М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet117/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

6.3. IP-манзилларни белгилаш тартиби


IP-манзиллаш схемаси тармоқ рақамларининг, бундан ташқари ҳар бир тармоқ доирасида боғламалар рақамининг ноёблигини таъминлаши зарур. Шундай экан тармоқларда ва боғламаларда рақамларни белгилаш амали марказлаштирилган ҳолда бўлиши керак.
Автоном тармоқларда манзилларни белгилаш.
Агар иш интернетнинг қисми бўлган тармоққа боғлиқ бўлса, рақамлашнинг ноёблиги ушбу марказлашган қисм учун махсус яратилган манзиллашни кучайтириш орқали таъминланиши мумкин. Катта бўлмаган алоҳида IP-тармоқларда тармоқ ва боғламалар рақамининг ноёблик шарти тармоқ маъмури томонидан бажарилади. Бундай ҳолда барча манзиллар оралиғи маъмур ихтиёрида бўлади. Ўзаро бир бири билан боғланмаган тармоқларда IP-манзилларнинг мос келиши ҳеч қандай салбий оқибатларга олиб келмайди. Маъмур синтаксис қоида ва муҳим манзиллардаги чекловларни ҳисобга олган ҳолда манзилни ихтиёрий равишда танлаши мумкин (TCP/IP технологиясида боғлама рақам унинг локал манзилидан мустақил тарзда тайинланади).
Фақат бундай ёндашувда кейинчалик уларни интернетга улаш имконияти ҳисобга олинмаган. Ҳақиқатдан ҳам бундай тармоқлардаги ихтиёрий танланган манзиллар марказлаштирилган ҳолда тайинланган манзиллар билан мос келиб қолиши мумкин. Ушбу турдаги мос келиб қолиш билан юзага келадиган коллизиядан қочиш учун интернет стандартида автоном фойдаланиш учун бир нечта хусусий манзиллар аниқланган:
- А синфда —тармоқ 10.0.0.0;
- В синфда — тармоқнинг 16 рақамидан иборат оралиқдаги манзиллар 172.16.0.0-172.31.0.0;
- С синфда — 255 оралиқдан иборат тармоқ манзили - 192.168.0.0-192.168.255.0.
Бу манзиллар марказлаштирилган ҳолда тақсимланадиган манзилларга қўшилмаган, улар катта манзиллар оралиғини ташкил қилади ва ихтиёрий ўлчамдаги алоҳида тармоқ боғламаларини рақамлаш учун етарли ҳисобланади. Кўриниб турибдики, хусусий манзиллар ихтиёрий танлангандаги каби турли хил автоном тармоқларда мос келиб қолиши мумкин. Бундай вақтда автоном тармоқларни манзиллаш учун хусусий тармоқлардан фойдаланиш интернетга хатосиз уланиш имконини беради. Бунда махсус улаш технологияси манзиллар коллизиясининг олдини олади.
Марказлаштирилган ҳолда манзилларни тақсимлаш.
Интернет каби катта тамоқларда тармоқ манзилларининг ноёблиги уларни тақсимлаш иерархик ташкил этиш йўли билан марказлаштирилган ҳолда таъминланади. Тармоқ рақами фақатгина интернетнинг махсус бўлимининг кўрсатмаси бўйича тайинланиши мумкин. 1998 йилдан буён глобал манзилларни рўйхатга олишнинг юқори ташкилоти ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланади. Бу ташкилот географик жиҳатдан катта ҳудудларни эгаллаган бўлимлар ишини назорат қилади. Бу бўлимларга қуйидагилар киради: ARIN — Америка, RIPE (Европа), APNIC (Осиё ва Тинч океан ҳудуди). Ҳудудий бўлимлар манзиллар блокини ажратади ва ўз навбатида ўзининг катта ва кичик мижозлари ўртасида тақсимлайди.
Марказлаштирилган ҳолда манзилларни тақсимлаш муаммоси манзилларнинг етишмаслигида. Солиштирадиган бўлсак В синфга тегишли манзилни олиш жуда қийин ва амалда А синфдаги манзилларни олиб бўлмайди. Бунда шуни белгилаб қўйиш керакки, манзилларнинг етишмаслигига фақат тармоқнинг етишмаслиги эмас, балки мавжуд манзиллар оралиғидан норационал фойдаланиш ҳам сабаб бўлади.
Манзиллар етишмаслиги муаммосини юмшатиш учун TCP/IP стекини яратувчилар турли хил ёндашувларни таклиф қилмоқда. Бунинг принципиал ечими IP протоколнинг янги IPv6 версиясига ўтиш бўлиб, унда манзиллар оралиғи анчагина катталашган. IP-манзилларни тежамли тақсимлашга йўналтирилган IPv6 протоколи тармоқлар аро мулоқотга бағишланган бўлимда кўриб чиқилади.


Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish