М о р ф о л о г и я сўз туркумлари



Download 1,69 Mb.
bet1/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси



М О Р Ф О Л О Г И Я
====================================================================


СЎЗ ТУРКУМЛАРИ

Сўзларнинг маъно ва грамматик жихатдан ўхшашликларига кўра маълум бир туркумларга гурухланиши с ў з т у р к у м л а р и дейилади. Сўзларни туркумларга бўлиб ўрганиш тилдаги мавжуд барча сўзларнинг хар бирини эмас, балки, уларни гурухларга жамлаб ўрганишга имкон яратади, бунда тилни ўрганиш осонлашади.


Инглиз тилида қуйидаги сўз туркумлари мавжуд:
1. От (the Noun)
2. Сифат (the Adjective)
3. Сон (the Numeral)
4. Олмош (the Pronoun)
5. Феъл (the Verb)
6. Равиш (the Adverb)
7. Предлог (the Preposition)
8. Боғловчи (the Conjunction)
9. Ундов (the Interjection)
От, сифат, сон, олмош, феъл ва равиш сўз туркумига кирувчи сўзлар м у с т а қ и л с ў з л а р дейилади, чунки улар мустақил равишда предметни, унинг сифатини, харакатини ва хоказоларини билдиради хамда гапда унинг маълум бир бўлаги бўлиб келади. Предлоглар ва боғловчилар ё р д а м ч и с ў з л а р хисобланади, чунки улар гап бўлаклари ёки гаплар ўртасидаги турли хил муносабатларни кўрсатади, гапда эса гапнинг маълум бир бўлаги вазифасини бажара олмайди. Ёрдамчи сўзларга, шунингдек, мураккаб феъл шаклларини ясашда қатнашувчи ёрдамчи феъллар хам киради. Ёрдамчи сўзларга артикллар хам киритилади. Артикллар хеч қайси сўз туркумига киритилмайди. Ундов сўзлар мустақил сўзлар туркумига хам, ёрдамчи сўзлар туркумига хам киритилмайди.


ОТ СЎЗ ТУРКУМИ (THE NOUN)

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР




§ 1. 1. Предметнинг номини билдирадиган барча сўзлар от сўз туркумига киритилади. Ушбу сўз туркуми, ўз номидан кўриниб турганидек, предметнинг номини, исмини, отини ифодалайди. От сўз туркумига кирувчи барча сўзлар ким? ёки нима? сўроқларидан бирига жавоб бўлади. Бошқача айтганда, предметнинг к и м л и г и н и ёки н и м а л и г и н и ифодалайдиган сўзлар от сўз туркумига киритилади. Масалан, ким? – a man одам, a teacher ўқитувчи; нима? – a book китоб, water сув.
2. Инглиз тилида от сўз туркумига кирувчи сўзлар, одатда, артикл ва предлоглар билан бирга келади, артикл ва предлог отнинг асосий белгиларидан хисобланади.
3. Отларнинг б и р л и к ва к ў п л и к шакллари мавжуд: a table стол – бирликда, tables столлар – кўпликда.
4. Инглиз тилида отларнинг иккита келишиги мавжуд: “у м у м и й” ва қ а р а т қ и ч келишиги: father (бош келишик) father’s (қараткич келишиги).
5. Отларда уч хил род мавжуд бўлиб, улар – мужской, женский ва средний родлардир. Ж о н л и предметларни ифодаловчи отлар, ушбу сўзларнинг англатадиган жинсига қараб, м у ж с к о й ёки ж е н с к и й родга киради: a man эркак киши – мужской род; a woman аёл киши – женский род. Ж о н с и з предметларни англатадиган отлар эса с р е д н и й родга киради: a room хона, a knife пичоқ.
6. Отлар о д д и й ва я с а м а отларга бўлинади.
Ўз таркибида префикс (олд қўшимча) ларга ва суффикс (орқа қўшимча) ларга эга бўлмаган отлар о д д и й отлар хисобланади: wheat буғдой, town шахар.
Ўз таркибида префикс (олд қўшимча)ларга ёки суффикс (орқа қўшимча)ларга, ёки уларнинг иккисига хам эга бўлган отлар я с а м а отлар хисобланади: darkness қоронғулик, unemployment ишсизлик.
Баъзи отлар иккита сўзнинг қўшилишидан ташкил топади хамда битта маънога эга бўлади. Бундай отлар қ ў ш м а отлар дейилади. Баъзан қўшма отлар таркибидаги икки сўзнинг орасида предлог хам келиши мумкин: bedroom ётоқхона (bed-кроват, room-хона), newspaper газета, mother-in-law қайнона.
7. Отлар гапда қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. э г а:


Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish