Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги


Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар



Download 100,53 Kb.
bet7/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар
Умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Умумтаълим муассасалари ходимларининг лавозим маошлари педагог ходимлар ва раҳбар ходимларнинг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари асосида шакллантирилади.
Халқ таълими педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари:
ходимнинг лавозимига;
ходимнинг малака тоифасига;
халқ таълими муассасасининг типига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
Умумтаълим муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади.
Умумтаълим муассасаларининг айрим бошқарув ходимлари (ҳисобчи ва бошқ.), техник ва хизматчиларининг иш ҳақлари ягона тариф сеткаси асосида тўланади.
Барча тип ва номдаги умумтаълим мактабларининг ўз касбига содиқ ўқитувчиларини моддий рағбатлантириш ва юксак касбий ва ҳалол меҳнатини рағбатлантириш, ташаббускорлиги ва касб маҳоратини ўстириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тўланадиган қуйидаги:
ўқувчилар билан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилишининг юксак даражаси учун малака тоифасига мос равишда ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 15 фоизигача миқдорда;
касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, юқори самарадорлик ва ўқитиш сифати учун тегишли малака тоифасига мос равишда ўқитувчи базавий тариф ставкасининг 25 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Шунингдек, умумтаълим муассасаларига ҳамда Директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим иш ҳақининг 20 фоизигача бўлган миқдорда устамалар белгиланади.
Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар умумтаълим муассасаси жами ўқитувчиларининг 50 фоизидан ошмаган қисмига берилади. Раҳбар ходимлар ва соатбай ишловчи ходимларга ҳар ойлик устамалар тайинланмайди. Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини бир марталик мукофотлаш бир лавозим маошигача миқдорда амалга оширилади.
Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача - 50 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 60 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 70 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 80 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 100 фоиз;
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун - 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз.
Таълим рус тилида олиб борилмайдиган, қишлоқ жойларда ва шаҳар типидаги посёлкаларда жойлашган умумтаълим муассасаларида I-IX синфларда рус тили дарси учун, V-IX синфларда литература дарси учун, таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёт дарслари учун лавозим иш ҳақининг 15 фоизи миқдорда устама ҳақ белгиланади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сонли “халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Санаторий туридаги ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида алоҳида меҳнат шароитлари учун таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, руҳшунослар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими инструкторлари ва тарбиячиларнинг ёрдамчиларига лавозим иш ҳақига нисбатан 50 фоиз миқдорда, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сонли “Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жисмоний ёки ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида лавозим иш ҳақига нисбатан 100 фоиз миқдорда устама тўланади.
Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини тарификациялаш, иш вақтини ҳисобга олиш ва иш ҳақларини ҳисоблаш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларининг 2010 йил 24 июндаги 155, 128Қ/Б-сонли қўшма буйруғи билан тасдиқланган “Методик кўрсатмалар” асосида амалга оширилади.
Ўқитувчи тўлиқ бир ставкада ишлаганда, яъниЮ 36 соат ишлаганда унга базавий ставка бўйича тўлиқ иш ҳақи тўланади.
Масалан, ҳафталик юкламаси 36 соат (18 соат ўқув юклама, 18 соат педагогик юклама) бўлган II малака тоифали бошланғич синф ўқитувчисига 560 986 сўм базавий тариф ставка ҳисобланади.
Ҳафталик юкламаси 36 соат (20 соат ўқув юклама, 16 соат педагогик юклама) бўлган II малака тоифали юқори синф ўқитувчисига 496 957 сўм базавий тариф ставка ҳисобланади.
Ўқитувчининг юкламаси бир ставкадан кам бўлган ёки кўп бўлган ҳолларда унинг базавий тариф ставкаси ҳам мос равишда камаяди ёки кўпаяди.
Масалан:
а) II малака тоифали бошланғич синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси 12 соатни ташкил этса, унинг базавий тариф ставкаси қуйидагича ҳисобланади:
(12ўю+12пю)/36*560 986=373 990 сўм.
Агар ушбу ўқитувчига Директор жамғармасидан касб маҳорати учун 20 фоиз устама тайинланган бўлса, устама 373 990*20%=74 798 сўм каби ҳисобланади.
II малака тоифали бошланғич синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси 22 соатни ташкил этса, унинг базавий тариф ставкаси қуйидагича ҳисобланади:
(22ўю+22пю)/36*560 986=685 650 сўм.
Агар ушбу ўқитувчига Директор жамғармасидан касб маҳорати учун 20 фоиз устама тайинланган бўлса, устама 685 650*20%=137 130 сўм каби ҳисобланади.
б) II малака тоифали юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси 12 соатни ташкил этса, унинг базавий тариф ставкаси қуйидагича ҳисобланади:
(12ўю+12*(16/20)пю)/36*496 957=298 174 сўм.
Агар ушбу ўқитувчига Директор жамғармасидан касб маҳорати учун 20 фоиз устама тайинланган бўлса, устама 298 174*20%=59 635 сўм каби ҳисобланади.
II малака тоифали юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик ўқув юкламаси 22 соатни ташкил этса, унинг базавий тариф ставкаси қуйидагича ҳисобланади:
(22ўю+22*(16/20)пю)/36*496 957=546 653 сўм.
Агар ушбу ўқитувчига Директор жамғармасидан касб маҳорати учун 20 фоиз ҳамда синфдан ташқари тарбиявий ишлари учун 15 фоиз устама тайинланган бўлса, устама 546 653*20%+564653*15%=194 028 сўм каби ҳисобланади.
Ўқувчилар таътил даври ўқитувчининг йиллик асосий ва қўшимча таътилларига боғлиқ бўлмаган ҳолда, иш вақти деб ҳисобланади.
Бу даврда ўқитувчи педагогик иш режасига мувофиқ таътил давригача белгиланган педагогик, методик ва ташкилий-педагогик фаолиятни амалга оширади, бунда педагогик кенгаш, метод бирлашма йиғилишлари, ота-оналар йиғилишлари, микроучасткада ишлаш ва ҳ.к. ишларни бажариш кўзда тутилади.
Ўқитувчининг ҳафталик ўқув юкламаси ўқувчилар таътилда бўлган даврда одатда 36 соатни ташкил этади. Истисно ҳолларда ўқитувчи розилиги билан ўқувчиларнинг таътил даврида белгиланган ҳафталик соатларни таътил даври бўлмаган пайтда ишлаб берилиши шарти билан камайтириш мумкин.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish