М О Р Ф О Л О Г И Я
====================================================================
СЎЗ ТУРКУМЛАРИ
Сўзларнинг маъно ва грамматик жихатдан ўхшашликларига кўра маълум бир туркумларга гурухланиши с ў з т у р к у м л а р и дейилади. Сўзларни туркумларга бўлиб ўрганиш тилдаги мавжуд барча сўзларнинг хар бирини эмас, балки, уларни гурухларга жамлаб ўрганишга имкон яратади, бунда тилни ўрганиш осонлашади.
Инглиз тилида қуйидаги сўз туркумлари мавжуд:
1. От (the Noun)
2. Сифат (the Adjective)
3. Сон (the Numeral)
4. Олмош (the Pronoun)
5. Феъл (the Verb)
6. Равиш (the Adverb)
7. Предлог (the Preposition)
8. Боғловчи (the Conjunction)
9. Ундов (the Interjection)
От, сифат, сон, олмош, феъл ва равиш сўз туркумига кирувчи сўзлар м у с т а қ и л с ў з л а р дейилади, чунки улар мустақил
равишда предметни, унинг сифатини, харакатини ва хоказоларини билдиради хамда гапда унинг маълум бир бўлаги бўлиб келади. Предлоглар ва боғловчилар ё р д а м ч и с ў з
л а р хисобланади, чунки улар гап бўлаклари ёки гаплар ўртасидаги турли хил муносабатларни кўрсатади, гапда эса гапнинг маълум бир бўлаги вазифасини бажара олмайди. Ёрдамчи сўзларга, шунингдек, мураккаб феъл шаклларини ясашда қатнашувчи ёрдамчи феъллар хам киради. Ёрдамчи сўзларга артикллар хам киритилади. Артикллар хеч қайси сўз туркумига киритилмайди. Ундов сўзлар мустақил сўзлар
туркумига хам, ёрдамчи сўзлар туркумига хам киритилмайди.
ОТ СЎЗ ТУРКУМИ (THE NOUN)
УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР
§ 1. 1. Предметнинг номини билдирадиган барча сўзлар от сўз туркумига киритилади. Ушбу сўз туркуми, ўз номидан кўриниб турганидек,
предметнинг номини, исмини, отини ифодалайди. От сўз туркумига кирувчи барча сўзлар
ким? ёки
нима? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Бошқача айтганда, предметнинг к и м л и г и н и ёки н и м а л и г и н и ифодалайдиган сўзлар от сўз туркумига киритилади. Масалан
, ким? – a man
одам, a teacher
ўқитувчи; нима? – a book
китоб, water
сув.
2. Инглиз тилида от сўз туркумига кирувчи сўзлар, одатда, артикл ва
предлоглар билан бирга келади, артикл ва предлог отнинг асосий белгиларидан хисобланади.
3. Отларнинг б и р л и к ва к ў п л и к шакллари мавжуд: a table
стол – бирликда
, table
s столлар – кўпликда.
4. Инглиз тилида отларнинг иккита келишиги мавжуд: “у м у м и й” ва қ а р а т қ и ч келишиги: father
(бош келишик)
– father
’s (қараткич келишиги).
5. Отларда уч хил род мавжуд бўлиб, улар – мужской, женский ва средний родлардир. Ж о н л и предметларни ифодаловчи отлар, ушбу сўзларнинг англатадиган жинсига қараб, м у ж с к о й ёки ж е н с к и й родга киради: a man
эркак киши – мужской род;
a woman
аёл киши – женский род. Ж о н с и з предметларни англатадиган отлар эса с р е д н и й родга киради: a room
хона, a knife
пичоқ.
6. Отлар о д д и й ва я с а м а отларга бўлинади.
Ўз таркибида префикс (олд қўшимча) ларга ва суффикс (орқа қўшимча) ларга эга бўлмаган отлар о д д и й отлар хисобланади: wheat
буғдой, town
шахар.
Ўз таркибида префикс (олд қўшимча)ларга ёки суффикс (орқа қўшимча)ларга, ёки уларнинг иккисига хам эга бўлган отлар я с а м а отлар хисобланади: dark
ness қоронғулик, unemploy
ment ишсизлик.
Баъзи отлар иккита сўзнинг қўшилишидан ташкил топади хамда битта маънога эга бўлади. Бундай отлар қ ў ш м а отлар дейилади. Баъзан қўшма отлар таркибидаги икки сўзнинг орасида предлог хам келиши мумкин: bedroom
ётоқхона (bed
-кроват, room
-хона)
, newspaper
газета, mother-in-law
қайнона.
7. Отлар гапда қуйидаги вазифаларни бажаради:
э г а: