М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


TCP/IP технологиясида манзил турлари



Download 3,75 Mb.
bet114/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

6.1. TCP/IP технологиясида манзил турлари

Тармоқ ўлчамининг кенгайиши, абонентлар сонининг ўсиши, архитектуранинг мураккаблашиши ва аппарат воситалари мажмуасининг кенгайиши боғламаларни манзиллаш муаммосини мураккаблаштирмоқда. Манзиллаш муаммоси қисман 3-бобда кўрилди. Бир неча локал қисмларни (тармоқ ости тармоқларни) бирлаштирувчи катта тармоқларда тармоқ ости тармоқларни бирлаштириш муаммосини айнан TCP/IP протоколлар стеки унумли ҳал қилади. Унумли ўзаро алоқанинг асосий механизми масштабли манзиллаш ҳисобланади.


TCP/IP стекининг манзил турларини кўриб чиқамиз. Тармоқ интерфейсларининг идентификацияси учун уч турдаги манзиллардан фойдаланилади:
- локал (аппарат) манзиллар;
- тармоқ манзиллар (IP-манзиллар);
- белгили (домен) номлар.
Локал манзиллар.
Локал тармоқнинг кўпгина технологияларида (Ethernet, FDDI, Token Ring) интерфейсларни бир қийматли манзиллаш учун МАС-манзиллардан фойдаланилади. Булардан ташқари манзиллашнинг бошқа схемаси қўлланиладиган технологиялар (Х.25, ATM, Frame Relay) ҳам анчагина. Бундай тармоқлар боғламалари алоқасини таъминлаш учун ўзларининг манзиллаш схемасидан фойдаланади. Бунда фақатгина бир қанча тармоқ бошқалари билан бирлаштирилади. Бундай манзилларнинг вазифалари ортади, улар юқорида саналган технологияларни бирлаштиришда муҳим элемент ҳисобланади ва у TCP/IP технологияси деб юритилади. Бу манзиллар TCP/IP технологиясида локал (аппарат) манзил деб аталувчи умумий номга эга.
«Локал» сўзи тармоқнинг барча таркибий қисмлари учун амал қилавермайди, балки фақатгина тармоқ ости тармоқ ҳудудида амал қилади, деган маънони билдиради. Айнан шундай маънода қуйидаги атамалар тушунилади: «локал технология» (тармоқости тармоқ асосида қурилган технология), «локал манзил» (тармоқости тармоқ ҳудудида боғламаларни манзиллаш учун айрим локал технологияларда фойдаланилувчи манзил). Тармоқости тармоқ сифатида локал тармоқ технологияси асосида қурилган, масалан Ethernet, FDDI ва глобал технология асосида қурилган, масалан, Х.25, Frame Relay асосида қурилган тармоқлар бўлиши мумкин. Тармоқ ости тармоқ ҳақида гапирилганда биз «локал» сўзидан ушбу тармоқ ости тармоқ қурилган технологиянинг характеристикаси сифатида эмас, унинг ролини кўрсатувчи, яъни тармоқнинг таркибий архитектурасидаги тармоқости тармоқлар атамаси сифатида фойдаланамиз.
«Аппарат» атамаси тармоқ ости тармоқлардаги IP-пакетларни тармоқости тармоқ бўйлаб энг яқин шлюзгача (маршрутизаторгача) етказувчи бир қанча ёрдамчи аппарат (яъни дастурий-техник) воситалар учун қўлланилади. Масалан, тармоқ таркибида Ethernet тармоқ ости тармоғи қўшилган бўлса, у ҳолда TCP/IP технологияси учун бу тармоқ боғламаларининг локал манзили МАС-манзилга мос келади.

Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish