АНИҚЛОВЧИ ЭРГАШ ГАП (ATTRIBUTIVE CLAUSES)
§ 96. Аниқловчи эргаш гап қўшма гапда аниқловчи вазифасини бажаради ва what? which? қандай? сўроқларига жавоб бўлади. Аниқловчи эргаш гаплар бош гап билан who (whom), whose, which, that олмошлари ва when, where, why равишлари воситасида боғланади:
The man who was here yesterday is a painter. Кеча бу ерда бўлган одам - рассом.
I know the man whom you mean. Сиз назарда тутган одамни мен биламан.
Our representative, whose letter I showed you yesterday, will return to Moscow at the end of the week. Бизнинг вакил, унинг хатини кеча сизга кўрсатган эдим, хафтанинг охирида Москвага қайтади.
I have found the book that I was looking for. Мен қидираётган китобимни топдим.
I have seen the house where (= in which) Tolstoi died. Мен Толстой вафот этган уйни кўрганман.
I remember the day when I first came to Moscow. Мен биринчи марта Москвага келган кунимни эслайман.
The reason why he did it is plain. Унинг нега буни қилганининг сабаби аниқ.
Аниқловчи эргаш гап бевосита бош гапдаги ўзи боғланган отдан кейин туради.
§ 97. Аниқловчи эргаш гап уч турда бўлади:
1. И н д и в и д у а л л а ш т и р у в ч и, бу турдаги аниқловчи эргаш гап шахс ёки предметнинг индивидуал белгиси бўлиб хизмат қилади. Аниқловчи эргаш гапнинг бу тури фақат ушбу шахс ёки предметга тегишли бўлган белгини ифодалаб, мазкур шахс ёки предметни ўзи тегишли бўлган синфнинг бошқа барча шахс ёки предметларидан ажратиб кўрсатади:
The letter that I received from him yesterday is very important. Кеча ундан олган хатим жуда мухим.
The vessels which arrived at the port yesterday were built in Russia. Кеча портга келган кемалар Россияда қурилган.
The children who live in that house are my son’s friends. Бу уйда яшайдиган болалар ўғлимнинг дўсларидир.
2. К л а с с и ф и к а ц и я қ и л у в ч и (туркумлаштирувчи), бундай аниқловчи эргаш гаплар шахс ёки предметни шахс ёки предетларнинг бирор бир синфига киритишга асос бўлган белги сифатида хизмат қилади:
A letter which is written in pencil is difficult to read. Қаламда ёзилган хатни ўқиш қийин.
Vessels which are used for the transportation of oil are called tankers. Нефт ташиш учун ишлатиладиган кемалар танкерлар деб аталади.
Children who live by the sea usually begin to swim at an early age. Денгиз яқинида яшайдиган болалар, одатда, эрта ёшида сузишни бошлайди.
3. И з о х л о в ч и, бу турдаги аниқловчи эргаш гаплар шахс ёки предметларни изохлаш ёки улар хақида қўшимча маълумотлар бериш учун хизмат қилади:
We have received a letter, which contains interesting information on the state of the market of wheat. Биз буғдой бозори холати хақида қизиқарли маълумотни ўз ичига олган хат олдик.
In the street I met some children, who showed me the way to the station. Кўчада мен бир қанча болаларни учратдим, улар менга вокзал йўлини кўрсатишди.
§ 98. Индивидуаллаштирувчи ва классификация қилувчи аниқловчи эргаш гапларни, бош гапнинг мазмунига путур етмаган холда, тушириб қолдириб бўлмайди. Масалан, The letter that I received from him yesterday is very important гапидаги индивидуаллаштирувчи аниқловчи эргаш гапни тушириб қолдирилса, гап қайси хат хақида бораётгани аниқ бўлмай қолади, чунки, қайси хат хақида гап бораётганини эргаш гап кўрсатиб беради – that I received from him yesterday. Классификация қилувчи аниқловчи эргаш гап қатнашган A letter which is written in pencil is difficult to read гапи аниқловчи эргаш гапсиз маъносини йўқотади: A letter is difficult to read.
Бошқа томондан, изохловчи аниқловчи эргаш гаплар бош гапнинг мазмунига путур етказилмаган холда тушириб қолдирилиши мумкин. Масалан, We have chartered two vessels, which will arrive in Odessa at the end of the month гапида эргаш гапни тушириб қолдирилса хам, гап тугалланган мазмунга эга бўлади - We have chartered two vessels – чунки эргаш гап пароходлар хақида қўшимча маълумот беряпти, холос; бу маълумот мустақил гап билан хам берилиши мумкин эди: They will arrive in Odessa at the end of the month.
Индивидуаллаштирувчи ва классификация қилувчи аниқловчи гаплар бош гапдан вергул билан ажратилмайди. Изохловчи аниқловчи гаплар эса, одатда, вергул билан ажратилади.
§ 99. И н д и в и д у а л л а ш т и р у в ч и ва к л а с с и ф и к а ц и я қ и л у в ч и аниқловчи гапларда whom ва which нисбий олмошлари, кўпинча, that олмоши билан алмаштирилади:
A letter that (which) is written in pencil is difficult to read. Қаламда ёзилган хатни ўқиш қийин.
There is the student that (whom) we saw at the theatre yesterday. Кеча театрда биз кўрган талаба мана шу.
Who нисбий олмоши that олмошига кам холларда алмаштирилади. Whose олмошини that олмошига алмаштириб бўлмайди.
That олмошидан олдин предлог турмайди. Бу холда предлог феълдан кейин, тўлдирувчи мавжуд бўлганида эса – тўлдирувчидан кейин келади:
The man that you are speaking about is in the next room. Сиз гапираётган одам қўшни хонада.
This is the house that I used to live in. Бу мен яшаган уй.
The streamer that we loaded the goods on will leave the port tomorrow. Биз молларни юклаган пароход портдан эртага кетади.
И з о х л о в ч и аниқловчи гапларда that олмоши who, whom ва which нинг ўрнига ишлатилмайди.
§ 100. Индивидуаллаштирувчи аниқловчи гапларда т ў л д и р у в ч и в а з и ф а с и н и б а ж а р у в ч и нисбий олмошлар, кўпинча, тушириб қолдирилади:
There is the student that (whom) I saw at the theatre yesterday = There is the student I saw at the theatre yesterday.
He posted the letter that (which) he had written = He posted the letter he had written.
Агар нисбий олмошдан олдин предлог келса, олмошни тушириб қолдиришда ушбу предлог феълдан кейин, тўлдирувчи мавжуд бўлганида эса – тўлдирувчи кейин қўйилади:
This is the house in which I used to live = This is the house I used to live in.
The streamer on which we loaded the goods will leave the port tomorrow = The streamer we loaded the goods on will leave the port tomorrow.
Эга вазифасини бажарувчи нисбий олмошларни тушириб қолдириб бўлмайди:
The man who is sitting there is my brother. У ерда ўтирган одам менинг акам.
The picture which (that) hangs on the wall was painted by Repin. Деворда осилган расм Репин томонидан чизилган.
Изохловчи аниқловчи гапларда нисбий олмошлар тушириб қолдирилмайди:
Vadim Petrov, whom I met yesterday, asked you to ring him up. Вадим Петров, уни кеча учратгандим, сизни қўнғироқ қилишингизни сўради.
Изох: 1. Аниқловчи эргаш гапларга бош гапдаги бирор-бир отга изохловчи вазифасини бажарадиган гаплар хам киради. Бундай аниқловчи гаплар that олмоши билан бошланади ва ушбу олмош тушириб қолдирилиши мумкин эмас:
The fact that he has not said anything surprises everybody. Унинг хеч нарса айтмагани барчани хайрон қолдирди.
The statement that the house was destroyed proved to be true. Уйнинг вайрон бўлганлиги хабари тўғри бўлиб чиқди.
2. Аниқловчи гапларга бир сўзга эмас, балки ўзидан олдин келадиган бутун бир гапга тегишли бўлган гаплар хам киради. Бундай аниқловчи эргаш гаплар which нисбий олмоши билан бошланади ва вергул билан ажратилади:
He came to see me off, which was very kind of him.
Do'stlaringiz bilan baham: |