М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet116/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

IP-манзил синфлари.
IP-манзилнинг у ёки бу синфга тегишлилик хусусияти манзилнинг бир нечта биринчи битлари орқали аниқланади. 6.1-жадвалда турли хил синфдаги IP-манзилларнинг синфлари акс эттирилган.
А синфдаги тармоқ бошқалари билан солиштирганда кўп эмас, лекин ундаги боғламалар сони 16 777 216 (224) тагача етиши мумкин.
В синфдаги тармоқ А тармоққа нисбатан катта, унинг ўлчами эса кичик. В синфдаги тармоқда боғламаларнинг максимал сони 65 536 (215) тани ташкил этади.
С синфдаги тармоқ бир мунча кенг тарқалган ва унда боғламаларнинг максимал сони 256 (28) тани ташкил этади.
Ҳозирги вақтда А, В ва С синфдаги манзиллар алоҳида тармоқ интерфейсларини идентификациялаш учун фойдаланилади, яъни булар якка ҳол манзиллар ҳисобланади. D синфдаги гуруҳли манзиллар умумий ҳолда турли хил тармоқларга тегишли бўлиши мумкин бўлган тармоқ интерфейси гуруҳини идентификация қилади. Гуруҳга кирувчи интерфейс IP-манзил билан бирга яна бир гуруҳли манзилни олади. Агар пакетни жўнатишда юборилаётган манзил сифатида D гуруҳ кўрсатилса, у ҳолда бундай пакет ушбу гуруҳга тегишли барча боғламаларга етказилиши керак.
IP-манзилдан тармоқ рақами ва боғлама рақамини олиш учун манзилни нафақат иккита мос қисмга ажратиш, балки уларнинг ҳар бирини тўрт байтгача ноллар билан тўлдириш керак. Олайлик, масалан В синфдаги манзил 129.64.134.5. дастлабки икки байти тармоқни идентификация қилади, кейинги икки байти эса боғламани. Шундай қилиб, тармоқ рақами 129.64.0.0, боғламанинг рақам манзили эса 0.0.134.5. кўринишда бўлади.
TCP/IP технологиясида IP-манзилни белгилашда чекловлар мавжуд. Айнан тармоқ рақами ва боғлама рақами фақат ноллардан ёки бирдан ташкил топиши мумкин эмас, яъни 6.1-жадвалда келтирилган ҳар бир синф тармоқлари учун боғламаларнинг максимал сони 2 га қисқариши керак. Масалан, С синфдаги манзилларда боғлама рақам сифатида 0 дан 255 гача сон учун 8 бит ажратилади. Биргина С синфдаги тармоқнинг боғламалари сони 254 га тенг, яъни 0 (00000000) ва 255 (11111111) манзиллар тармоқ интерфейсларини манзиллаш учун тақиқланади. Шунинг учун айрим IP-манзиллар алоҳида интерпритация қилинади. Агар IP-манзил фақат иккилик разрядлари ноллардан иборат бўлса, бундай ҳолда у ноаниқ манзил деб аталади ва ушбу пакетни генерация қилган шундай боғлама манзилини билдиради. Муҳим ҳолларда бундай кўринишдаги манзил IP-пакет сарлавҳасининг жўнатувчининг манзили майдонига жойлаштирилади.


6.1-жадвал.

Манзил синфлари

Биринчи битлар

Синф доирасида манзиллар оралиғи

Муҳим манзиллар

Тармоқнинг ва боғламаларнинг максимал сони

А

0

0.0.0.0-127.255.255.255

0.0.0.0.-ишлатилмайди, 127.0.0.0.-захирага олинган

27 тармоқ, 224 боғлама

В

10

128.0.0.0-191.255.255.255




215 тармоқ, 216 боғлама

С

110

192.0.0.0-223.255.255.255




221 тармоқ, 28 боғлама

D

1110

244.0.0.0-239.255.255.255

Гуруҳли манзил

Манзиллар гуруҳининг сони 228

E

11110

240.0.0.0-247.255.255.255

Захирага олинган

Захирага олинган манзиллар сони 227



Агар тармоқ рақами майдонида фақат ноллар бўлса, сукут сақлаган ҳолда белгиланган ва пакетни жўнатувчи боғлама шу тармоқнинг ўзига тегишли деб ҳисобланади. Бундай манзил фақат жўнатувчи сифатида фойдаланилади.
Агар IP-манзилнинг барча иккилик разрядлари 1 га тенг бўлса, у ҳолда пакет бундай юборилаётган манзил билан шу тармоқда жойлашган барча боғламаларга жўнатилиши керак. Бундай манзил чекланган кенг эшиттиришли деб аталади. Бундай ҳолда чеклов пакет ушбу тармоқ чегарасидан чиқмаслигини билдиради.
Агар тармоқ рақамига мос келувчи жўнатилаётган манзил майдонида фақат бирлар бўлса, у ҳолда бундай манзилга эга пакет тармоқнинг барча боғламаларига жўнатилади. Масалан 192.190.21.255 манзилли пакет 192.190.21.0 тармоқнинг барча боғламаларига жўнатилади. Бундай турдаги манзил кенг эшиттиришли деб аталади.
IP-манзилнинг асосий мазмуни шундаки, биринчи октет 127 га тенг. Бу компьютер (ёки маршрутизаторнинг) протоколлар стекининг манзили ҳисобланади. Ундан дастурларни тестлаш мақсадида, шунингдек битта компьютерда ўрнатилган мижоз ва сервер қисм иловалар ишини ташкил қилиш учун фойдаланилади. Ушбу илованинг иккала дастурий қисми тармоқ бўйлаб хабарлар алмашинишга мўлжалланган. IP-тармоғи ҳудудида тармоқ интерфейслари 127 қийматдан бошланувчи IP-манзилни ўзлаштириш тақиқиланади. Дастур 127.х.х.х IP-манзил бўйича маълумот узатса, маълумотлар тармоққа узатилмайди, балки маълумот жўнатган компьютернинг юқори поғона модулига қайтади. Маълумотларни кўчириш маршрути «сиртмоққа» асосланади, шунинг учун бу манзил қайтувчи сиртмоқ манзили деб аталади.
D синфга тегишли гуруҳли манзил бир вақтнинг ўзида катта аудитория эшитувчилари ёки кўрувчилари манзиллари аудио ёки видео дастурларни интернетда ёки катта корпоратив тармоқлар орқали тежамли тарқатиш учун мўлжалланган. Агар IP-пакетнинг юборилаётган манзил майдонига гуруҳли манзил жойлашган бўлса, у ҳолда бу пакет манзил майдонида кўрсатилган рақамли боғламалар гуруҳига етказилиши керак. Бир боғлама бир неча гуруҳга кириши мумкин. Умумий ҳолда гуруҳ аъзолари бир-бирига нисбатан бирор масофада жойлашган турли хил тармоқларда тақсимланган бўлиши мумкин.
Гуруҳли манзил тармоқ ва боғлама рақамларига ажратилмайди ва маршрутизаторлар орқали алоҳида ишлов берилади. Гуруҳли манзилларнинг асосий вазифаси – ахборотни «бирга кўп» схемаси бўйича тарқатишдан иборат. Бундан гуруҳли манзиллар интернетда радио ва телевидение ривожланишининг асосий сабабчиси ҳисобланади.
IP-манзиллашда ниқоблардан фойдаланиш.
Ниқобларнинг қўлланилиши манзиллар синфи тушунчасидан воз кечиш ва уни бир мунча мустаҳкам манзиллаш тизимига айлантириш имконини беради. Масалан 129.64.134.5 IP-манзил учун 255.255.128.0 ниқоб кўрсатилган. Агар ниқоб инкор этилиб ва 129.64.134.5 манзил синф асосида интерпритация қилинса, у ҳолда тармоқ рақами - 129.64.0.0, боғлама рақами эса - 0.0.134.5 (манзил В синфга тегишли). Агар ниқобдан фойдаланилса, у ҳолда 129.64.134.5 IP-манзилга «бириктирилган» 255.255.128.0 ниқобда 17 кетма-кет иккилик разрядлардаги бирлар уни икки қисмга ажратади: 32 битгача ноллар билан тўлдирилган тармоқ рақами ва боғлама рақами худди 129.64.128.0 ва 0.0.6.5 кўринишда бўлади. Ниқобларни бирлаштиришни «ВА» (AND) мантиқий амалларни бирлаштириш каби интерпритация қилиш мумкин. Кўрсатилган мисолда 129.64.134.5 манзилдан тармоқ рақами 255.255.128.0 ниқоб билан AND мантиқий амалнинг бажарилиш натижаси ҳисобланади.
Стандарт тармоқ синфи учун ниқоб қуйидаги қийматга эга бўлади:
- А синф - 255.0.0.0;
- В синф - 255.255.0.0;
- С синф - 255.255.255.0.
IP-маршрутлашда ниқоб механизми кенг тарқалган бўлиб, ниқобларни турли хил мақсадлар учун қўллаш мумкин. Улар ёрдамида маъмур ўзи учун ажратилган тармоқ синфини қўшимча рақамлар талаб қилмаган ҳолда бир неча тармоққа ажратиши мумкин бўлиб, бу тармоқ ости тармоқларга ажратиш (subnetting) деб аталади. Ушбу механизм асосида хизматни таклиф этувчилар маршрутлаш жадвалининг ҳажмини кичрайтириш ва бунинг ҳисобига маршрутизаторларнинг унумдорликни ошириш учун «префикслар» деб аталувчи қўшимчани киритиш қўшиш орқали бир неча тармоқларнинг манзиллари оралиғини бирлаштириш мумкин. Бундай амал тармоқ ости тармоқларни билаштириш (supernetting) амали деб аталади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish