Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Шарқ мутафаккирлари таълимотларида инсон ҳуқуқлари ғояси



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Шарқ мутафаккирлари таълимотларида инсон ҳуқуқлари ғояси. 
 
Буюк алломалар Форобий, Ибн Сино, Берунийлар ҳам инсон ҳуқуқлари 
масаласини четлаб ўтмаганлар. Сомонийлар даврида амалда бўлган тартиб-
қоидалар, ўша даврнинг ижтимоий-сиѐсий тузуми бу мутафаккирларнинг 


24 
дунѐқарашига катта таъсир кўрсатган. Улар ўз асарларида бу даврга баҳо 
бериш билан бирга, қимматли ғояларни илгари сурганлар, инсон ҳуқуқлари 
ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида ҳам ўз фикрларини ѐзиб қолдирганлар.
Инсон ҳуқуқлари ғояси диний ва ҳуқуқий асарлардагина эмас, 
фалсафий тафаккурнинг энг сара меваларида ҳам ўз аксини топган. Марказий 
Осиѐнинг энг йирик мутафаккирларидан бири Абу Наср Форобий (873-950) 
ўзининг «Фозил одамлар шаҳри» деган асарида айтган, фозил шаҳар 
ҳукмдори «шаҳар учун дастлабки имомлар томонидан жорий этилган 
қонунлар, қоидалар ва расм-русмларни биладиган, ѐдда тутадиган ва ўз 
ишлари, ҳаракатларида уларга риоя этадиган» бўлмоғи лозим
17
. Бошқача 
қилиб айтганда, фозил шаҳарда инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг энг 
асосий омили бўлган қонун устунлигига риоя этилмоғи лозим. Ер юзида 
бахт-саодатга эришувнинг шартларидан бири ҳам шу. «Агар халқлар бахт-
саодатга эришиш учун бир-бирларига ѐрдам берадиган бўлсалар, бутун 
курраи замин фозил ва оқил бўлиб қолади»
18
, - деб ѐзган Форобий 
инсонпарварлик соҳасида, мурувватпешаликда, шу жумладан инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро ҳамкорлик имкониятларини 
олдиндан кўргандек. Форобийнинг ―Фозил одамлар шаҳри‖ жамоаси 
ҳақидаги таълимоти, унинг комил инсон ҳақидаги фикрлари биан боғланиб 
кетган. Комил инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли, эркин фуқароси бўлиши 
лозимлги, жамоа унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, кишиларнинг тинч ва 
осойишта хаѐт кечиришлари учун зарур бўлган шарт-шароитларни 
таъминлаб бериши ҳақидаги фикрлар асарнинг асосий мазмунини ташкил 
этади. Гарчи, бу масала хаѐлий тарзда тасвирланган бўлса-да, бироқ унда 
инсонга ғамҳўрлик қилиш, унинг хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлиги 
ғоялари илгари сурилганлигининг ўзи муҳим аҳамиятга эгадир. 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish