АРИЗА НАМУНАСИ
Тошкент ш. М.Улугбек тумани
375-сонли умумтаълим мактаб Директори
А. П. Абдуллаевга
Тошкент ш. М.Улугбек тумани
Ахмедова кўчаси, 25 уйда яшовчи
У.М. Курбановдан
Ариза
Мени 2006 йил 20 августдан бошлаб математика фани ўқитувчиси этиб ишга қабул қилишингизни сўрайман.
Сана (Шахсий имзо) У. М. Курбанов
|
Аризани олгач, директор аризага резолюция қўйиши керак. Резолюция аниқлик хусусиятига эга бўлиши лозим.
Масалан: 20.08.08 й.дан буйруқ чиқарилсин.
Иш берувчи аризани олганидан сўнг, барча зарур ҳужжатлар бор бўлса, меҳнат шартномаси расмийлаштирилади.
Барча меҳнат шартномалари махсус меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш журналида рўйхатдан ўтказилади.
Меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш журналини кадр бўйруқларини рўйхатдан ўтказиш журнали билан бирлаштирса бўлади, масалан:
№
|
Ф.И.Ш.
|
Лавозим
|
Бўйруқ санаси ва рақами
|
Мазмуни
|
Меҳнат шартномасининг санаси ва рақами
|
ПИзоҳ
|
1
|
Ахмедов Саид Хакимович
|
Математика
фани ўқитувчиси
|
22-к
17.08.08 й.
|
17.08.08 йилдан математика фани ўқитувчиси ставкасига қабул қилинди
|
17.08.08
22/08-сон
|
|
ЎзР МКнинг 74-моддасига кўра меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ҳамда томонларнинг ҳар бирига сақлаш учун берилади, таълим муассасасида меҳнат шартномаси ходимнинг шахсий делосида сақланади.
Меҳнат шартномаси ходимнинг, таълим муассасаси раҳбарининг имзолари билан тасдиқланади ва имзоланган санаси кўрсатилади.
Таълим муассасаси раҳбарининг имзоси муҳр билан тасдиқланади.
ЎзР МКнинг 75-моддага кўра Меҳнат шартномалари:
номуайян муддатга;
беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга;
муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.
Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган бўлса, меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган, деб ҳисобланади.
Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг розилигисиз муайян муддатга, шунингдек, муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб қайта тузилиши мумкин эмас.
Таълим муассасаси раҳбари ходимлар билан меҳнат шартномасини номуайян муддатга тузади.
Келгуси иш хусусияти, уни бажариш шартларини ҳисобга олиб меҳнат шартномасини номуайян муддатга тузиш мумкин бўлмаган ҳолатларда, у муайян муддатга тузилиши мумкин. Муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси муддатли шартнома ҳисобланади. Муддатли шартномалар мавсумий ходимлар билан (печка ёқувчи, ўт ёқувчи ва ҳ.к.) шу ишни бажарувчи аёллар бола туғиш таътилида бўлиши муддатига тузилиши мумкин ва ҳ.к.
Меҳнат шартномаси имзоланган кунидан бошлаб кучга киради. Ходим шартномада белгиланган кундан бошлаб меҳнат мажбуриятларини бажаришга киришиши шарт.
Агар меҳнат шартномасида ишни бошлаш санаси кўрсатилмаган бўлса, ходим шартнома имзолангандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ишга киришиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |