4
тамойилларни рўѐбга чиқариш механизмлари аниқ-равшан белгиланиши
лозим.
Президентимиз Ш.Мирзиѐев таъкидлаганидек, ―Миллий
стратегия
доирасида инсон ҳуқуқларини ўқитишнинг узлуксиз тизимини яратиш,
умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, кадрларни қайта тайѐрлаш
марказларида
―Инсон
ҳуқуқлари‖,
―Бола
ҳуқуқлари‖,
―Аѐллар
ҳуқуқлари‖ номли махсус ўқув курсларини жорий этишнинг вақти-соати
келди‖.
Cўнгги йилларда инсон хуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва
ташкилий-хуқуқий базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро
стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва ҳалқаро
мажбуриятларни бажариш, шунингдек, инсон хуқуқларини химоя қилиш
масалалари
юзасидан
халқаро
ташкилотлар
билан
ҳамкорликни
фаоллаштиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Инсон хуқуқлари бўйича
Ўзбекистон
Республикасининг
Миллий
стратегиясини
тасдиқлаш
тўғрисида‖ги 22.06.2020 йилдаги ПФ-6012-сонли фармони
2
қабул қилиниши
инсон хуқуқларини химоя қилиш механизмларини
янада такомиллаштириш
йўлида муҳим ислоҳот бўлиб хизмат қилди.
2020 йил 11-13 августларда ―Ёшлар – 2020: Глобал бирдамлик,
барқарор ривожланиш ва инсон хуқуқлари‖ бўйича Самарканд форуми бўлиб
ўтди. БМТ бош котиби чақириғига биноан, Президентимиз Ш.Мирзиѐев
ташаббуси билан инсон хуқуқлари Самарканд форуми ―БМТ 75 ѐшда:
келажакка нигоҳ‖ дастури доирасида бевосита ѐшлар масаласига бағишлаб
ўтказилмоқда. Ёшларнинг хуқуқлари ва салоҳияти тинчликсевар ва
демократик жамият барпо этишда муҳим аҳамият касб этишни ҳисобга олган
ҳолда, Самарканд форуми айнан ―Ёшлар – 2020: Глобал бирдамлик, барқарор
ривожланиш ва инсон хуқуқлари‖ деб номланди. Форум давомида биз инсон
ҳуқуқлари соҳасида ѐшлар билан боғлиқ қандай муаммолар мавжудлигини
аниқлашга ва уларни ҳал этишнинг энг мақбул йўлларини
белгилашга
ҳаракат қиламиз.
3
Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид асосий
ҳужжатларга қўшилиши билан, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган
принциплари босқичма-босқич миллий ҳуқуқий тизимга имплементация
қилиб борилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар
имплементациясида БМТ конвенциявий ҳужжатлари бўйича ҳисоботлар
механизми муҳим ўринга эга. Табиийки, у ѐки бу соҳада режаларнинг ишлаб
чиқилиши ва қабул қилиниши эмас, балки стратегик устуворликни аниқлаб
олиш ва қўйилган вазифаларнинг тўлиқ ҳал этилиши муаммонинг ечимидир.
2
Қонун хужжатлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон
3
https://yuz.uz/uz/news/inson-huquqlari-boyicha-samarqand-forumi-yoshlar-huquqlari-togrisdagi-xalqaro-
kontvensiya-loyihasi-muhokamada
5
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасига кўра
давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади.
Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар
олдида
масъулдирлар. Коррупция ўз мазмун моҳияти билан мазкур конституциявий
қоидага муталақо зиддир. Шундай экан давлат ва унинг органлари
давлатнинг конституциявий асосларига раҳна солиши мумкин бўлган бундай
ҳуқуқбузарликларга қарши барча куч имкониятини ишга солиши керак.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жуда муҳим бўлган
икки ҳужжат, Ўзбекистон Республикасининг ―Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида‖ги Қонуни ва унинг асосида давлат раҳбарининг ―Коррупцияга
қарши курашиш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги қарори қабул
қилинди. Мазкур ҳужжатлар ўз мазмун моҳияти, мақсади билан
мамлакатимизда коррупцияга қарши курашнинг янги босқичини бошлаб
берди, дейишимиз мумкин.
Президентимиз Ш.Мирзиѐев ўзининг
сайловолди маърузаларидан
бирида ―бугунги кундаги яна бир устувор вазифамиз – мамлакатимиз
ривожига тўсиқ бўлаѐтган ѐвуз иллат, яъни, коррупция ва уюшган
жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликнин олдини олиш
масалаларини самарали ҳал этишдан иборат‖лигини таъкидлаган эди.
Бу иллатни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий
маданиятини
юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни
шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан
коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини
амалга ошириш, ҳуқуқий
тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни
ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиѐтларни ишлаб чиқиш каби
воситалардан фаол фойдаланиш лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: