ГЕРУНДИЙНИНГ ТУРЛИ ФУНКЦИЯЛАРДА ИШЛАТИЛИШИ
§ 195. Кўп холатларда герундий предлоглардан кейин ишлатилади. Предлоглар фақат отлар (ёки олмошлар) томонидан бошқарилганлиги учун, предлогдан кейин келадиган хар қандай феъл герундий шаклида, яъни хусусиятлари бўйича отга яқин феъл шаклида, ишлатилади. Герундий предлоглардан сўнг предлогли воситали тўлдирувчи, аниқловчи, хол ва кесимнинг феъл бўлмаган қисми вазифаларида ишлатилади.
Ўзидан олдин келувчи предлогларсиз герундий қўшма феъл кесимнинг қисми, шунингдек, кесимнинг феъл бўлмаган қисми, эга хамда воситасиз тўлдирувчи вазифаларида ишлатилади.
Герундийнинг предлоглардан сўнг ишлатилиши
§ 196. Герундий п р е д л о г л и в о с и т а л и т ў л д и р у в ч и вазифасида муайян предлогларни талаб қилувчи кўплаб феъллар, сифатлар ва сифатдошлардан сўнг ишлатилади:
I am fond of reading. Мен ўқишни яхши кўраман.
When do you think of going there? У ерга қачон боришни ўйлаяпсиз?
The exporters succeeded in chartering a streamer of the required size. Экспорт қилувчилар керакли хажмдаги пароходни ёллашга муваффақ бўлишди.
We insisted on being informed by cable of the arrival of the ship. Биз кеманинг етиб келиши хақида телеграф орқали хабардор қилишлари учун қаттиқ туриб олдик.
Ушбу феъллар, сифатдошлар ва сифатларнинг кўп ишлатиладиганларига қуйидагилар киради:
to be disappointed at
|
хафа бўлмоқ
|
to accuse of
|
айбламоқ
|
to be surprised at
|
хайратланмоқ
|
to approve
|
маъқулламоқ
|
to be responsible for
|
жавобгар бўлмоқ
|
to suspect of
|
шубха қилмоқ
|
to prevent from
|
тўсқинлик қилмоқ
|
to hear of
|
… хақида эшитмоқ
|
to consist in
|
иборат бўлмоқ
|
to think of
|
… хақида ўйламоқ
|
to persist in
|
давом этмоқ
|
to be afraid of
|
қўрқмоқ
|
to result in
|
… билан якунланмоқ
|
to be capable
|
(бирор нарсани қилиш) имкониятига эга бўлмоқ
|
to spend in
|
(вақтни) бирор нарсага сарфламоқ
|
to be fond of
|
(бирор нарсани) ёқтирмоқ
|
to succeed in
|
муяссар (муваффақ) бўлмоқ, эришмоқ
|
to be proud of
|
(бирор нарса билан) фахрланмоқ
|
to be engaged in
|
шуғулланмоқ
|
to count on/upon = to depend on
|
суянмоқ
|
to be interested in
|
қизиқмоқ
|
to insist on
|
қаттиқ туриб олмоқ
|
to object to
|
эътироз билдирмоқ
|
to get used to
|
ўрганиб қолмоқ
|
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган сифатдош ва сифатларнинг баъзиларидан сўнг герундий билан бир қаторда инфинитив хам ишлатилади:
I am proud of being a citizen of Uzbekistan = I am proud to be a citizen of Uzbekistan. Мен Ўзбекистон фуқароси бўлишдан фахрланаман.
Герундий предлогли воситали тўлдирувчи вазифасида турли отлардан сўнг in предлоги билан (in what? сўроғига жавоб бўлиб) ишлатилади:
He felt satisfaction in helping them. У уларга ёрдам беришдан қониқиш хис қилди.
There is no harm in doing that. Буни қилишнинг зарари йўқ.
Did you find any difficulty in solving this problem? Бу муаммони ечишда бирор бир қийинчиликка дуч келдингизми?
There is no sense in going there today. Бугун у ерга боришдан маъно йўқ.
Изох: In предлогининг герундий билан бу холатда ишлатилиши қуйидаги каби гапларда in предлогининг ишлатилиши билан ўхшашдир: He felt satisfaction in his work, There is no sense in his words, He was quite right in it.
Do'stlaringiz bilan baham: |