Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги



Download 100,53 Kb.
bet1/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги



Умумтаълим мактаблари раҳбарларининг ҳуқуқий саводхонлиги.
Умумий ўрта таълим мактаби узлуксиз таълим тизимининг асосий бўғини ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларига давлат умумий ўрта таълим андозалари доирасида бепул умумий таълим олишнинг кафолатланган ҳуқуқи ва имкониятини беради.
Умумий ўрта таълим мактабининг асосий мақсади – ўқувчиларни ҳар томонлама ривожланган, маданиятли шахс сифатида шакллантириш, шунингдек, жамиятда ўзларининг мустақил ўрнини топиш, онгли равишда таълим ва касблар бўйича дастурларни танлаш, уларни ўзлаштириш учун асос яратиш, жамият, оила ва давлат олдида ўз масъулиятларини ҳис қила оладиган шахсларни тарбиялашдан иборатдир.
Таълим муассасаси ўз фаолиятини Устав асосида амалга оширади. Таълим муассасалаpи уставини ишлаб чиқиш таpтиби идоpавий бўйсунишидан ва мулкчилик шакллаpидан қатъи назаp таълимнинг баpча туpлаpи таълим муассасалаpи уставлаpини ишлаб чиқишда амал қилиш учун қўлланилади. У Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғpисида”ги Қонунининг 6-моддаси қоидалаpига ва “Кадpлаp тайёpлаш миллий дастуpи”нинг 4.6-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандаpтлаpини ишлаб чиқиш ва жоpий этиш тўғpисида”ги 5-сонли қаpоpининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Таълим муассасалаpи уставини ишлаб чиқиш тартиби”га асосан ишлаб чиқилади.
Устав таълим туpи хусусиятлаpи ва таълим муассасасида кадpлаp тайёpлашнинг ўзига хос хусусиятлаpи ҳисобга олинган ҳолда тайёрланади.
Таълим муассасаси хўжалик юритувчи субъект сифатида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуни асосида мустақил шартнома тузиш ҳуқуқига эга.
Шартнома – бу икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишувидир.
Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.
Хўжалик шартномаларига нисбатан “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига асосан қуйидаги талаблар қўйилади:
шартнома тузилган сана ва жой, шартноманинг предмети, етказиб бериладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) миқдори, сифати, ассортименти ва баҳоси, шартноманинг бажарилиш муддатлари, ҳисоб-китоб қилиш тартиби, тарафларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятлари, шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби ҳамда тарафларнинг юридик манзили ва банк реквизитлари, шунингдек бундай турдаги шартномалар учун қонун ҳужжатларида белгиланган ёки тарафлардан бирининг аризасига кўра ўзаро келишувга эришиш лозим бўлган бошқа муҳим шартларни назарда тутилиши.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2012 йил 13 июндаги “Халқ таълими муассасасининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 185-сонли буйруғи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2012 йил 3 июлда 2377-сон билан рўйхатга олинган. У асосида Васийлик кенгаши ҳар бир таълим муассасасида жамоатчилик асосида таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш ҳамда унга молиявий ва ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди.
Кенгашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
таълим муассасасида ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун қулай соғлом муҳитни яратиш;
таълим муассасасининг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
таълим муассасаси ўқувчилари (тарбияланувчилари)нинг ўқиши ва маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт тадбирларида иштирок этишлари учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш;
таълим муассасасида дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш ва такомиллаштиришга кўмаклашиш.
Кенгашнинг асосий вазифалари эса қуйидагилар ҳисобланади:
таълим-тарбия ишларини шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширишда, шунингдек ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ҳар томонлама камол топиши учун шарт-шароитларни яхшилашда таълим муассасасига кўмак ва тавсиялар бериш;
ҳомийлик маблағлари ҳисобидан таълим муассасасини моддий-техника базасини ривожлантириш, унинг биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштиришга кўмаклашиш;
ҳомийлик маблағларини таълим муассасасида ижодкор ва иқтидорли ўқувчиларни (фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли кўрик-танловлар ғолибларини) рағбатлантириш ишларига йўналтириш бўйича таълим муассасаси раҳбариятига тавсиялар бериш;
ўқувчилар (тарбияланувчилар) билан турли оммавий тадбирлар, саёҳатлар, учрашувлар, спорт-соғломлаштирувчи тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда таълим муассасаси раҳбариятига кўмаклашиш.
Кенгаш етти кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда ўқувчилар (тарбияланувчилар)нинг ота-оналари (қонуний вакиллари), таълим муассасаси фаолиятини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган фахрийлар билан ўтказиладиган умумий йиғилишда барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги асосида ташкил этилади. Кенгаш таркиби аъзоларининг сони чекланмайди.
Кенгаш таркибига таълим муассасаси фаолиятига улкан ҳисса қўшиб келаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларининг вакиллари кириши мумкин.
Кенгаш аъзоларининг рўйхати унинг биринчи Умумий йиғилишида тузилади, Кенгаш раиси, унинг ўринбосари ва котиб сайлангандан сўнг Кенгаш қарори билан тасдиқланади.
Ушбу белгиланган ҳолатларга амал қилмасдан ноқонуний тартибда ўқувчилар (тарбияланувчилар)дан, уларнинг ота-оналари ва қонуний вакилларидан турли хил сабаблар билан таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда бошқа ходимлари (синф раҳбарлари, ўқитувчилар, тарбиячи, тарбиячи-ёрдамчилар ва тўгарак раҳбарлари) томонидан пул маблағларини йиғилиши Коррупцион жиноят ҳисобланилади. Коррупция-бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган иллатдир
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Коррупцияга қарши карашиш бўйича бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Жумладан, 2012 йил 22 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 309-сонли буйруғи, 2012 йил 2 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 319-сонли буйруғи, 2012 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида Коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 361-сонли буйруқлар шулар жумласидандир.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси тузилди.
Комиссия ҳар бир таълим муассасасида (мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим) жамоатчилик асосида коррупцияга қарши курашиш ҳамда унга ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш учун ташкил этилади. Комиссия юридик шахс ҳисобланмайди.
Комиссиянинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда коррупцион жиноятларга барҳам бериш ва бундай жиноятлар келиб чиқишининг олдини олиш;
вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасалар ходимлари муносиб ишлаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, фуқароларнинг унга ишончини оширишни таъминлаш, ходимларнинг касбий фаолиятини муносиб амалга оширишлари ҳамда уларнинг обрўсини мустаҳкамлаш;
давлат харидлари бўйича қалбакилаштириш, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, савдолар қатнашчилари ўртасида ўзаро тил бириктириш, коррупция алоқалари мавжудлиги ва сохта тендер (танлов) савдолари ўтказилиши белгилари бўлган ҳаракатларни аниқлаш ҳамда уларни бекор қилиш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш;
ҳокимият ёки мансабдор ваколати доирасидан четга чиқиш, мансабга совуққонлик билан қараш, ҳокимият ҳаракатсизлиги, мансаб сохтакорлиги, пора олиш, пора бериш, пора олиш-беришда воситачилик қилиш, хизматчини пора эвазига оғдириш, товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш, ўзбошимчалик, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича хизмат текширувларини ўтказиш.
Комиссиянинг асосий вазифалари эса қуйидагилар ҳисобланади:
вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда раҳбар кадрларни жой-жойига қўйиш ва бўш жойларни ўз вақтида сифатли тўлдиришда кўмаклашиш;
вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва педагог ходимларини жиноий хатти-ҳаракатларининг олдини олиш;
вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда туман (шаҳар) даражасида коррупцияга қарши курашиш мақсадида ички назорат тизимини яхлит назорат қилиш;
вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда жиноят аломатлари сезилса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш.
Комиссия қонун ҳужжатларига асосан бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Комиссиянинг фаолияти Халқ таълими вазири – Комиссия раиси томонидан униг буйруғига асосан тугатилади.
Ҳозирги кунда Халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқарув органлари махсус комиссияси, туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими махсус комиссиялари, фуқаролар ва вазирлик тизимидаги ташкилот ҳамда таълим муассасалари ходимларининг “Шикоят қутиси”, “Эълонлар тахтаси”, “Ишонч телефонлари” ташкил этилди. Фуқаролар ва ташкилот муассасалар улар орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ш.Пардаев

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish