30
Терпеноидларнинг умумий формуласи – (С
5
H
8
)
n
Терпеноидларнинг
синфлари
Умумий
формуласи
Бирикмалари
Изопрен
С
5
H
8
Табиатда учрамайди
Монотерпеноидлар
(С
5
H
8
)
2
Эфир мойлари комфоралар
Сесквитерпеноидлар
(С
5
H
8
)
3
Эфир мойлари, смолалар (смола
кислоталари),
ўсимликларнинг
кўпчилик ―аччиқ‖
моддалари витамин
Дитерпеноидлар
(С
5
H
8
)
4
Эфир мойлари, смолалар (смола
кислоталари),
ўсимликларнинг
―аччиқ‖ моддалари, витамин А
Тритерпеноидлар
(С
5
H
8
)
6
Сапонинлар, жун ѐғлари, баъзи бир
ўсимлик
моддаларининг гидролизлан-
майдиган қисмлари
Тетратерпеноидлар
(С
5
H
8
)
8
Каротиноидлар ва бошқа ўсимлик бўѐқ
моддалари
Политерпеноидлар
(С
5
H
8
)
n
Каучук, гутта
Хушбўй ҳидли ўсимликлар ва улардан олинган маҳсулотлар одамларга
қадимдан маълум бўлиб, булардан ҳар хил касалликларни даволашда ва
овқатларга солишда ишлатганлар. Ўрта асрда араблар ўсимликлардан эфир
мойларини сув буғи ѐрдамида ҳайдаб олишни ва кейин сувдан ажратиб
олишни билганлар.
Ўсимлик дунѐсида эфир мойлари кенг тарқалган бўлиб 2500 дан ортиқ
ўсимлик турларида топилган. Шулардан 77 оилага кирадиган 1050 дан ортик
ўсимликлар МДҲ территориясида ўсади. Ўзбекистонда 650 га яқин эфир
мойи сақловчи ўсимликлар мавжуд.
Lamiaceae
-
ясноткадошлар
(лабгулдошлар
-
Labiatае),
сельдерейгулдошлар - Арiасеае (соябонгулдошлар - Umbelliferae), Asterасеае
- астрогулдошлар (мураккабгулдошлар - Compositae), раъногулдошлар
(Rosасеае) ва бошқа оилалар вакилларида, айниқса, эфир мойлари жуда кўп
учрайди. Эфир мойлари бир ўсимлик маҳсулотида 0,001-20% гача бўлиши
мумкин.
Эфир мойининг миқдори ва таркибий қисми ўсимликнинг ўсиш
31
жойига, тараққиѐт даврига, ѐшига ва навига қараб ўзгариб туради. Эфир
мойининг ўсимлик таркибида кўп ѐки кам бўлиши ҳаво ҳароратига ва
намлигига, тупроқ намлигига ҳамда ердаги минерал моддаларнинг сифатига
ва миқдорига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Одатда жанубда ўсадиган
ўсимликлар шимолдагига нисбатан эфир мойига бой бўлади.
Эфир мойлари тиббиѐтда дори сифатида ичилади ѐки баданга
суртилади ва инъекция қилинади, бундан ташқари,
баъзи дорилар
аралашмаси таркибига киради. Эфир мойили ўсимликлардан тайѐрланган
дори турлари ҳам тиббиѐтда кенг қўлланилади. Эфир мойлари
фармацевтикада бошқа дорилар мазаси ва ҳидини яхшилаш учун қадимдан
ишлатилиб келинган.
Кўпгина эфир мойлари бактерицид хоссасига эга бўлганидан тиш
касалликларини даволашда ва ингаляцияда (нафас йўлларини дезинфекция
қилишда) қўлланилади. Хоналар (кўпинча касалхоналар) ҳавосини яхшилаш
учун ҳам эфир мойларидан фойдаланилади.
Эфир мойлари кўпроқ парфюмерияда, косметикада, техникада ва озиқ-
овқат саноатида ишлатилади. Улар органик
бирикмалар аралашмасидан
ташкил топган бўлиб, шу мой таркибидаги баъзи қисмларгина тиббиѐтда,
парфюмерияда ва бошқаларда ишлатилади.
Эфир мойларининг асосий қисмлари сифатида кўпинча кислородли
бирикмалар – спиртлар, кислоталар, уларнинг мураккаб эфирлари, феноллар,
альдегидлар, кетонлар ва бошқалар бўлади. Кейинги вақтда эфир мойлари
таркибидаги терпенларнинг, айниқса, сесквитерпенларнинг тиббиѐтда
аҳамияти катта эканлиги аникланди.
Эфир мойлари таркибидаги эфирлар, уларни ташкил этувчи кислоталар
ва спиртлар микдори эфир сони ѐрдамида, соф кислоталар эса кислота сони
ѐрдамида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: