Улоқтириш ва итқитиш снарядларига қўйиладиган талаблар
Иштирокчилар МЎТ томонидан бериладиган снарядлардан фойдаланадилар. Истисно тариқасида олдиндан ҳакамлар ҳайъати томонидан текширилган ва иштирокчи-ларга мусобақалар охиригача умумий фойдаланиш учун тақдим этилган шахсий снарядлардан фойдаланишга рухсат этилади.
9.5.2. Фойдаланиладиган снарядларнинг ўлчамлари, шакллари ва оғирлиги мазкур Низомнинг қуйидаги келти-рилган талабларига жавоб бериши ҳамда ҳар бир мусобақадан аввал ҳакамлар ҳайъати уларни текшириши лозим.
9.5.3. Снарядларни текшириш учун тарози ва бошқа ўлчаш асбоблари қўлланилади: бу асбоблар стандарт талаб-ларига мувофиқ бўлиши керак (аниқ ўлчов катталиклари, асбобларнинг «тоифа»лари).
9.5.4. Дискнинг ёғочдан (ёки бошқа шунга ўхшаш яроқли хом ашёдан) ишланган корпуси бўлиб, унга айлана шаклидаги силлиқ металл чамбар яхшилаб маҳкамланган (29-расм). Чамбар четларининг кўндаланг кесими радиуси 6мм. ли ярим айлана шаклига эга. Корпуснинг қоқ ўртасида унинг томонлари сирти билан бир текисликда ётадиган қилиб бир-бирига параллел ҳолатда металл пластиналар маҳкамланиб, улар пластиналарсиз ҳам ишланиши мумкин, аммо бунда пластиналар жойлашиши керак бўлган майдон участкалари ясси қилиб ясалиши, снаряднинг ўлчамлари ва умумий оғирлиги талабларга мувофиқ бўлиши шарт.
29-расм. Диск (ўлчамлари мм да)
Учинчи даражали мусобақаларда қуйма резина диск-лардан фойдаланишга йўл қўйилади. Кўрсатилган натижалар тоифа меъёрларининг (II катталар тоифаси ва ундан қуйи) бажарилиши сифатида хисобга олинади, аммо рекордлар сифатида тасдиқланмайди. Битта мусобақада айни вақтда ҳам резина дисклардан, ҳам бошқа хом ашёлардан ясалган дисклардан фойдаланишга рухсат этилмайди. Дискнинг иккала томони силлиқ бўлиб, ҳеч қандай бўртиқлар, ўйиқлар, ўткир бурчакларсиз, бир хил шаклга эга бўлиши зарур. Марказдан тўғри чизиқ бўйлаб 25 мм дан (камида) 28,5 мм гача (кўпи билан) масофадан кейин томонлар чамбарнинг юмалоқ-ланган жойи бошигача торайиб боради.
Металлдан қилинган чамбарнинг ташқи қирғоғида ҳам ҳеч қандай кесиклар, ўйиқлар ёки бўртиқлар ва б. бўлиши мумкин эмас. Унинг қирғоқдан 6 мм беридаги қалинлиги 12 мм бўлиши шарт.
Дискнинг оғирлиги ва ўлчамлари 9.2-жадвалда кўрса-тилганидан фарқ қилмаслиги лозим.
9.2-жадвал
Мусобақада қўллаш учун рухсат бериш ва рекордни тан
олиш учун энг кичик оғирлик
|
|
1,000 кг
|
1,500 кг
|
1,750 кг
|
2,000 кг
|
Ишлаб чиқарувчи-лар учун ахборотлар:
|
|
|
|
|
Снарядни мусобақа-ларга етказиб бериш учун оғирликлар оралиғи
|
1,005 кг – 1,025 кг
|
1,505 кг - 1,525 кг
|
1,755 кг - 1,775 кг
|
2,005 кг - 2,025 кг
|
Металл ҳалқанинг ташқи диаметри (min/max)
|
180 мм - 182 мм
|
200 мм - 202 мм
|
210 мм - 212 мм
|
219 мм - 221 мм
|
Металл пластина ёки яссиланган марказий қисм диаметри (min/max)
|
50 мм - 57 мм
|
50 мм - 57 мм
|
50 мм - 57 мм
|
50 мм - 57 мм
|
Металл пластина-нинг ясси марказий қисми қалинлиги
(min/max)
|
37 мм - 39 мм
|
38 мм - 40 мм
|
41 мм - 43 мм
|
44 мм - 46 мм
|
Гардишнинг эни (қиррасидан 6 мм), (min/max)
|
12 мм - 13 мм
|
12 мм - 13 мм
|
12 мм - 13 мм
|
12 мм - 13 мм
|
9.5.5. Босқон яхлит қуйилган чўяндан ёки жездан юмшоқроқ бўлмаган шу хилдаги бошқа металлардан, ёхуд шунга ўхшаш металл қобиққа қўзғалмас қаттиқ тўлдирма солиб ишланган шар ҳамда у билан сим ёрдамида бир-лаштирилган дастакдан иборат (30-расм).
30-расм. Босқон 31 – расм. Босқон дастаси (ўлчамлари мм ларда)
Тўлдирма шар ичига шундай жойланиши керакки, унинг оғирлик маркази шар марказидан 6 мм дан узоқда бўлмаслиги лозим. Шар сим билан оддий шарнир ёки шарчали подшипник ёрдамида бирлаштирилади.
Сим пўлатдан ясалган, бир толадан иборат бўлиб, диаметри камида 3 мм га тенг бўлиши ва улоқтириш вақтида узаймаслиги керак.
Дастак бир ёки икки қаватли ҳалқа кўринишида ишланиб, қаттиқ бўлиши, ҳеч қандай бўғимлар, таркибий қисмларга бўлинмаслиги, улоқтириш пайтида шаклини ўзгартирмаслиги лозим. Тавсия этиладиган ўлчамлар ҳамда дастак тузилишлари 31-расмда кўрсатилган. Дастак билан сим ҳалқа ёрдамида шундай бирлаштириладики, улоқтириш пайтида сим ҳалқада буралиб, шу билан босқоннинг умумий узунлиги ошиб кетмаслиги зарур.
9.3-жадвал
Иштирокчилар гуруҳи
|
Босқоннинг ўлчамлари
|
Масса
|
Дастанинг ички томо-нидан уму-мий узун-лиги L (мм)
|
Шарнинг диаметри D (мм)
|
Рекорд тас-диқланиши учун мини-мал (кг)
|
Мусобақада йўл қўйила-диган (кг)
|
ЮЭ, Э, Э-40,
Э-45
|
7,260
|
7,265-7,285
|
1175-1215
|
110-130
|
Ю-16-17, Э-50, Э-55
|
6,000
|
6,005-6,025
|
1175-1215
|
105-125
|
Ю-14-15, Э-60, Э-65
|
5,000
|
5,005-5,025
|
1175-1215
|
100-120
|
ЮА, А, А-35,
А-40, А-45,
Ў-12-13, 15-16-17, Э-70 ва ундан катта
|
4,000
|
4,005-4,025
|
1160-1195
|
95-170
|
Қ-121-13, Қ-14-15, А-50 ва ундан катта
|
3,000
|
3,005-3,025
|
1160-1195
|
85-100
|
Босқоннинг оғирлиги ва ўлчамлари 9.3-жадвалда кўрсатилган меъёрларга мувофиқ бўлиши шарт.
9.5.6. Ядро ҳеч қандай ўйиқлари, бўртиқлари бўлмаган силлиқ шардир. Ядро яхлит қуйилган чўяндан, жездан ёки ундан юмшоқ бўлмаган бирор хил металлдан ёки шундай металлардан ясалган қобиқдан иборат бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |