27-расм. Босқон, диск улоқтириш жойи ва тўсиқни ўрнатиш
чизмаси (ўлчамлар мм ларда)
1 – диск (Д) улоқтириш учун айлана; 2 – босқон (Б) улоқтириш учун айлана; 3 – тўсиқ тўри полотноси; 4 – Г-симон кўзғалмас устунлар;
5 – устунлар консолларининг учлари орасидаги боғлам харичалари;
6 – планкалар туташган жой; 7 – устунлар ўрнатиладиган стаканлар;
8 – буриладиган ромлар; 9 – иштирокчиларнинг рақамлари ёзилган натижалар кўрсаткичлари.
металл харичалар – боғламлар билан (5) бирлаштирилади. Бу харичаларга тўрнинг юқори қисми маҳкамланади. Энг четдаги иккита харичанинг узунлиги – 2,84
м, қолганлариники – 2,74
м дан.Тўсиқнинг кўзғалмас қисмидаги очиқ жойда консоллар учлари орасидаги масофа 6,0
м бўлиши зарур.
Устунлар ўрнатиладиган стаканлар ёки бошқа мослама-лар марказлари айлана (1, 2) марказидан ўтадиган чизиқ-ларда, консолларнинг учлари остидаги жойдан 0,5
м масо-фада, яъни тўр тупроққа туташадиган ерда жойлашиши керак.
Тўсиқнинг ҳаракатланувчи қисмлари – ўнг ва чап ромнинг (8) баландлиги 9,0
м, кенглиги 2,0
м бўлади. Ҳар бири иккита Г-симон консолли вертикал устундан иборат бўлиб, бири тўсиқнинг қўзғалмас қисмидаги ёки
унга туташган энг чекка устун, иккинчиси – металл тасмада ҳаракатланадиган ромни тупроқда бирор ҳолатда маҳкамлайдиган мосламали устун. Бундан ташқари, устунларни туташтирадиган ошиқ-мошиқли горизонтал харичалар бўлиб, ошиқ-мошиқ туфайли ром қўзғалмас тўсиқ атрофида бемалол бурила олади.
Босқон улоқтирилаётганда, агар улоқтирувчи соат милига қарши айланса, тўсиқнинг харакатланувчи қисмлари: ўнг томони сектор ўқига
параллел, чап томони эса секторни чегараловчи чап чизиққа перпендикуляр равишда, агар улоқ-тирувчи соат мили йўналишида айланса, чапи – сектор ўқига параллел, ўнги эса секторни чегараловчи ўнг чизиққа перпендикуляр ҳолатда ўрнатилади.
Диск улоқтиришда тўсиқнинг иккала ҳаракатланувчи қисми сектор ўқига параллел қилиб ўрнатилади. Ён томондан қаттиқ шамол эсаётган бўлса, тўсиқнинг ҳаракатланувчи қисмларидан бирини секторни чегараловчи чизиққа етгунча буриб қўйиш керак бўлади, иккинчиси эса унга параллел равишда ўрнатилади. Масалан, агар шамол чап томондан эсаётган бўлса, тўсиқнинг ўнг қисми сектор чегараси чизиғи-гача бурилади, чап қисми эса унга параллел қилиб қўйилади.
Тўсиқ олиб қўйиладиган ёки кўчмас бўлиши мумкин.
9.3.7. Узунлиги 25,0
м атрофида бўлган тўр полотноси табиий ёки синтетик арқондан тўқилган бўлиб, арқоннинг диаметри 4
мм, тешиклари ўлчами 44х44
мм бўлиши лозим. Тўрнинг мустаҳкамлиги унга оғирлиги камида 130
кг ли юк осиш йўли билан аниқланади, бунда тўрнинг оғирлиги 7,26
кг ли 29
м/сек тезлик билан учиб келаётган дискни тутиб қола олиши заруратидан келиб чиқилади. Тўр мустаҳкамлиги назорати йилда 1 марта ўтказилади.
Тўрнинг юқориги қирғоғи харичалар – боғламларга, улардаги илгакларга осилади, оралиқда қолган очиқ жойлар арқончалар билан боғланади. Тўр металлдан (мустаҳкам пўлат симдан) тўқилган бўлиши ҳам мумкин.
Тўр полотноси устун баландлигидан 0,5-0,6
м га ортиқроқ бўлиб, қуйи қисми ерга эркин тегиб туриши зарур. Тўрнинг шу қисмига бутун узунлиги бўйлаб бир-биридан бир хил масофада ҳар бирининг оғирлиги 13-15
кг бўлган 8-10 та қумли қоп маҳкамланади. Тўр яхшиси тўқ рангга бўяб қўйилиши зарур.
Бундан ташқари,
майдонда, секторнинг ён чегара чизиқларидан 1,5-2,0
м нарида мустаҳкам қилиб, металл устунчаларга баландлиги 1,0
м ли тўр ўрнатилиб, у ерга тушган снарядларни тутиб қолиш учун мўлжалланади.
9.3.8. Айлана атрофида ёт буюмлардан ҳоли бўлган, ядро итқитишда камида 1
м ли (босқон ёки диск улоқтиришда эса хавфсизлик тўсиғигача чегарада) жой ажратилиш лозим. Шундай жой ён чизиқлар бўйлаб сектор чегараларидан ташқарида ҳам қолдирилиши керак. Ядро тушадиган секторда бундай йўлакнинг эни камида 1
м, диск ҳамда босқон туша-диган секторда эса камида 2
м бўлиши шарт. Шу билан бирга, босқонда умумий максимал хавфли сектор тахминан 85
о га, дискда эса 98
о га тенг.