М. Марупова, Р. Акбаров, Г. Мирзахмедова “фармакогнозия”



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/56
Sana08.07.2022
Hajmi1,68 Mb.
#756249
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
farmakognoziya

 
 



1-мавзу: Доривор ўсимлик намуналари таркибидаги намликни аниқлаш 
1. Ишнинг мақсади:
1) Доривор маҳсулот сифатига оид назарий маълумотларни 
билиш;
2) Маҳсулотнинг намлигини аниқлаш; 
2. Назарий қисм: 
―Товаршунос анализи‖да дастлаб доривор 
маҳсулотнинг чинлиги, сўнгра доривор маҳсулотнинг сифати аниқланади. 
Бунинг учун ўсимликнинг маҳсулот ҳисобланмайдиган бошқа органлари
маҳсулотнинг 
қорайган, 
сарғайган 
қисмлари, 
ҳашоратлар 
билан 
зарарланганлик даражаси ҳамда бошқа органик, минерал аралашмалари ва 
бошқалар борлиги миқдорий жиҳатдан аниқланади. 
Органик аралашмалар – бошқа ўсимликларнинг қолдиқлари, хашак, 
кўмир, қипиқ ва бошқалар, минерал аралашмалар эса қум, кесак, темир, 
шиша, ойна парчаларидир. 
Доривор ўсимлик таркибидаги намлик Давлат стандартига қўйилган 
талаблардан юқори бўлса, унинг сифатини пасайишига олиб келиши мумкин. 
Доривор маҳсулотларни, айниқса, барг, гул ва ўт қисмини тайѐрлаш, 
қуритиш ва сақлаш жараѐни нотўғри олиб борилса, улар қорайиб ѐки 
сарғайиб кетади. Бу ҳолат маҳсулотларни шудринг кўтарилмасдан ѐки 
ѐғингарчиликдан сўнг намлигида йиғилса, шунингдек уларни уйиб қўйилса 
ҳам содир бўлади. Бундан ташқари, доривор маҳсулот ѐмон қуритилганда 
(қуритиш вақтида қалин қилиб ѐйилса ѐки жуда секин узоқ вақт 
қуритилганда) ҳам қорайиб ѐки сарғайиб кетишига сабаб бўлади. 
Давлат стандарти бўйича ўсимликларнинг морфологик ва биокимѐвий 
хусусиятлари асосида барг, поя, илдиз, илдиз поя, гул ва мевалари 
таркибидаги намлик миқдори бир-биридан фарқ қилади. Масалан, мойчечак 
гулида намлик миқдори 14%, оддий дастарбош гулида 13%, қалампир ялпиз 
барги 14%, далачой ўт қисми 13%, қора смородина меваси 18%, ширин мия 
илдиз қисми 10% намликка эга бўлиши керак.



Маҳсулотларни ташқи кўринишидаги бу каби ўзгаришлар уларнинг 
таркибидаги кимѐвий бирикмаларни парчаланиши ѐки ўзгаришидан далолат 
беради. Агарда маҳсулотларнинг қорайган ва сарғайган қисми Давлат 
стандартида кўрсатилган миқдордан кўп бўлса, доривор маҳсулот қайтадан 
навларга ажратилади ѐки ташлаб юборилади. Шунинг учун ҳам маҳсулот 
таркибидаги намликни аниқлашнинг аҳамияти катта. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish