Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/79
Sana24.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#250771
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Инсон хукуклари кулланма

Биринчидан, инсон ҳуқуқларини таъминлаш самарадорлигини янада 
ошириш учун миллий стратегиямиз бўлиши лозим. 
2019 йилда ―Меҳр-1‖ ва ―Меҳр-2‖ инсонпарварлик тадбирлари 
муваффақиятли амалга оширилди. Ана шу тадбирлар доирасида Яқин 
Шарқдаги қуролли можаролар майдонидан, Афғонистондан 261 нафар 
фуқаро, асосан аѐллар ва болалар юртимизга қайтариб олиб келинди. Уларга 
зарур тиббий ва моддий ѐрдам кўрсатилди. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш 
ҳақида гапирганда, ўтган уч йилда 9 минг 692 нафар, жумладан, 2019 йилда
5 минг 868 нафар юртдошимиз Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинганини 
таъкидлаш лозим. Лекин, бу соҳада маълумки муаммолар мавжуд ва улар 
босқичма-босқич ҳал этиб борилмоқда. 
Аввало, юқорида зикр этилган Миллий стратегияни ишлаб чиқиб, шу 
асосда мазкур йўналишдаги сиѐсатимизни изчил амалга оширишимиз керак. 
Ушбу стратегияда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид конституциявий 
1
Ш.М.
Мирзиѐев - Миллий тараққиѐт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. - 
Тошкент: «Ўзбекистон» НМИУ, 2017.- 108 б. 



тамойилларни рўѐбга чиқариш механизмлари аниқ-равшан белгиланиши 
лозим. 
Президентимиз Ш.Мирзиѐев таъкидлаганидек, ―Миллий стратегия 
доирасида инсон ҳуқуқларини ўқитишнинг узлуксиз тизимини яратиш, 
умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, кадрларни қайта тайѐрлаш 
марказларида ―Инсон 
ҳуқуқлари‖, 
―Бола 
ҳуқуқлари‖, 
―Аѐллар 
ҳуқуқлари‖ номли махсус ўқув курсларини жорий этишнинг вақти-соати 
келди‖. 
Cўнгги йилларда инсон хуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва 
ташкилий-хуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро 
стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва ҳалқаро 
мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон хуқуқларини химоя қилиш 
масалалари 
юзасидан 
халқаро 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорликни 
фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Инсон хуқуқлари бўйича 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Миллий 
стратегиясини 
тасдиқлаш 
тўғрисида‖ги 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сонли фармони
2
қабул қилиниши 
инсон хуқуқларини химоя қилиш механизмларини янада такомиллаштириш 
йўлида муҳим ислоҳот бўлиб хизмат қилди.
2020 йил 11-13 августларда ―Ёшлар – 2020: Глобал бирдамлик, 
барқарор ривожланиш ва инсон хуқуқлари‖ бўйича Самарканд форуми бўлиб 
ўтди. БМТ бош котиби чақириғига биноан, Президентимиз Ш.Мирзиѐев 
ташаббуси билан инсон хуқуқлари Самарканд форуми ―БМТ 75 ѐшда: 
келажакка нигоҳ‖ дастури доирасида бевосита ѐшлар масаласига бағишлаб 
ўтказилмоқда. Ёшларнинг хуқуқлари ва салоҳияти тинчликсевар ва 
демократик жамият барпо этишда муҳим аҳамият касб этишни ҳисобга олган 
ҳолда, Самарканд форуми айнан ―Ёшлар – 2020: Глобал бирдамлик, барқарор 
ривожланиш ва инсон хуқуқлари‖ деб номланди. Форум давомида биз инсон 
ҳуқуқлари соҳасида ѐшлар билан боғлиқ қандай муаммолар мавжудлигини 
аниқлашга ва уларни ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини белгилашга 
ҳаракат қиламиз.
3
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид асосий 
ҳужжатларга қўшилиши билан, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган 
принциплари босқичма-босқич миллий ҳуқуқий тизимга имплементация 
қилиб борилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги 
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар 
имплементациясида БМТ конвенциявий ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар 
механизми муҳим ўринга эга. Табиийки, у ѐки бу соҳада режаларнинг ишлаб 
чиқилиши ва қабул қилиниши эмас, балки стратегик устуворликни аниқлаб 
олиш ва қўйилган вазифаларнинг тўлиқ ҳал этилиши муаммонинг ечимидир. 
2
Қонун хужжатлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон 
3
 
https://yuz.uz/uz/news/inson-huquqlari-boyicha-samarqand-forumi-yoshlar-huquqlari-togrisdagi-xalqaro-
kontvensiya-loyihasi-muhokamada
 



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасига кўра 
давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. 
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида 
масъулдирлар. Коррупция ўз мазмун моҳияти билан мазкур конституциявий 
қоидага муталақо зиддир. Шундай экан давлат ва унинг органлари 
давлатнинг конституциявий асосларига раҳна солиши мумкин бўлган бундай 
ҳуқуқбузарликларга қарши барча куч имкониятини ишга солиши керак. 
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган 
икки ҳужжат, Ўзбекистон Республикасининг ―Коррупцияга қарши курашиш 
тўғрисида‖ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг ―Коррупцияга 
қарши курашиш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарори қабул 
қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан 
мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб 
берди, дейишимиз мумкин.
Президентимиз Ш.Мирзиѐев ўзининг сайловолди маърузаларидан 
бирида ―бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз – мамлакатимиз 
ривожига тўсиқ бўлаѐтган ѐвуз иллат, яъни, коррупция ва уюшган 
жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнин олдини олиш 
масалаларини самарали ҳал этишдан иборат‖лигини таъкидлаган эди.
Бу иллатни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини 
юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни 
шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан 
коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини 
амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни 
ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиѐтларни ишлаб чиқиш каби 
воситалардан фаол фойдаланиш лозим бўлади.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish