Магистратура бўлими 5А410501 “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” М19-20 гурух магистранти


ИИ Боб 2.1 Дала экин маҳсулотлари сақлашнинг назарий асослари ва уларга тасир



Download 339,39 Kb.
bet4/9
Sana20.06.2022
Hajmi339,39 Kb.
#684844
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KIRISH KKKKKKKKKKKKKKKK

ИИ Боб
2.1 Дала экин маҳсулотлари сақлашнинг назарий асослари ва уларга тасир
этувчи омиллар.
Маҳсулот сифатининг шаклланишига турли омиллар таъсир этади. Асосийси географик омил бўлиб, бунга маҳсулот етиштириладиган табиий худуднинг (тупроқ ва иқлим шароити) хусусиятлари киради.
Технологик омиллар – деҳқончилик маданияти ва маҳсулот етиштириш технологияси хам маълум даражада маҳсулот сифатини шакллантиради.
Биологик омиллар - янги нав ва дуругайларни жорий қилиш хам маҳсулот сифатини шакллантиришда катта ахамиятга эга. Шу билан бирга, маҳсулотнинг сифати тайёрлаш манзилининг, материал-тэхника базасининг тараққиёт даражасига ва уни қабул қилиш, сақлаш хамда қайта ишлаш технологиясига чамбарчас боғлиқдир. Сифатли етиштирилган маҳсулот уни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш мобайнида дастлабки хусусиятини йўқотиб сифатсиз маҳсулотга айланиши мумкин.
Етиштирилган дон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари маҳсулот етиштириладиган шароитга, сақлаш ва бошқа ўтказиладиган қўшимча тадбирларга қараб турлича бўлади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, жумладан дон маҳсулотлари сифат кўрсаткичларига қараб асосан уч гурухга бўлинади:
1. Сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишга яроқли бўлган, соха талабига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар.
2. Сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланиши лозим бўлган соха талабига тўлиқ жавоб бермайдиган, аммо бошқа сохада фойдаланиш мумкин бўлган
маҳсулотлар.
3. Фойдаланишга яроқсиз бўлган маҳсулотлар.
Айрим пайтда маҳсулотнинг сифат кўрсатткичлари турли омиллар таъсирида ўзгаради (кизиш, чириш), хатто захарли бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун хам қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини тўғри бахолаш учун стандартлаш ва сифатни бошқариш тизими қабул қилинган.
Маълумки, қишлоқ хўжалигида етиштириладиган барча ўсимлик хом ашёсининг сифати жадвалда кўрсатилганидек, ko’пчилик омилларга бог’лиқ.
2-жадвал



Бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қатори турли ўсимликлар дони ва уруг’ларининг озиқ-овқат ва технологик қиймати иқлим омилларига, хосилни тергандан so’нг ишлов беришга, ташиш ва сақлашга узвий боғлиқдир. Буларнинг хаммаси, шунингдек, техник хом ашё-зиг’ир ва пахта толаларига хам таъсир
этади.
Инсон табиатдан олган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга қадимдан харакат қилиб келган. Ёввойи ўсимликларнинг мева ва уругларини териб, ов балиқчилик билан шуг’улланиб, қолган овқатларни бузилишидан сақлаш, уни уз имкониятига қараб хайвон ва хашоратлардан химоя қилиш усулларини qo’ллаган Ўтрок хаётга o’тиш билан ўсимликларни парваришлаш, уй хайвонларидан фойдаланиб дехқончилик қилиш, далачиликни янада кенг ривожланишига ва хаёт манбаи учун зарур бўлган жамгармаларни кўпайишига сабаб bo’лди. Бу жамгармаларни бузилишдан, турли зараркунандалар емиришидан сақлаш керак эди.
Ҳозиргача сақлаб келинган қадимги ёдгорликлар (археологик изланиш материаллари, қўлёзма ва китоблар)да кўпгина маълумотлар to’планган бўлиб, улар инсон озиқ-овқат жамг’армаларини қандай усуллар билан сақлашга интилгани акс эттирилган.
Маҳсулотларни миқдор жихатидан хамда сифатини тушурмасдан хар бир турини энг қулай шароитларда сақлашга еришиш мумкин. Бу шароитларни o’рганиш маҳсулотларни сақлаш режими ва усулларини ишлаб чиқиш ва мукамаллаштиришни o’з ичига олади хамда сақлашнинг назарияси ва амалиётининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу масалани хал этишда аввал сақлаш обйэкти сифатида маҳсулотнинг хусусиятларига эътибор берилади. Шунга асосланиб, унинг истеъмол хусусиятларини юқори сақлаган холда режим ва усуллари аниқланади. Аммо бунда масаланинг иқтисодий томони хам инобатга олинади. Масалан, маҳсулотни сақлаш учун аъло шароит яратиш мумкин, лекин бу ортиқча сарф-харажат ҳисобига эришилади. Харажатларни тўлиқ қоплаш учун сотишда фақат нархни ko’тариш ҳисобига эришиш мумкин. Шунинг учун амалиётда маҳсулотларни сақлашнинг турли усулларини ko’ллашда уларнинг хусусиятлари, бахоси, хўжалик имконияти ва маҳсулотни қандай мақсадга мўлжалланганлигини эътиборга олиш, маҳсулотнинг хар бир турини сақлаш учун тегишли техник замин хам яратиш зарур.
Маҳсулотларни сақлашдаги чидамлилиги унинг кимёвий таркиби, физик тузилиши ва атроф-мухит таъсирига боғлиқ. Сақлашда маҳсулот таркибидаги эркин сув миқдорининг ko’плиги мушкуллик туг’диради. Бу сув ҳужайра ва to’қималарда алмашиш жараёнлари шароити учун зарурдир.(3-жадвал)
3-жадвал

Дала экин маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш жараёни уларга микроорганизмлар кўп кира оладиган шароитларда o’тади. Барча ўсимликлар ўзига хос ҳаётий микрофлорага эга, касалланган ўсимликлар эса юқумли касалликлар инфексиясини тарқатувчидир. Хосил йиг’ишда микрофлора атроф- мухит микроблар билан (асосан тупроқдан) тўлади. Омборларда маълум шароитда тез ко’паядиган ва маҳсулотларнинг уюмига, шунингдек сифатига таъсир этадиган микроорганизмлар мавжуд.
Дала экин маҳсулотларининг (дон, уруг’, сомон ва бошқа) замираси зараркунандаларнинг катта гурухи хашорат ва каналар учун яхши озиқа мухити
ҳисобланади.
Маҳсулотнинг ҳужайра ва to’кималари, микроорганизмлар, хашорат ва каналарнинг маёт фаолиятига таъсир этувчи асосий омиллар харорат, намлик ва атроф-мухитнинг ифлосланганлигидир. Шунинг учун маҳсулотларни сақлаш режими ва усуллари сақланажак обйэкт хамда унинг атрофидаги абиотик ва биотик мухит ўртасидаги ўзаро алоқаларни o’рганишга асослангандир.
Шундай килиб, маҳсулотларни сақлашда уларнинг холати, талаб қиймати ва миқдор исрофи, хажми асосан куйидаги сабабларга: маҳсулотдаги ҳужайра ва тўқималарда кечадиган биокимёвий жараёнларнинг жадаллиги; турли микроорганизмларни маҳсулотга таъсир этиш даражаси; маҳсулот массасида захира зараркунандалари – хашорат ва каналарнинг ривожланишига боғлиқ.
Дала экин маҳсулотларини сақлашга таъсир этувчи асосий омилларидан бири унинг пишиб етилишидир. (4-жадвал)
4-жадвал



Download 339,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish