М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet119/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

6.5. Номларнинг домен тизими

TCP/IP стекида иерархик структурадан иборат домен ном тизими қўлланилади. У ихтиёрий сондаги таркибий қисмдан ташкил топиш имконини беради (6.4-расм).


Домен ном иерархияси файл номига ўхшаш бўлади. Ном дарахти бу ерда нуқта (.) билан белгиланган ўзакдан бошланади. Кейин номнинг катта белгили қисми, яъни катталиги бўйича иккинчи бўлган ном ва ҳ.к. келади. Номнинг кичик қисми, тармоқнинг охирги боғламасига мос келади. Файллар номидан фарқли ўлароқ, ёзишда аввал энг катта ташкил этувчи, кейин кейинги поғонадаги ташкил этувчи ва ҳ.к., домен номни ёзишда энг кичик ташкил этувчи билан бошланиб энг каттаси билан тугайди. Домен ном қисмлари бир-биридан нуқта билан ажратилади. Масалан, partnering.microsoft.com номда partnering ташкил этувчи microsoft.com доменидаги бирор-бир компьютернинг номи ҳисобланади.
Номнинг қисмларга ажратилиши ўзларининг иерархик поғоналари доирасида турли хил одамлар ёки ташкилотлар ўртасида ноёб номларни белгилаш ҳисобига маъмурий масъулиятни тақсимлаш имконини беради. Маъмурий масъулиятни тақсимлаш ортиқча маслаҳатларсиз ташкилотлар ўртасида ноёб номларни шакллантириш имконини беради. Бу ном иерархиянинг битта поғонасига жавоб беради, юқори иерархик поғонадаги ном атамасида битта ташкилот бўлади.





Бир неча катта таркибий қисмлари мос келган номлар мажмуи домен номни билдиради. Масалан www.gov.uz, metrolog.aci.uz, mail.uz ва megabook.uz манзиллар uz доменига киради, яъни уларнинг барчаси бир хил умумий катта қисмга – uz номига эга. Бошқа мисолда домен tuit.uz бўлади. 6.4-расмдаги номларга atf.tuit.uz, rrt.tuit.uz ва ttf.tuit.uz номлари киради. Бу домен иккита катта қисми ҳар доим mgu.ru бўлган номларга шакллантиради. tuit.uz доменининг маъмури кейинги поғонадаги номни, яъни atf, rrt ва ttf номларнинг ноёблигини таъминлаши керак бўлади. atf.tuit.uz, rrt.tuit.uz ва ttf.tuit.uz доменлар tuit.uz доменининг нимдомени ҳисобланади, чунки улар умумий катта қисмли номдан иборат. Кўп ҳолларда нимдоменлар, яъни atf, rrt ва ttf, номнинг кичик қисми деб аталади.
«Домен» атамаси кўп маъноли бўлиб, умумий ҳолда «домен» атамаси маълум хусусиятга эга бир нечта компьютерлар гуруҳини билдиради. Иерархия поғонаси кетма-кетлиги бўйича ҳар бир домен ва нимдоменлар номининг ноёблиги таъминланадиган бўлса, у ҳолда барча номлар тизими ноёб номлардан иборат бўлади.
Ўзак (асосий) домен интернетнинг марказий органи (шу билан бирга InterNIC - Internet Network Information Center) томонидан бошқарилади. Юқори поғонадаги доменлар ҳар бир давлат, бундан ташқари турли ташкилотлар учун белгиланган бўлади. Бундай домен номлар ISO 3166 халқаро стандартига мос бўлиши керак. Давлатларни билдирувчи домен ном иккита ёки учта қисқартма кўринишида бўлади, масалан ru (Россия), uk (Буюк Британтия), fi (Фин­ляндия), us (Қўшма Штатлар), турли хил ташкилотлар учун эса қўйидагича белгиланишлар киритилган:
- com — тижорат ташкилотлари (масалан, mJcrosoft.com);
- edu — таълим муассасалари (масалан, mlt.edu);
- gov — ҳукумат муассасалари (масалан, nsf.gov);
- org — нотижорат ташкилотлар (масалан, fidonet.org);
- net — тармоқ ташкилотлари (масалан, nsf.net).
Ҳар бир домен алоҳида ташкилот томонидан бошқарилади. Одатда ўзларининг доменларини нимдоменларга бўлиб, бу нимдоменлар бошқарувни бошқа ташкилотларга беришади. Домен ном олиш учун интернетнинг марказий ташкилоти InterNIC домен номларни тарқатишга рухсат берадиган ташкилотда рўйхатдан ўтиши лозим.
Ўзбекистон республикасига тегишли домен бу – UZ домени бўлиб, ҳозирги кунда ушбу доменда қуйидаги миллий интернет ресурслари мавжуд:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish