2
Услубий қўлланма.
А.Утамурадов, В.Топилдиев, Х.Садиқов ва Э.Раимов. Инсон хуқуқларини ўрганиш.
Инсон хуқуқлари ўрганиш маҳсус курси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Кенгашининг ―БМТнинг Инсон хуқуқлари соҳасида таълим тарбия тўғрисидаги
декларацияси қоидаларини амалга ошириш бўйича миллий харакатлар дастури ҳақида‖
2019 йил 15 июлдаги 2600-III/ҚҚ-563- III-сон қўшма қарорида берилган топшириқлар
ижросини таъминлаш ҳамда талабаларга Конституциявий ҳуқуқий
билимларини
юксалтиришга мўлжалланган намунавий ўқув дастури асосида тайѐрланган.
Тақризчилар:
Р.Ж.Рузиев
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий
университети ―Фуқаролик жамияти ва хуқуқ
таълими‖ кафедраси профессори, ю.ф.д.
Б.Б.Қодиров
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети ―Фуқаролик жамияти ва хуқуқ
таълими‖ кафедраси доценти, ю.ф.д.(DSc)
Услубий қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Услубий кенгашининг 2020 йил ― 30 ‖ июнь № 4-сон мажлисида
муҳокама этилиб, нашрга тавсия қилинган.
3
КИРИШ
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик
жамияти
қурилишнинг муҳим шартларидан бири шахснинг асосий ҳуқуқ ва
эркинликлари ҳимоясини ва жамиятдаги ҳар бир инсон ҳуқуқлари
таъминланишининг амалий кафолатлари тизимини яратишдир.
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти
Ш.М.Мирзиѐев
таъкидлаганидек, «Конституциямизда олий қадрият сифатида белгилаб
қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласи бундан буѐн ҳам
эътиборимиз марказида бўлади. Бунинг учун суд ҳокимиятининг
чинакам
мустақиллигига эришиш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини албатта
барчамиз яхши тушунамиз»
1
.
Асосий қонун ҳужжатимиз ҳисобланган Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 2-бўлими ―Инсон ва фуқароларнинг асосий хуқуқлари ва
бурчлари‖ деб номланиши замирида ҳам инсон хуқуқларига масаласига катта
эътибор берилганлиги ва Инсон хуқуқлари таъминланишининг хуқуқий
асоси бўлиб хизмат қилди.
Бугунги кунгача Ўзбекистон Республикаси инсон хуқуқлари бўйича
80 дан ортиқ халқаро хужжатларга, жумладан БМТ нинг 6 та
асосий
шартномасига ва 4 та факултатив протоколига қўшилган бўлиб, уларнинг
амалга оширилиши юзасидан БМТ нинг Инсон хуқуқлари бўйича кенгаши ва
шартномавий қўмиталарига мунтазам равишда
миллий марърузаларни
тақдим этиб келмоқда.
Конституциямизда инсон, унинг ҳаѐти, эркинлиги, шаъни, қадр-
қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият
сифатида мужассам
этилгани бежиз эмас. Ана шу принципни амалга ошириш учун бизда қатъий
сиѐсий ирода ва етарли имкониятлар мавжуд. Бунинг учун биз, аввало,
қуйидаги муҳим вазифаларни ҳал этишимиз зарур.