таъминлаш;
д) миллий анъаналар, тарихий қадриятлар ва буюк аждодлар мисоли асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил қилиш;
е) ўқувчилар билан олиб бориладиган синфдан ташқари, экскурсия ва маданий оммавий ишларни мувофиқлаштириш;
ж) педагогик жамоанинг таътил пайтидаги фаолиятини, жумладан ёзги ўқув таътили даврида ўқувчиларнинг кундузги дам олиш оромгоҳларида дам олиши билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш;
з) таълим муассасаси ўқув ва бошқа хоналарини ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига оид масалаларни ҳал қилишга хизмат қилувчи кўргазмали тарғибот ва ташвиқот воситалари билан жиҳозлашни ташкил қилиш;
и) мактабнинг маърифий ва тарбиявий ишларини мувофиқлаштириш ва йўналтириш, синф раҳбарларининг ишларини ташкил қилиш;
й) илғор педагогик тажриба алмашиш бўйича ишларини мувофиқлаштириш, тарбиявий ишлар сифати ва натижаларини таҳлил қилиш;
к) педагогик ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этиш, юқори малакали ўқитувчиларнинг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатиш;
л) тарбиявий ишлар бўйича методик материаллар ишлаб чиқишни, ёш мутахассисларга методик ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг касб маҳоратини, малакасини ошириш ишларини олиб бориш;
м) синф раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари олиб борадиган тарбиявий фаолиятига раҳбарлик қилиш, таълим муассасаси тарбиявий ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботлар тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил қилиш;
н) ўқувчиларнинг тартиб-интизоми ва давомати, тарбиявий ишлар самарадорлигининг назоратини амалга ошириш;
о) санъаткорлар, жамоат арбоблари, уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ва ижодий кечалар ўтказилишини ташкил қилиш;
п) ҳуқуқ-тартибот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
р) таълим муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш;
с) ўқувчиларни ичимлик суви билан таъминлаш ва болалар учун қўйилган санитария-гигиена талабларига риоя қилиш.
Билиши лозим:
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) Халқ таълими вазирлигининг мактаб фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган буйруқлари, фармойишлари, низомлари ва йўриқномаларини;
в) жаҳон ва ватан педагогик фанлари ва амалиёти, бошқариш психологияси ютуқларини;
г) болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини;
д) ўз халқи тарихини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
е) таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини;
ж) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
з) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини;
и) уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
й) техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини;
к) педагогика фани ва амалиёти, бошқарув психологиясининг жаҳон ва мамлакат миқёсидаги эришилган ютуқларини;
л) ўқувчиларни ватанпарварлик, халқимиз ва ватанимиз - Ўзбекистон Республикаси тарихини ҳурмат қилиш руҳида маънавий-маърифий тарбиялаш усулларини;
м) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини;
н) мактабнинг тарбиявий тадбирлар сценарийларини ва тарбиявий ишлар режалари, дастурларини ишлаб чиқишни;
о) методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни;
п) ишлаб чиқариш мажлислари, суҳбатлар ўтказишни;
р) таълим муассасаси фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиши, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни;
с) педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
а) педагогика йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
г) малака тоифаси - камида икки-тоифали ўқитувчи.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish