Магистратура бўлими 5А410501 “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” М19-20 гурух магистранти



Download 339,39 Kb.
bet1/9
Sana20.06.2022
Hajmi339,39 Kb.
#684844
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KIRISH KKKKKKKKKKKKKKKK


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ

5А410501 “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” М19-20 гурух магистранти

Рахматжонова Дилрабо Толибжон қизи

КУРС ИШИ”


ФАН НОМИ: “Дала экинлари маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва дастлабки ишлов беришнинг технологик ва илмий асослари”


Мавзу: Дала экинлари маҳсулотларини сақлаш ва бирламчи ишлов беришнинг назарий асослари ва уларга таъсир этувчи омиллар. 10 т товар донни қабул қилиш, сақлаш ва тозалаш.

Фан ўқитувчиси: Ибрагимов.О




ФАРҒОНА – 2022




Мундарижа
Кириш …………………………………………………………………………3
I Боб

    1. Дала экинларининг гуруҳларга бўлиниши ва келиб чиқиш марказлари…………………………………………………………………… 6

1.2 Ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосили ва унинг сифатини бошқариш …………………………………………………………………….11
II Боб
2.1 Дала экин маҳсулотлари сақлашнинг назарий асослари ва уларга тасир
этувчи омиллар……………………………………………………………….13
2.2 Дала экин маҳсулотлари сифатини назорат қилиш……………...…18
2.3 Дала экин маҳсулотлари тупламларининг умумий кўрсаткичлари..20
III Боб
3.1 10 тонна Товар донни қабул қилиш, сақлаш ва тозалш………….….22
3.2. Сақлашга қабул қилинадиган доннинг таркиби ва хоссаларига та`сир қиладиган омиллар…………….....…………………………………………..24
3.3 Донни сақлаш режимларининг умумий тавсифлари………….……25
Хулоса………………………………………..……………………………….27
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати…………………………………….29

КИРИШ
Республикамизда иқтисодий ислоҳот изчил амалга оширилаётган ҳозирги даврда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириш ва бу соҳададаги тaъминотни тубдан яхшилаш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Бу вазифаларни муваффақиятли хал этишда айниқса, дала экинлари маҳсулотларини сақлаш ва бирламчи қайта ишлов беришдек муҳим вазифага алохида эътибор талаб қилинади.
Одатда дала экинлари маҳсулотларини етиштириш серёғин баҳор ва жазирама ёз фаслларига тўғри келади. Шу боисдан бу маҳсулотларини иложи борича нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ва бирламчи қайта ишлашни тўғри ташкил этмасдан туриб ахолини дала экин маҳсулотлари билан тўла таъминлаб бўлмайди. Дала экинлари ҳосилини етиштириш миқдори ортиб борган сари уларни сақлаш ва қайта ишлаш хам такомиллашмоқда, янги замонавий омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналари бунёд этилмоқда.
Дала экинлари маҳсулотларини етиштириш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш фан-техника ютуқларидан фойдаланиб, илмий асосда ташкил этилса, илғор тажрибаларга таяниб иш кўрилса дала маҳсулотлари исрофгарчиликлари анча камаяди. Халқаро қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига қараганда дунё бўйича дала экинлари маҳсулотларининг исроф бўлиши 6-10 фоиздан ошмайди. Бизда эса ҳозирги даврда бу кўрсаткич ba’зан 15-20 фоизни ташкил этаяпти. Республикамизда бу кўрсаткични йилига 1-2 фоизга камайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ҳозиргача дала экинларини етиштириш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш масалалари илмий асосда етарлича ўрганилмаган. Қолаверса, бу борадаги фан- техника ва илғор тажриба ютуқлари ишлаб чиқаришга кенг жорий этилмаяпти. Мавжуд омборхона ва қайта ишлаш корхоналари об-хаво ва иқлим шароитларини ҳисобга олмаган ҳолда кўрилган.
Деҳқончилик қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Унинг нинг асосий объекти табиатда анорганик элементлардан органик моддалар яратиш хусусиятига эга бўлган яшил ўсимликлардир. Одам яшил ўсимликларни экиб ўстириб, қуёш нурининг кинетик энергиясини ўсимликлар таркибидаги органик моддаларнинг потенсиал энергиясига айлантиради. Деҳқончиликда яшил ўсимликлар қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг асосий воситасига айланади.
Инсонлар зарур бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини шунингдек озиқ-овқат, енгил саноат ва бошқа саноат тармоқлари учун хом-ашёни деҳқончиликдан оладилар.
Деҳқончиликда одам мунтазам равишда ўзгариб турадиган кўпгина шароитларга дуч келадики бошқа биронта тармоқда бундай шароит учрамайди. Ўсимликлар ҳаёти далада доим ўзгариб турадиган муҳитда ўтади. Уларни зарур ҳаётий омиллар билан таъминлаш учун шунга мувофиқ равишда унинг теварак атроф- муҳитини маълум даражада ўзгартириш керак.
Ўсимликлар ҳаёти учун қулай шароит яратишда дала ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши айниқса катта рол ўйнайди. Ерни ишлашдан тортиш, экиш, экинларни парвариш қилиш ёки ҳосилни йиғиб-териб олишгача бўлган барча ишлар ниҳоятда сифатли қилиб ва энг қулай агротехникавий муддатларда бажарилиши керак. Бу ишлардан биронтасининг кечиктириб бажарилиши деҳқончилик маҳсулотларининг миқдори ва сифати кcскин пасайиб кетишига сабаб бўлади. Экинларни парвариш қилишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни сўнгра to’g’рилаш жуда мураккаб ва og’ирдир. Кўпинча уларни тузатиб bo’лмайди. Шунинг учун деҳқончиликда ҳосилнинг тақдирини ҳал қиладиган барча шарт-шароитни qat’ий ҳисобга олиш талаб қилинади.
Деҳқончилик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг бошқа тармоқлари билан биринчи навбатда чорвачилик билан чамбарчас боғлиқ. Деҳқончилик чорвачиликни дағал, ширали ва консентрат кучли озиқалар билан таъминлайди. Шу билан бирга чорвачиликдан деҳқончиликка зарур бўлган гўнг олинади. Гўнгсиз айниқса, камунум ерларда экинлардан муттасил ҳосил олиш анча қийин.
Одамларнинг фойдали ўсимликларни ўстира бошлашининг тарихи жуда қадим замонларга бориб тақалади. Инсоният ер ҳайдаб деҳқончилик қилишни мcталлдан иш қуролларини ясаш ва ҳайвонлар кучидан фойдаланишни ўрганганидан кейин бошланди.
Ҳозирги вақтда Ер шари аҳолисининг ярмидан кўпроғи деҳқончилик билан шуғулланади. Экин экиладиган майдон 1 млрд гектардан ошади.
Ҳозирда Ер юзида ўсимликларнинг 500 мингдан ортиқ турлари маълум бўлиб. шулардан 300 минг тури гулли ўсимликлар бўлиб, улардан 20 минг тури одамлар томонидан ўстирилади. Маданий ўсимликларнинг сони 1500 тага етади. аммо ишлаб чиқарисҳ аҳамиятига эга бўлганлари 640 тани ташкил этиб, шулардан 90 таси дала экинларига киради. Келажакда ёввойи ўсимликларни маданийлаштириш ва уларни турли маҳсулотлар олиш учун экиш ҳамда биологик хусусиятларини ўрганиш яна давом этади.






Download 339,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish