М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


www.uz – миллий ахборот қидирув тизими; mail.uz



Download 3,75 Mb.
bet120/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

www.uz – миллий ахборот қидирув тизими;

  • mail.uz – миллий электрон почта хизмати;

  • ziyonet.uz – ахборот таълим тармоғи;

  • uforum.uz – муҳокама веб портали;

  • edu.uz – Ўзбекистон таълим портали;

  • aci.uz – Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги портали.

    Интернет билан боғланиш асосан провайдерлар ёрдамида амалга оширилади. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган интернет-провайдерлар қуйидагича:

      • Sarkor Telecom,

      • Uznet,

      • East Telecom,

      • TPS,

      • ARS Inform,

      • Cron Telecom,

      • Roll.uz.

    Ўзбекистон ҳукумати Давлат ахборот ресурслари қуйидаги сайтлар орқали интернет тармоғида фаолият кўрсатмоқда:

    • www.gov.uz – Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали;

    • www.press-service.uz – Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати;

    • www.uza.uz – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги;

    • www.cbu.uz – Ўзбекистон марказий банки портали.

    Доменга рўйхатдан ўтказишнинг умумий қоидалари.
    1. «UZ» доменида қуйидаги мақсадларда рўйхатдан ўтказишнинг тақсимланган тизими қўлланилади:

    • рўйхатдан ўтказиш марказлашмаган хизматларини тақдим этиш;

    • рақобат муҳитини жорий қилиш;

    • тақдим этиладиган хизматлар сифатини яхшилаш;

    • истеъмолчилар учун кўрсатиладиган қўшимча хизматлар турини кенгайтириш.

    2. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси билан «UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишга нисбатан белгиланган умумий низомдаги қоидалардан бошқача қоидалар белгиланса, у ҳолда халқаро шартноманинг қоидалари қўлланилади.
    3. Белгиланган умумий низом ёки Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган ҳолатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномаларининг нормалари ёки домен номлари билан боғлиқ халқаро амалиёт қўлланилиши мумкин.
    Белгили ном ва локал манзил ўртасида мосликни ўрнатишнинг кенг тарқатишли ARP протоколга мос усули нимтармоқларга ажратилмаган унча катта бўлмаган локал тармоқларда яхши ишлайди. Кенг тарқатишли жўнатмаларни қўллаб-қувватламайдиган катта тармоқларда белгили номларга рухсат беришнинг бошқа усули керак бўлади. Кенг эшиттиришли жўнатмаларнинг яхши алтернативи тармоқ компьютерларининг турли хил манзиллари ўртасида мосликни қўллаб қувватловчи марказлаштирилган хизматлар ҳисобланади. Масалан, Microsoft компанияси ўзининг корпоратив операцион тизими Windows NT учун NetBIOS-номлардан ва унган мос IP-манзиллардан иборат маълумотлар базасини қўллаб қувватловчи марказлаштирилган WINS хизматини яратган.
    TCP/IP тармоқларида домен номлар ва IP-манзиллар ўртасидаги мослик локал хостлар ҳамда марказлаштирилган хизмат воситалари орқали ўрнатилиши мумкин. Бу марказлаштирилган хизмат DNS (Domain Name System — домен ном тизими) бўлиб, «до­мен ном — IP-манзил» тақсимланган тақдим этиш базасига асосланган. Бу хизмат охирги боғламаларда ишловчи, барча глобал тармоқ таркиби ва фойдаланувчилар мажмуи бўйича тарқалган бир неча серверлардан ташкил топади. DNS хизмати ўз ишида DNS-серверлар ва DNS-мижозлардан фойдаланади. DNS-серверлар тақсимланган тақдим этиш базани қўллаб-қувватлайди, DNS-мижозлар серверга IP-манзилга домен номга рухсат бериш ҳақидаги сўров билан мурожаат қилади.
    DNS хизмати хост матн файли формати каби матн файлдан фойдаланади ва бу файлларни маъмур қўлда тайёрлайди. DNS хизмати биргина домен иерархиясига асосланади ва DNS хизматидаги ҳар бир сервер барча номни эмас балки тармоқ номининг бир қисмини сақлайди. Тармоқда боғламалар сонининг ошиши билан масштаблаштириш муаммоси янги домен ва нимдоменлар яратиш ва DNS хизматига янги сервер қўшиш билан ҳал қилинади.
    Ҳар бир домен ном учун ўзининг DNS-сервери яратилади. Серверларда номларнинг иккита тақсимланиши мавжуд. Биринчи ҳолда барча домен ҳамда унинг барча нимдоменлари учун сервер «до­мен ном — IP-манзил» мосликни акс эттиришни сақлаши мумкин. Бундай ечимнинг масштабланувчанлик хусусияти яхши эмас, шундай экан унга янги нимдоменни қўшиш орқали ушбу сервердаги юклама унинг имкониятларини ошириши мумкин. Кўп ҳолларда бошқа ёндашув қўлланилади, яъни файллар ва унга кирувчи нимкаталоглар ҳақидаги ёзувлардан иборат бўлади. Айнан DNS хизматининг бундай ташкил этилиши номларга рухсат бериш жараёнини тармоқнинг DNS-серверлари ўртасида тенг тақсимлаш имконини беради. Масалан, биринчи ҳолда tuit.uz доменининг DNS-сервери tuit.uz (atf.tuit.uz, ftp.atf.tuit.uz, rrt.tuit.uz ва ҳ.к.) билан тугайдиган барча номлар учун акс эттиришни сақлайди. Иккинчи ҳолда бу сервер фақат atf.tuit.uz, rrt.tuit.uz турдаги номларни акс эттиришни сақлайди ва барча қолган акс эттиришлар DNS-сервернинг нимдоменида сақланиши керак.
    Ҳар бир DNS-серверда номларни акс эттириш жадвали билан бирга ўзининг нимдоменларининг DNS-серверларига ҳаволалар (ссылка) ҳам бўлади. Бу ҳаволалар алоҳида DNS-серверларни ягона DNS хизматига боғлайди. Ҳаволалар мос серверларнинг IP-манзилларидан ташкил топади. Асосий доменга хизмат қилиш учун бир-бирини такрорловчи бир нечта DNS-серверлар ажратилган бўлади ва уларнинг IP-манзиллари ҳамма учун эркин фойдаланишга мўлжалланган бўлади.
    DNS-номларга рухсат беришнинг иккита асосий схемаси мавжуд. Биринчи вариантда IP-манзилни қидириш ишида DNS-мижоз етакчилик қилиб, цикл тарзда турли хил ном серверларига сўров билан мурожаат қилади. Бу жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади:
    1. DNS-мижоз асосий DNS-серверга тўлиқ домен номни кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.
    2. DNS-сервер мижозга кейинги сўралган номдаги юқори поғонада хизмат қилувчи доменнинг DNS-сервери манзили ҳақида хабар қилади.
    3. DNS-мижоз кейинги DNS-серверга сўров беради, яъни унда DNS-сервернинг керакли нимдомени ва ҳ.к. тартибда сўралган IP-манзилга мос ном сақланадиган DNS-сервер топилмагунга қадар жараён давом этади. Бу сервер мижозга якуний жавобни беради.
    Бундай номларга рухсат бериш амали норекурсив деб аталади. Бунда мижознинг ўзи босқичма-босқич турли хил ном серверларига кетма-кет сўровларни амалга оширади. Бу схема мижоз учун мураккабликларни туғдиради ва у кам ҳолларда қўлланилади.
    Иккинчи вариантда рекурсив амал бажарилади ва у қуйидаги тартибда амалга оширилади:
    1. DNS-мижоз локал DNS-серверга, яъни мижоз номига тегишли бўлган нимдоменларга хизмат қилувчи серверга расмий талаб юборади.
    2. Бундан сўнг иккита вариантдан бири бажарилиши мумкин:
    - агар локал DNS-сервер жавобни билса, у ҳолда дарҳол уни мижозга етказади (сўралган ном айнан шу нимдоменга кирса ёки бу мосликни бошқа мижоз учун аллақачон билган ва уни ўзининг кэшида сақлаб қўйган бўлса, бу ҳолат амалга ошади);
    - агар локал сервер жавобни билмаса, бундай ҳолда у олдинги вариантда мижоз бажаргани каби асосий серверга босқичма-босқич сўровни амалга оширади. Жавобни олганидан сўнг эса уни мижозга жўнатади.
    DNS-серверларнинг IP-манзилларини қидиришни тезлаштириш учун улардан ўтаётган жавобларни кэшлаштириш амали қўлланилади. DNS хизмати тармоқда содир бўладиган ўзгаришларга оператив ишлов бериши учун жавоблар нисбатан қисқа вақтга – одатда бир неча соатдан бир неча кунга кэшлаштирилади.
    IP-манзилларни тайинлаш тартибини кўриб чиқамиз.
    Тармоқ равон ишлаши учун ҳар бир компьютер тармоқ интерфейсига ва маршрутизаторга IP-манзил тайинланиши лозим. Манзилларни ўзлаштириш амали компьютерлар ва маршрутизаторларни конфигурациялаш даврида юз беради. IP-манзилларни тайинлаш интерфейсни конфигурациялаш амалини бажариш натижасида экран формалари тизимини тўлдириш орқали қўлда амалга ошириш мумкин. Бунда маъмур мавжуд манзилларнинг қайсиларини ишлатганини ва қайси бирлари бўшлигини ёдда тутиши керак бўлади. Тармоқ интерфейсларининг IP-манзилларни (ва мос ниқобларини) конфигурациялаш билан бирга қурилмага бир қатор бошқа конфигурацион параметрлар хабар қилинади. Конфигурациялашда маъмур мижозга нафақат IP-манзилни, балки унинг унумли ишини таъминловчи, масалан сукут орқали маршрутизаторга ниқоб ва IP-манзил, DNS сервернинг IP-манзилини, компьютернинг домен номи каби TCP/IP стекининг бошқа параметрларини тайинлаши керак бўлади. Ҳатто ўлчами унча катта бўлмаган тармоқда маъмур учун бу иш зерикарли ҳисобланади.

    Download 3,75 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   164




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish