2.2. Дала экин маҳсулотлари сифатини назорат қилиш.
Дала экин маҳсулотларига технологик, физиологик ва эстетик талаблар qo’йилади. Шунинг учун унинг сифати маълум бир кўрсаткич бўйича бахоланиши унчалик тўғри bo’лмайди. Сифат комплекс бахоланиши лозим. Маҳсулотни ишлатиш мақсадига қараб унинг сифатига кўйиладиган талаблар хам ўзгаради. Масалан, озиқ-овқатга ишлатиладиган арпага кўйиладиган талаб билан ем-хашак мақсадида ишлатиладиган арпага ёки уруглик арпага бўлган талаб бир-бирига мос келмайди. Турли мақсадда ишлатиладиган арпанинг сифат кўрсаткичи унинг маълум бир хоссасига миқдор жихатидан таъсири ҳисобланади ва маълум шароитда сифатини белгилайди. Сифат кўрсаткичлари маълум бирликларда ифодаланади ва стандартларда якка ёки комплэкс тартибда ўз аксини топади .
Маҳсулотнинг намлиги, ифлослиги, унувчанлиги, маълум кимёвий ва органик
моддаларнинг миқдори (оқсил, крахмал, углевод ва бошқалар), технологик, агрономик, иқтисодий ва бошқа кўрсаткичлари унинг бир кўрсаткичли сифат белгиси ҳисобланади. Маҳсулотнинг товар нави комплекс кўрсаткичи хам мавжуд бўлиб, бир қатор хоссаларни o’з ичига олади.
Маҳсулотнинг сифатини иқтисодий жихатдан бахолайдиган кўрсаткич-интеграл
кўрсаткичдир. Интеграл кўрсаткич маҳсулотнинг фойдали томонлар йиг’индисини ажратиш, ишлатиш ва истеъмол қилиш учун сарф бўлган харажатлар нисбати орқали ифодаланади. Бу эса маҳсулот сифатининг рентабеллигини, яъни сарф қилинган so’мга тушадиган фойдани белгилайди. Давлат стандартларида дон маҳсулотлари сифат кўрсаткичларининг мажмуасини ҳисобга олган холда товар навларга ва классларга ажратилади.
Маҳсулотнинг товар нави (сорти) маълум сифат кўрсаткич турлари бўйича маҳсулотларнинг градацияси ҳисобланади. Маҳсулотларнинг класси маҳсулот ёки хом ашёларнинг сифат гурухидир. Масалан, дала экин маҳсулотлари технологик кўрсаткичлар бўйича гурухларга-классларга бўлинади. Маҳсулотларнинг сақланувчанлигига қараб хам гурухларга ажратилади, яъни узоқ вақт сақланадиган ва қисқа вақт сақланадиган маҳсулотлар бўлади. Дала экин маҳсулотларининг қайта ишлашга мойиллигини билдирувчи кўрсаткичлари қайта ишлаш саноатида кам харажатли хамда тўлиқ тайёр маҳсулот олиш билан аниқланади.
Қишлоқ хўжалигида назорат объекти асосан маҳсулот ёки хом ашё ҳисобланди. Маҳсулот сифатини белгилаш учун уни холис бахолаш лозим. Чунончи, маҳсулот сифатини бахолаш унинг ишлатиш сохасини хам белгилайди. Маҳсулот сифатини назорат қилиш унинг миқдор ва сифат хоссларига таъсир этиб, бунда маълум турдаги o’лчаш асбоб-ускуналаридан ва турли усуллардан фойдланилади. У ишлаб чиқариш ва ишлатиш (эксплуатация) назорат қилинади. Маҳсулот сифатини ишлаб чиқариш мобайнида назорат қилишда мутахассислар асосий o’рин тутадилар. Улар маҳсулотни сифатли етиштириш, ўз вақтида йиг’иштириб топширишни таъминлашлари керак. Шу билан бирга улар, қайта ишлашни хам тўғри ташкил этишлари зарур.
Дала экин маҳсулотларининг сифати уларнинг давлатга ёки истеъмолчига топширишда назорат қилинади. Бу жараён маҳсулотни қабул қилиш жойларида амалдаги стандарт ёки синаш усуллари ёрдамида амалга оширилади. Дала экин маҳсулотларини қабул қилишда, қабул қилинган маҳсулотларнинг сифатини текширишда инспексия назорати ўрнатилади. Бунда тайёрлаш манзили томондан маҳсулотлар қабул қилиниши, стандартдан тўғри фойдаланиш, синаш усулларининг стандартга тўғри келиши, маҳсулотларнинг сақланиши, навларга ажратилиши, жойлаштирилиши, текширилиши керак. Маҳсулотнинг сифатини назорат қилишда қўлланиладиган ўлчов воситаларига қараб назорат турлари қуйидагиларга бўлинади: ўлчаш, органолептик, қайд қилиш, ҳисоблаш, сотсиологик ва эксперт назорати.
Do'stlaringiz bilan baham: |