М. Марупова, Р. Акбаров, Г. Мирзахмедова “фармакогнозия”



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/56
Sana08.07.2022
Hajmi1,68 Mb.
#756249
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
farmakognoziya

Доривор препаратлари. 
«Апифор» таблеткаси электрофорез қилиш 
учун ишлатилади. Апизатрон ампулада ва суртма дори сифатида Германияда 
ишлаб чиқарилади (ампулада 0,1 мг қуруқ асалари заҳари бўлиб, ишлатиш 
вақтида эритилади; Чехословакияда ишлаб чиқариладиган вирапин суртма 
дори сифатида ишлатилади.). 
Прополис (асалари елими). 
Прополис смоласимон ѐпишқок, зич ѐки 
қуюк суюқлик ҳолидаги ўзига хос ѐқимли (қайин хидини эслатувчи) ҳидли, 
яшил-қўнғир ѐки жигарранг-тўқ қизғиш рангли ва аччиқроқ-ловуллатувчи 
мазали масса. Метил ва этил спиртларида ҳамда петролейн эфирида яхши 
эрийди, сувда эримайди ѐки ѐмон эрийди. Унинг зичлиги 1,112-1,136 (баъзан 
1,27), 80-104°Сда суюқлашиб эрийди. Кўп туриб қолган прополиснинг ранги 
янада тўқлашиб, қора рангли зич қаттиқ массага айланади ҳамда ўзига хос 
ҳидини йўқотади. 
Асалари прополис ѐрдамида ин катакчаларини текислаб силлиқлайди, 
тешик ва ѐриқларини беркитади ҳамда инига кириб қолган ва ўлдирилган 
ҳашаротларни бальзамлаб суваб қўяди. 
Прополисни ишчи асалари куннинг биринчи ярмида турли ўсимликлар 
(қайин, терак, тол, қарағай, арча, қорақарағай ва бошқа дарахтлар) нинг 
куртакларидан йиғади. 
Кимёвий таркиби. 
Прополис таркиби 55% гача смола-бальзам, 35% 
гача мум, 10% гача эфир мойи, бензоат, кофе, ферул ва п-кумар кислоталар, 
ацетоксибетулинол, изованилин, флавоноидлар, полисахаридлар, кумаринлар 
(эскулетин ва скополетин) ва бошка моддалардан ташкил топган. 
Прополис бальзами таркибига долчин спирта, долчин кислотаси ва 
ошловчи моддалар киради. Прополис таркибида 5% гача, ўсимлик 
гулларининг оталик чанги бўлиб, шунинг ҳисобига у витаминларга, минерал 


89 
моддаларга, жумладан микроэлементларга бой. 
Прополиснинг асосий таъсир этувчи моддаларидан бири флавоноидлар 
(галангин, хризин, кверцетин, изорамнетин ва бошкалар) ва бошқа фенол 
бирикмалар (фенол кислоталар ва уларнинг эфирлари) ҳисобланади. 
Ишлатилиши. 
Прополис 
кучли 
бактерицид, 
анестезия 
(оғриқсизлантириш, оғриқни сездирмаслик), яллиғланишга қарши ва ярани 
битишини тезлатувчи таъсирларга эта. Шунинг учун уни доривор 
препаратлари оғрик қолдирувчи, дезинфекция қилувчи ва яллигланишга 
қарши восита сифатида стоматология амалиѐтида (стоматит, ярали стоматит, 
гингивит ва оғиз бўшлигининг бошка яллиғланиш касалликларини 
даволашда), меъда-ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, йирингли, узоқ 
битмайдигак ва куйган (айниқса кўздаги) яраларни, сурункали экзема
нейродермитлар, эпидермит ва бошқа тери касалликларини даволашда 
кўлланади. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish