§ 197. Герундий а н и қ л о в ч и вазифасида турли предлоглар билан, кўпроқ эса of предлоги билан, ишлатилади:
There are different ways of solving this problem. Бу муаммони хал қилишнинг турли йўллари мавжуд.
We discussed different methods of teaching foreign languages. Биз чет тилларини ўқитишнинг турли методларини мухокама қилдик.
Have you any reason for saying such a thing? Бундай нарсани айтишга асосингиз борми?
The charterers have the right of loading the streamer at night time. Ёлловчилар пароходни тунги вақтда юклаш хуқуқига эга.
We have no intention of ordering such machines. Биз бундай машиналарга буюртма бермоқчи эмасмиз.
Ўзидан кейин кўп холларда аниқловчи вазифасидаги герундий ишлатиладиган отларга қуйидагилар киради:
astonishment (at)
|
хайрат
|
habit (of)
|
одат
|
disappointment (at)
|
хафагарчилик
|
hope (of)
|
умид
|
surprise (at)
|
хайрат
|
idea (of)
|
фикр, идея
|
apology (for)
|
узр
|
importance (of)
|
ахамият, мухимлик
|
plan (for)
|
план, режа
|
intention (of)
|
мақсад
|
preparation (for)
|
тайёргарлик
|
means (of)
|
восита
|
reason (for)
|
сабаб
|
method (of)
|
метод, услуб
|
experience (in)
|
тажриба
|
necessity (of)
|
зарурият
|
interest (in)
|
қизиқиш
|
objection (to)
|
эътироз
|
skill (in)
|
махорат
|
pleasure (of)
|
мамнуният
|
art (of)
|
санъат
|
possibility (of)
|
имкон, эхтимоллик
|
chance (of), opportunity (of)
|
имкон
|
problem (of)
|
муаммо
|
fear (of)
|
қўрқув, хатар
|
process (of)
|
жараён
|
right (of)
|
хуқуқ
|
way (of)
|
йўл, усул
|
Изох: Герундий феъл ёки сифат билан умумий ўзакка эга бўлган отни аниқлаб келганида, одатда, тегишли феъл ёки сифатдан кейин ишлатиладиган предлог ушбу отдан кейин хам ишлатилади. Агар тегишли феъл воситасиз тўлдирувчи талаб қилса, унда of предлоги ишлатилади:
Have you any objection to signing this document? Ушбу хужжатни имзоланишига эътирозингиз борми? (Objection дан сўнг to предлоги келмоқда, чунки, to object феъли ўзидан кейин to педлогини талаб қилади.)
He expressed his surprise at meeing her there. У уни ўша ерда кўришдан хайтарда қолди. (Surprise дан сўнг at предлоги ишлатилмоқда, чунки surprised сифати ўзидан кейин at предлогини талаб қилади.)
There is no fear of damaging the goods if they are packed in this manner. Агар моллар шу холатда қадоқланса, уларга зиён етиш хавфи йўқ. (Fear дан сўнг of предлоги ишлатилмоқда, чунки, to fear феъли воситасиз тўлдирувчи талаб қилади.)
Герундий аниқловчи вазифасида кўп холларда турли отлардан сўнг for учун предлоги билан предметнинг ишлатилиш вазифасини кўрсатиш учун қўлланилади:
A thermometer is an instrument for measuring temperature. Термометр хароратни ўлчаш учун (ишлатиладиган) асбобдир (Термометр хароратни ўлчовчи асбобдир).
This is an airplane for transporting goods. Бу самолёт молларни ташиш учундир (Бу молларни ташувчи самолётдир).
Аниқловчи вазифасида герундий билан бир қаторда кўп холларда инфинитив хам ишлатилади:
The charterers have the right of loading (= the right to load) the streamer at night time. Ёлловчилар пароходни тунги вақтда юклаш хуқуқига эга.
I have no intention of doing it (= no intention to do it). Мен буни қилмоқчи эмасман.
Do'stlaringiz bilan baham: |