Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги



Download 100,53 Kb.
bet3/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Синфлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Давлат ихтиёридаги соатлар

22

24

26

26

30

32

33

34

35

Мактаб ихтиёридаги соатлар

0.5




0.5

0.5

1

0.5

2

Амалий меҳнат
(кун ҳисобида)





6

6

10

16


Жами

22.5

24

26

26

30.5

32.5

34

34.5

37

Ўқув йили мобайнидаги таътиллар камида 30 календарь кун қилиб белгиланади:
кузги таътил - 4 ноябрдан 11 ноябргача (8 кун);
қишки таътил - 31 декабрдан 10 январгача (11 кун);
баҳорги таътил - 22 мартдан 31 мартгача (10 кун);
Ёзги таътил - ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача (камида 8 ҳафта) давом этади.
1-синф ўқувчилари учун Мактаб (педкенгаш) кенгаши томонидан февраль ойи ўрталарида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
Ўқув йили давомидаги иш ва машғулотлар қуйидаги байрам кунларида ўтказилмайди:
1 январь - Янги йил;
8 март - Хотин-қизлар куни;
21 март - Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь - Мустақиллик куни;
1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
Рўза ҳайит - (йид-ал-фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит - (йид-ал-адха) диний байрамининг биринчи куни;
8 декабрь - Конституция куни.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 352-сонли “Умумтаълим мактабларининг ўқув биноларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 1999 йил 1 сентябрдан бошлаб барча турдаги умумтаълим мактаблари синфларида, шу жумладан мактаб-интернатларда ўқувчилар сонининг қуйидаги нормативлари белгиланган: I-IX синфларда - 35 ўқувчи, Х-ХI синфларда - 30 ўқувчи.
Ўқитувчиларнинг йиллик иш режаси чораклар ва ойлар бўйича тақсимланган бир йилдаги 1 548 соат миқдоридаги иш вақтининг жамланган ҳисобидан келиб чиқади.
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йил 27 майдаги 125, 125Қ/Б-сонли қўшма буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлаш бўйича Йўриқнома”га мувофиқ, ўқитувчилар ўзларининг йиллик иш юкламаларини қуйидаги 3 йўналишда амалга оширади:
ўқув-тарбия жараёни;
ўқув жараёнининг методик таъминоти;
ташкилий-педагогик фаолият.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорига кўра, умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқитувчиларининг ҳафталик иш юкламаси 18 соатни, юқори синф ўқитувчиларининг ҳафталик иш юкламаси 20 соатни ташкил этади.
Бошланғич синф ўқитувчиси ҳафтада 18 соатлик ўқув юкламасини бажариш билан бирга 18 соатлик педагогик юкламани (жами 36 соат), юқори синф ўқитувчиси 20 соатлик ўқув юкламасини бажариш билан бирга 16 соатлик педагогик юкламани (жами 36 соат) ҳам бажаради.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish