И Боб
1.1 Дала экинларининг гуруҳларга бўлиниши ва келиб чиқиш марказлари
Дала экинлари орасида инсонга зарур бўлган маҳсулотни етиштириш учун турли экинлар экилади. Бу ўсимликларнинг тузилиши, биологик хусусияти ва етиштирисли технологияси ҳам турличадир.
Бу ўсимликлами ўрганиш осон бўлиши учун улар гуруҳларга бўлинади. Ўсимликларни гуруҳларга бўлишда турли усуллардан фойдаланиш мумкин. Ҳозирда қабул қилинган ўсимликлар таснифи дала экинларидан олинадиган маҳсулотга асосланган (1-жадвал).
1-жадвал
Дала экинларини ишлаб чиқариш ва ботаник-биологик гуруҳланиши
Ишлатилиш бўйича гуруҳлар
|
Биологик гуруҳлар
|
O'симлик номи
|
|
1. Дон экинлари
|
1. Ҳақиқий дон экинлари
|
Буғдой, Арпа, жавдар, сули. тритикале
|
|
2. Тариқсимон дон экинлари
|
Маккажо'хори, жо'хори, шоли, тариқ, маржумак
|
|
3. Дуккакли-дон экинлари
|
Ко‘к но'хат, маҳаллий но'хат, ловия, ясмиқ, бурчоқ, соя, люпин, хашаки дуккаклар
|
|
2. Ем-хашак экинлари
|
1. Кўп йиллик дуккакли ўтлар
|
Беда, қизил себарга, қашқарбеда. баргак
|
2. Кўп йиллик қўнғирбош ўтлар
|
Кўп ўримли мастак, бўйчан мастак, яйлов мастаги, оқ сўхта, буғдойиқ, эркак ўт, бетага, ялтирбош.
|
3. Бир йиллик дуккакли ўтлар
|
Шабдар, берсим, вика.
|
4 Бир йиллик қўнғирбош ўтлар
|
Судан ўти, қўноқ, бир йиллик мастак
|
3. Туганак мева
ва илдизмевалилар
|
1.Туганакмевалилар
|
Картошка, ер ноки, батат.
|
2. Илдизмевалилар
|
Қанд лавлаги, хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолғом
|
4. Мойли экинлар
|
И. Seryog' мойли экинлар
|
Кунгарбоқар, махсар, кунжут, канакунжут, ерёнғоқ, мойли зиғир, рапс, соя.
|
2. Эфир мойли экинлар
|
Оқ зира, қора зира, кашнич. арпабодиён
|
5. Толали экинлар
|
1. Уруғида тола ҳосил қиладиган экинлар
|
Ғўза
|
2. Поясида тола ҳосил қиладиган экинлар (луб толали экинлар.
|
Толали зиғир, каноп, толали наша, жут.
|
3. Баргида тола ҳосил қиладиган экинлар
|
Толали банан, Янги Зеландия зиғири.
|
6. Наркотик экинлар
|
Наркотик экинлар ва қулмоқ (хмел)
|
Тамаки, махорка, қулмоқ.
|
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан то'Иа та'минлаш учун о'симликшунослик тармог'и ривожланишини жадаллаштирмоқ зарур. Қишлоқ хо'жалик экинларидан юқори ҳосил етиштириш учун бир қатор муҳим ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, о'г'итлардан кенг фойдаланиш, тупроқнинг унумдорлигини, мелиоратив ва экологик ҳолатини яхшилаш, янги интенсив навларни яратиш каби ишларни амалга ошириш лозим.
Ҳозирда дала о'симликларини экиб мо'И ва сифатли ҳосил етиштиришда илг'ор технологиялар ишлаб чиқилмоқда ва жорий этилмоқда. Экиладиган о'симликламинг тур ва навлари ко'пайтирилмоқда, ҳар йили янги-янги навлар туманлаштирилмоқда, уруг'шунослик ва уруг'чилик ишлари ташкил этилмоқда.
Ўсимликдан юқори хосил олишни таъминлайдиган технологиялар яратилганда энг аввал ўсимликларнинг биологик хусусиятларига асосланади. Ўсимликнинг «биологияси” деб ўсув даврида ўсимликда бўладиган ўзгаришлар ва ривожланиши учун талаб қилинадиган шароит тушунилади. Ўсимликнинг ташқи шароитга талаби ўрганилганда, бунда унинг иссиқликка, ёруг’ликка, сувга, озуқага ва тупроқга бўлган талаби ҳисобга олинади. Ўсимлик турлари ёки генотип маълум бир тупроқ ва иқлим шароитида шаклланади ва шу жараёнда ўсимликда маълум биологик хусусиятлар вужудга келади. Демак, ўсимликнинг биологиясини билиш учун унинг келиб чиққан минтақаларини билмоқ зарурдир. Бу маълумот жуда мухим бўлганлиги учун олимлар томонидан тадқиқот қилиниб, ўсимликларнинг 12-та келиб чиқиш марказлари аниқланган:
1. Хитой-Япония маркази - соя, юмшоқ буғдой, маржумак.
2.Индонезия-Жанубий Хитой - сули, шакар қамиш, мева ва сабзавот экинлари.
3. Австралия маркази - шоли, гўза, себарга, тамаки.
4. Хиндистон маркази - шоли, хинд буғдойи, ғўза турлари, мева ва сабзавот экинлари.
5.Ўрта Осиё маркази - Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон кўк нўхат, мош, ясмиқ, нўхат, наша, ғўза турлари, қовун, кўп йиллик ўсимликлар.
6.Олд Осиё маркази - (тоғли Туркманистон, Эрон, Кавказ орти, Араб ярим ороллари) буғдой турлари, арпа, сули, жавдар, кўк нўхат, беда, зиғир сабзавот ва мева экинлари.
7.Ўрта эр денгизи маркази - (Миср, Сурия, Фаластин, Италия, Гретсия) сули, арпа, буғдой турлари, зиғир, карам, лавлаги, сабзи, шолғом, пиёз, саримсоқ, кўкнори, оқ хантал.
8.Африка маркази - жўхори турлари, тариқ, канакунжут, шоли, буғдой турлари, дуккакли экинлар, кунжут, ғўза турлари.
9. Овропа - Сибир маркази- толали зиг’ир, дурагай себарга, беда турлари, мева ва сабзавот экинлари.
10. Марказий Америка- Маккажўхори, ловия, қовоқ, ширин картошка, махорка, қалампир, кўп йиллик ўсимликлар.
11. Жанубий Америка - маданий картошка, тамаки, помидор, маккажўхори турлари.
12.Шимолий Америка- арпа турлари, люпин, кунгабоқар, сабзавот ва резавор ўсимликлар.
O’симликларнинг келиб чиқиши, тарқалиши катта илмий ва амалий ахамиятга эга. О’симликшунослик фани ўсимликларнинг дастлабки экила бошланиши, тарқалиши, қўлланиши бўйича маълумотга эга бўлиши керак. О’симликларнинг келиб чиқиши марказларини билиш асосида биологиясини, генетикасини ва селексиясини тадқиқот қилиб, шу ўсимликлардан юқори ҳосил этиштиришни бошқаришда ва янги навларни яратишда самарадорликни оширишга ёрдам беради.
Дала ўсимликларнинг орасида инсонга зарур бўлган маҳсулотни этиштириш учун хар хил ўсимликлар экилмоқда. Бу ўсимликларнинг тузулиши, биологик хусусияти ва этиштириш технологияси хам хар хил.
Бу ўсимликларни ўрганиш осон бўлиши учун гурухларга бўлинади. Дала экинларини таснифи олинадиган маҳсулотга қараб тузилган. Бу тасниф бўйича дала экинлари 6-та гурухга бўлинган:
1. Донли экинлар - Бу экинлар ўзаро 3 та биологик гурухларга бўлинади:
а) хақиқий дон экинлари (буг’дой, арпа, жавдар, сули, тритикале);
б) тариқсимон дон экинлари - (маккажўхори, жўхори, тариқ, шоли, маржумак);
в) дон-дуккакли экинлар - (кўк нўхат, махаллий нўхат, ловия, соя, ясмиқ, бурчоқ).
2. Эм-хашак ўтлар - бу гурух 4 та биологик гурухларга бўлинади:
а) кўп йиллик дуккакли ўтлар-беда, себарга, баргак, кашқарбеда,
б) кўп йиллик қўнгирбош ўтлар-мастак турлари, оқсўхта, эркак ўт, ялтирбош, ажриқбош;
в) бир йиллик дуккакли ўтлар -шабдар, берсим, вика;
г) бир йиллик кунгирбош ўтлар -судан ути, кунок, мастак.
3. Туганакмевали, илдизмевали ва полиз экинлар - бу гурух 3 та биологик гурухларга бўлинади:
а) туганакмевали экинлар-картошка, топинамбур, батат;
б) илдизмевали экинлар-қанд лавлаги, хашаки лавлаги, хашаки сабзи, хашаки шолг’ом;
в) полиз экинлар-қовун, тарвуз, қовоқ,
4. Мойли экинлар - 2 та биологик гурухга бўлинади:
а) серёгли ўсимликлар-кунгабокар, махсар, кунжут, эр-ёнгок, мойли зигир, рапс;
б) эфирмойли экинлар-ок зира, кора зира, кашнич, арпабодиён.
5. Толали экинлар-бу гурух 3-та биологик гурухга бўлинади:
а) тола уруг’да ривожланади – г’o’за турлари;
б) тола поя пўстлог’ида ривожланади - каноп, жут, зиг’ир, рами;
в)тола баргда ривожланади - толали банан, Янги Зеландия зиг’ири.
б.Наркотик ўсимликлар - тамаки ва махорка.
Ўзбекистоннинг худудида қадимдан бери буғдой, арпа, беда, тариқ, жўхори экилиб келинмоқда. Кенг тарқалган ўсимликлардан ғўза турлари, мева-сабзавот ва полиз экинлари экилмоқда. Ўзбекистон ўз ахолисини озиқ-овқат маҳсулоти билан тўла таъминлаш учун ўсимликшунослик тармоғини ривожланишини жадаллаштирмоғи лозим. Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори хосил этиштириш учун бир қатор муҳим ташкилий иқтисодий чора-тадбирларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг моддий техника базасини анча мустаҳкамлаш, ўғитлардан кенг фойдаланиш, эрларнинг унумдорлигини, мелиоратив ва экологик холатларини яхшилаш, янги интенсив навларни яратиш каби ишларни амалга ошиши лозим. Ўзбекистонда ғўза 1,5 млн.га, донли экинлар сувли ерларда 1 млн, лалми ерларда 300 минг.га. экилмоқда. 1998 йили Ўзбекистон дон мустақиллигига эришди.
1.2 О’симликларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосили ва унинг сифатини бошқариш.
Экинлар биологияси уларни етиштириш технологиясининг назарий асосидир. Дала экинлари ташқи муҳит омиллари – yorug’лик, ҳарорат, тупроқ ва ҳаво намлиги, тупроқдаги озиқа элементлари таъсирида доимо суткалик, мавсумий ва йиллар бўйича ўзгариб туради.
Табиий шароитда ҳосилнинг шаклланишига ташқи муҳит омиллари таъсир қилиб боради. Ташқи муҳит омиллари (ёруғлик, сув, ҳаво, озиқа моддалар) ўзаро тенг қийматга эга ва уларнинг бирини иккинчиси билан алмаштириб бўлмайди.
Табиий омиллар физиологик таъсирига кўра ўсимликлар ҳаёти учун бир хил қийматга эга. Ҳаётий омиллар фақатгина турли ўсимликлар учун эмас, балки уларнинг ҳаётий жараёнлари, даврлари учун ҳам ҳар хил таъсир кўрсатади.
Ҳар бир шароитда ҳосилнинг шаклланиши, унинг миқдори, сифати етишмайдиган омилга боғланиб қолади. Маълум бир шароитда ташқи омил кўрсаткичлари муқобил даражада бўлганида ўсимлик яхши ўсиб ривожланади ва юқори сифатли ҳосил шаклланади. Ташқи омилларнинг бир қисмини инсон бошқара олмайди, бир қисмини қисман ва айримларини тўла бошқара олади.
Шунга кўра, ҳосилга таъсир қиладиган омилларни қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |