Магистратура бўлими 5А410501 “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси” М19-20 гурух магистранти


Сақлашга қабул қилинадиган доннинг таркиби ва хоссаларига та`сир қиладиган омиллар



Download 339,39 Kb.
bet8/9
Sana20.06.2022
Hajmi339,39 Kb.
#684844
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
KIRISH KKKKKKKKKKKKKKKK

3.2. Сақлашга қабул қилинадиган доннинг таркиби ва хоссаларига та`сир қиладиган омиллар.
Дон этиштиришда унинг сифатини ҳамда дон массасининг физик ва физиологик хоссаларини аниқлайдиган омиллар: доннинг нави о`симликнинг ривожланиш ва доннинг шаклланиш шароити; ҳосилни йиг’иш шароити; ҳосилни йиғиб олгандан so’нгги дастлабки даврдаги сақлаш ва қабул қилиш корхоналарига ташиш шароити.
Доннинг навига нисбатан ўзига хослиги. Янги ҳосил дон массасининг сифати ва хоссаларига унинг нави билан бирга уруг`нинг экиш сифати ҳар та`сир қилади.
Навдан боғлиқ ҳолда дон массасидаги бўшлиқ, ҳамда оқувчанлик хусусиятлари о`згариши мумкин. Шунингдек, дон массасининг таркиби ва хоссалари уруг`нинг экиш сифати - кокариш энергияси, аралашмалар миқдори ва таркиби, ҳамда бактериал ва zamburug` касалликларидан ҳар боғлиқ. экиш стандарти нормаларига кат`ий риоя қилиш тўлакон ҳосил олишга имкон беради.
Дон ва уруг`нинг ҳар бир нави, ко`пгина бошқа хусусиятлари (ҳосилдорлик, вегетацион даврнинг узайишлиги, касалларга чалинишга, зараркунандаларга қарши чидамлилиги ва хоказо) дан бошқа ҳар (қайсики қишлоқ хо`жалигида ҳисобга олинади) турли исте`молбоп белгиларга эга. Бинобарин, турли бугдой навлари турлича унбоплик ва нонбоплик сифатларини намоён қилади; makkajo’хорининг ко`пгина навлари ва гибридлари эркин акс эттирилган технологик ва эмбоплик хоссалари билан ажралиб туради; арпа навлари пиво кайнатиш сифати бо`йича бир-биридан фарк қилади; каноп уруг`ининг турли навлари турли сифатли мой миқдорини узида сақлайди; кунгабокар навлари ҳар таркибидаги мой миқдори бо`йича бир-биридан фарк қилади; сули, арпа, гурунч, тарик донлари навининнг у ёки бу хилидан ёрма олинганда, улар исте`молбоп хоссалари билан фарк қилишади.
Буларнинг барчаси донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида дон партияларини навига қараб ва кейинги фойдаланилиши бо`йича алохида жойлаштириш зарурияти мавжудлигига олиб келади.


3.3 Донни сақлаш режимларининг умумий тавсифлари.
У озиқ-овқат, фураж ва уруғли донлар учун мўлжалланган. Омбор дон тозалаш (бирламчи ва иккиламчи тозалаш учун) ва қуритиш бўлимларидан иборат. Хирмонлар икки қатор бўлиб, улар орасида ўтиш йўли кенглиги 2 м. Дон омборидаги жами 22 та бўлим бўлиб, уларнинг 12 таси озиқ-овқат – фураж дони ва 10 таси уруғлик донлари уун мўлжалланган. Озиқ-овқат-фураж дони учун хирмон ҳажми 47 т, уруғлик дон учун эса 17 т атрофида. Озиқ-овқат-фураж дони учун дон омборининг умумий ҳажми 620 т ва уруғлик дон учун 180 т. Ундан ташқари, донни идишларди сақлаш учун майдонча мавжуд. Кўчма фаол шамоллатиш агрегатлари ёрдамида қуритиш мумкин. Омбор бўлими икки қаватли дон тозалаш бўлими билан боғланган бўлиб, унда донни қабул қилиш, тозалаш ва тарқатиш амалга оширилади. Дон тозалаш бўлимида бирламчи тозалаш учун хона-лар мўлжалланган, донни иккиламчи тозалаш учун шунингдек қоп, идиш, инвентар ва чиқитларни тўплашга хоналар мавжуд.
Омборга келтирилган дон автомашинадан қабул бункерига тўкилади, кейин ТИЖ-2х10 чўмичлари орқали юқорига кўтарилади ва дон тозалаш тўғри хирмонга йўналтирилади. Дон тозалангандан кейин тасмали транспортернинг юқори қисми ёрдамида хирмонга ўтказилади. Транспортердан у кўчма бўшатиш аравачаси ёрдамида хирмонга йўналтирилади. Ҳозирги кунда кўпгина хорижий мамла-катларда замонавий типдаги дон омборлари қурилмоқда. Уларда автомашинада келтирилган дон тракторларга тиркалувчи махсус ускуналар ёрдамида бевосита хирмонга бўшатилади.
Хирмонларни бўшатиш қуйидаги тарзда амалга оширилади. Дон хирмондан тарнов орқали тасмали транспортернинг пастки қисмига узатилади, ва чўмичлар ёрдамида у ёки бу тарафга йўналтирилади. Шунингдек транспортер ишламаса тушириш ёки ортиш қўл аравачалари ёки кўчма шнек ёрдамида амалга оширилади.
Дон тозалаш бўлимининг иккинчи каватида ОСВ-10 дон тоза-лаш машинаси, биринчи қаватда эса ОС-4,5 ўрнатилган. Дон тоза-лаш машиналарига дон ўз оқими билан йўналтирилади. ОСВ-10 дан олинган чиқитлар кўчма шнеклар ёрдамида чиқитлар бункерига тўкилиб, у эрдан қопларга қадоқланади.
Бункердан дон биринчи қаватга йўналтирилади, у эрда қоплар-га тўкилади, тортилади ва машиналарга ортилади. Нам донни қуритиш учун дон тозалаш бўлими ёнида қуритиш хонаси бўлиб, у эрда СЗПБ-2,0 барабан қуритгичи ўрнатилади. Қуритилган дон чўмичлари ёрдамида тасмали транспортернинг юқори қисмига, сўнг хирмонга узатилади. У эрда дон 3 метргача баландликда сақланади. Хирмонлар шамоллатиш мосламаси билан жиҳозланган. Шамоллатиш АПЕ-4 ҳаво электродвигателли 4 та кўчма агрегатлар ёрдамида амалга оширилади. Ушбу мақсад учун омбор бўйлаб агрегатлар ҳаракати учун релслар ўрнатилган.
Дон намлиги 16% га пасайгандан кейин, дон қатлами 3 марта-гача кўтарилади ва қуритишни тегишли намликгача давом эттирилади. Ҳажми 500 т уруғлик омбори. Омбор дон этиштирадиган туманлар хўжаликлари учун мўлжалланган бўлиб, 6 баллдан юқори сейсмик жойлар бундан мустаснодир. Омборхона донли, дон-дук-какли, мойли экин донлари ва хашаки ўтлар уруғлари учун мўлжалланган.
Хирмондан уруғларни бўшатиш учун омборнинг икки тарафи-да махсус дарчалар бўлиб, уларга тасмали транспортер бункер ўрнатилади. Urug’ омборида 21 хирмон бор. Улар икки қатор жой-лашган бўлиб, орқа девори умумийдир. Хирмонлар зичлантирилган тахталардан тайёрланган тўсиқлардан йиғилган. Ҳамма устунлар мустаҳкамлиги учун хирмонларни бир вақтда тўлдириш ва уларни бўшатиш ишлари турли вақтларда ўтказилишини ҳисобга олиниб, ўзаро боғлангандир. Кэмирувчилардан ҳимоя қилиш учун эшик таги 500 мм баландликкача темир қоплама билан ёпилган. Омборни тўлдириш донни тозалаш, навларга ажратиш ва қуритишдан сўнг амалга оширилади. Ҳажми оғирлиги 750 кг/м3 ва намлиги 14% уруғлар қабул қилинади. Умумий urug’ миқдоридан 95% ёки 475 т хирмонларда тўкма ҳолда қолган миқдор – 5%, ёки 25 т қопларда сақланади. Уруғли қоплар баландлиги 6 қаватгача тагликка тахланади. Уруғларни ноқулай шароитда сақлашда 116-2 маркали гараж компрессорида донларни фаол шамоллатиш кўзда тутилади. Urug’ларни ортиш ва тушириш Т-80 А транспортер орқали амалга оширилади.
Хулоса
1.Дон уюмларини сақлаш даврида ҳар хил ташқи муҳит шароитининг тезда таъсир этиши уларни сақлашга чидамлилигини жуда пасайтиради.
2. Донларни уюмга жойлаштиришдан олдинги тайёргарлик ишлари хам катта аҳамиятга эга. Намлик қандай bo’лишидан қатъий назар, уларни майдончага жойлаштиришдан аввал 80С ва ундан паст ҳароратгача совитилиши керак. Бундай қилишнинг сабаби уюмда кана ва ҳашаротларнинг фаол ривожланишини йўқотади шу билан бирга ўз-ўзидан ёниб кетиш даражасини пасайтиради.
3. Дон омборхоналари ходимлари сақланилаётган дон уюмларини хар хил кемирувчилар, қушлар зараркунанда ҳашаротлар ҳамда каналардан яхши ҳимояланишини таъминлаши керак. Омборхоналар дон уюмларини зарарсизлантириш ва чанглардан тозалаш учун қулай bo’лиши, мехнат сарфини камайтириш мақсадида механизациялаштириш ишларини олиб бориш катта аҳамият касб этади.
4. Дон уюмларида ўз-ўзидан қизиш жараёнининг ривожланиш тезлиги хилма-хил bo’лиши мумкин. Баъзи ҳолларда жараён бошлангандан бир неча кун ўтгач, баъзида эса жуда узоқ даврдан кейин 50°С ҳарорат юзага келиши билан бошланади. Қизиш жуда кўп сабабларга боғлиқ bo’либ, уларни уч гуруҳга булиш мумкин: дон уюмининг холати; омборларнинг ҳолати ва конструкцияси: дон уюмларининг сақланиш шароити ва уларни ko’затиш усуллари.
5. Дон қанчалик нам bo’лса, у шунчалик жадал нафас олади. Жуда ҳам қуруқ (намлиги 11-12%) bug’дой донларида нафас олиш жадаллиги жуда кичик ва амалда нолга тенг bo’лади. Аксинча, жуда ҳам нам (намлиги 14- 30% ва ундан юқори), совитилмаган ва ҳавонинг оқими бемалол келиб турадиган донлар суткасига 0,05-0,2% қуруқ модда yo’қотади.
Сақлашда буғдой дони массасининг ўз-ўзидан сараланиши ва унинг дон сифатига таъсирини o’рганиш мавзусида битирув малакавий ишимни бажариш жараёнида ko’п сонли илмий адабиётлар билан чуқур танишдим ва уларда келтирилган маълумотларни таҳлилий ўрганиб, ишлаб чиқаришга қуйидаги таклифимни киритаман.
Дон сифатининг асосий ko’рсаткичлари дон шакли, катталиги, донни текислиги, унинг тиниқлиги, ранги, оқсилнинг сифати ва миқдори кабилардир. Бу ҳолатни олдини олиш учун дон массасининг жипслашиб қолиш даражаси ва турини оширувчи қуйидаги
-омборхона деворлари якинидаги дон массасига тушадиган катта босим;
-совутишда нам донларнинг музлаб қолиши;
-ўз-ўзидан қизиш;
-алохида физиологик жараёнлар ва омилларни стандарт талабларига мосравишда сақлаш мақсадга мувофиқ.




Download 339,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish