II гуруҳ харажатлари
Барча бюджет ташкилотлари каби умумтаълим муассасаларида ҳам ходимларнинг йиллик иш ҳақи жамғармасининг (вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақасидан ташқари) 25 фоизи миқдорда ягона ижтимоий тўлов амалга оширилади.
Мазкур харажатлар давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Юридик шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов белгиланган тартибга мувофиқ давлат мақсадли жамғармалари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўртасида қуйидаги миқдорларда тақсимланади:
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси - 24,8
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси - 0,1
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши - 0,1.
IV гуруҳ харажатлари
Хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар:
Йиллик режа асосида сметада кўзда тутилади.
кунлик харажатлар (энг кам ойлик иш ҳақининг 10%);
транспорт харажатлари;
турар жой харажатлари;
бошқа харажатлар.
Коммунал харажатлар:
Электр энергияси учун тўловлар;
Табиий газ учун тўловлар;
Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси учун тўловлар;
Совуқ сув ва канализация хизматлари учун тўловлар;
Чиқиндиларни чиқариб ташлаш бўйича харажатлар.
Коммунал хизматлар учун тўловлар муассасанинг қувватидан келиб чиқиб, тегишли назорат органлари томонидан коммунал хизматга (электр, газ, сув) бўлган йиллик эҳтиёж ҳақида берилган хулоса асосида режалаштирилади.
Хулоса бўлмаган тақдирда, ўтган йилги ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб режалаштирилади.
Бунда, лимитдан ошиқча энергиядан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бунда, лимитдан ошиқ фойдаланилган шаҳарлараро (давлатлараро) сўзлашувлар учун алоқа хизматлари, интернет бўйича хизматлар ва бошқа алоқа хизматлари харажатлари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасида тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда ўзларининг фаолият хусусиятларидан ва ушбу хизматларга бўлган талабдан келиб чиқиб кўзда тутилади;
даволаш, болалар ва бошқа ижтимоий соҳа муассасаларида овқатланишга кетадиган харажатлар ташкилотларнинг ҳар бир тури учун тасдиқланган овқатланиш кунининг ўртача йиллик сонидан ва натурал меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланади;
кийим-кечак, пойабзал, чойшаб, ётиш анжомлари ва бошқа юмшоқ буюмлар сотиб олишга кетадиган харажатлар, моддий таъминотнинг меъёрлари асосида, лекин ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади;
ташкилотларнинг бинолар, иншоотлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш, бинолар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа давлат мулклари ижараси билан боғлиқ харажатлари белгиланган лимитлар ва натурал кўрсаткичлардан келиб чиқиб аниқланади;
IV гуруҳ ҳисобига автомобиллар ва бошқа автотранспорт воситаларини (махсус автотранспорт бундан мустасно), уяли телефонлар ва зеб-зийнат буюмлари (импорт офис мебели, аудио-видео техника (ўқув, илмий ва тиббий жараёнларда фойдаланиладиганлардан ташқари) офислар учун гиламлар ва бошқалар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади, кўрсатиб ўтилган моддий активларни сотиб олишга маблағлар иқтисодий таснифноманинг тегишли моддаси бўйича бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сонли қарорига мувофиқ, давлат харидларини амалга оширишнинг янги механизми яратилди.
Унга кўра,
давлат харидларини амалга оширишнинг кичик бизнес субъектлари учун ажратиладиган квоталар ўрнатилишини ўз ичига олган янги, янада мукаммал, очиқ ва ойдин механизми киритилди;
давлат харидлари бўйича тендерларни ўтказишда, бошқа тенг шарт-шароитларда кичик бизнес субъектлари афзаллика эга ҳисобланади;
қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, конкурс таклифлари танловини учтадан кам иштирокчи бўлган ҳолатда ўтказиш ман этилади;
давлат бюджети маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган, нархи 500 млн. сўмгача бўлган объектларни қуриш ва реконструкция ишларини бажариш учун пудратчи ташкилот фақат кичик бизнес субъектлари орасидан танланади;
давлат харидларини марказлаштирилган манбалар ҳисобидан амалга оширувчи барча ташкилотлар, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчисини танлашдан камида 30 кун олдин, ўтказиладиган харидлар ҳақидаги эълонни махсус ахборот порталида жойлаштиришлари шарт;
рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, ҳар бир шартнома бўйича нархи 300 дан 100 минг АҚШ доллари эквивалентидаги алоҳида турдаги товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдолар воситасида амалга оширилади, қонунчиликда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |